Бугун 27 март куни Тошкент ислом институтида жорий йил 19 мартдан бошлаб шу кунга қадар устозлар ва талабалар томонидан қилинган 121 та “Хатми Қуръон” ва 2 та “Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатми ҳамда минглаб мўътабар дуолар, истиғфорларнинг якуний дуосини қилдилар. Айни вақтда телеграмдаги “Uyda qoling | Qur’onni xatm qiling!” гуруҳининг 1000 дан ортиқ иштирокчилари ҳам ўз уйиларида қолиб, ўз оила аъзолари, қадрли устозларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиз билан...Read More
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади. Бундан...Read More
Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли аёл коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. 27 март куни ушбу бемор шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ушбу ҳолат билан боғлиқ тегишли фатволар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари билан кенгашган ҳолда коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш борасида қуйидагиларни маълум қилади. Ислом динида бирор...Read More
Кеча бир йигит билан гаплашиб қолдим. Ижарага дўкон юритар экан. Коронавирус сабабли савдо пасайганини айтиб, дўкон эгаси вазиятни тушунса яхши бўларди, шу кунларда ижара пулини йиғиш қийин бўляпти. Вазият яхшилашгунга қадар бироз енгиллик қилиб турса ёки муҳлат берса яхши иш бўларди-да, деди. … Айни кунларда ижарага берган ва ижарага олган, насияга олди-сотди қилган айрим кишилар ўртасида бироз келишмовчиликлар чиқиб тургани ҳақида эшитяпмиз. Қарздорлар коронавирус сабабли ишлар тўхтаб, қарзини ўз вақтида...Read More
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 400 мингга яқинлашгани, 14,5 мингдан зиёд киши ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Ушбу ташкилот касалликнинг олдини олиш мақсадида, тиббий ниқоблар тақиш, мунтазам қўлни совунлаб ювуш, одамлар орасида масофа сақлашни ва бошқа чоралар қўллашни қатъий таъкидламоқда. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 2020 йил 25 март ҳолатида 56 нафарни ташкил этди. Ушбу беморларнинг барчаси даволаш муолажаларини олмоқда. Ҳозирги дақиқаларда 13...Read More