islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 6, 2020

Day

Кимни ғами нимада?!

“Гурс-гурс”, “Банг-банг”, “Дўнг-дўнг”… Қобил ҳожи икки томонига салом берар-бермас, қўрқинчли шовқиндан бир сесканиб тушди. “Оятал Курсий”ни тиловат қила бошлаганида уйнинг деразалари титраб, қандил ҳаракатга кела бошлади. Бунинг устига кўчада шовқин-сурон бошланди. “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, Роббим, Қиёмат бошланди шекили… Ер ҳам қимирлаяпти…” Ҳожи бобо минг ҳадикда жойнамоздан сакраб турдию, хона эшигига югурди. Ҳовлиси жойида. Ҳамма ўз хонасида. Демак, ҳали Қиёмат келмаган кўринади? Энди бояги шовқин овозини қаттиқ кулгу тутди. “Қий-чув”, “Хангур-хунгур” жаранглай бошлади. Бобо тушунар-тушунмай кўчага чиқди. Ёнгинасидаги қўшни дарвозаси олдида “Спарк” автомашинаси турибди: эшиклари очиқ, ичида сатанг кийиниб, сочини тикка турмаклаб олган йигит сигарет тутатяпти, буни устига баланд қилиб ажнабий қўшиқни бутут маҳаллага эшитадиган қилиб қўйиб олган. Қўшиқ янграган сари, бояги “гурс-гурс” деган ваҳимали овоз ерни титратиб юборар эди. Қобил бобо Қиёмат эмас, нима бўлганини дарров фаҳмлади. Йигитчага яқинлашди: -Хорманг, йигит… – Бор бўлинг отам, бор бўлинг… Йигит ёнидаги мўсафидга парво ҳам қилмай телефонини тинмай босар, мийиғида кулиб ҳам қўяр эди. – Ўзингдан катталарни кўрганда салом беришни ўргатишмаганми, болам?! – Ўргатишган, ўргатишган… Нотаниш йигитча сигаретини яхшилаб тортди-да, бир йўталиб қолганини салондан кўчага отиб юборди. Бобонинг тоқати тоқ бўлди: – Ҳов, тирранча, ўзингдан катталарга салом бериш, уларни кўрганда дик этиб ўрнигдан туришни билмайсанми?! – дея бобо унинг қулоғидан бураб ўзига торта бошлади. – Ия, бу нимаси?! Қулоғимни қўйворинг ота, узворай деяпсиз-ку! Оғрияпти, ахир… – Қулоқсизга қулоқ хайф! Бобо яна ҳам қаттиқ буради. – Ота ёшингиз ҳурмати… Йўқса… – Йўқса қулоқсиз қоламан деявер! Кимнинг ўғлисан, нодон? – Шавкат мантёрнинг. – Қайси, Исмат муаллимнинг ўғли Шавкатми? – Ҳа-ҳа, ота энди қулоғимни қўйворинг, ачишиб кетяпти, ахир. – Аслида, боплаб адабингни берардим-у, бобонг яқин қадрдоним эди. Айтганча, карантин даврида бу юришинг нимаси? – Уйда зерикиб ўтириш жонга тегди. Оғайнилар билан бир мазза қилайлик деб, дўстимникига келгандим. – Бундай пайтда кўнгилхушлик нимаси, ўғлим?! Карантин бекорга жорий қилинмаган. Ўзингни ҳам ўзгани ҳам ҳаётини хавфга қўймагин. Маска ҳам тақмабсан? – Маска шарт эмас, кашандаларга касал юқмайди. Никотин вирусни ўлдиради, деб айтишганди. – Агар шу кетишда давом этсанг, вирус эмас сигарет сени хароб қилади. Ҳаром асло шифо бўлмайди. Мени яхшилаб эшит ва гапларимни қулоғингга қўрғошиндай қуйиб ол: – Бу кунлар – синов кунлари. Аллоҳ бандаларига бало, вабо, касаллик ила синовлар юборади. Аввало, Яратганнинг қудрати, азамати, буюклиги ва ҳар нарсага қодир Зот эканлиги янада намоён бўлади. Барча бандалар – хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, ўзининг ожизлигини, нақадар заиф махлуқ эканлигини ҳис қилиши керак. Худойи таоло арзимаган, кичик, қўлга илинмас зарра сабабидан инсонларни енгиб қўйиши мумкинлигини кўрсатиб қўймоқда. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқувда туришимиз, истиғфор-тавбаларни кўпайтиришимиз керак. Ибодатли инсон уйда зерикмайди. Қайтага, кўпроқ намоз ўқийди. Қазо ва нафлларини кўпайтиради. Истиғфор айтади. Қуръон тиловат қилади. Ўқишни билмаса, тасмалардан эшитиб ором олади, тафаккур қилади. Фойдали ва яхши китоблардан мутолаа қилади. Ўзига кундалик вазифа қилиб олади, масалан, “Астағфируллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ” ва “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил” сингари зикрларни санаб, 100 тами, 1000 тами ёки унда кўпми санаб тасбеҳ қилади. Юқоридаги ишларни қиладиган одамда бўш вақт қолмайди. Ҳам зерикиш кетади, ҳам Аллоҳга яқин қиладиган ишлар бажарилади. Бунинг устига, дўхтирларимиз тинмай, “Уйда қолинг”, “Илтимос, кўчага чиқманг”, деб қаттиқ тайинламоқда. Ҳукумат ҳамма ишни йиғиштириб, биз...

АЛЛОҲНИНГ ИРОДАСИ (иккинчи мақола)

Савол: Нима учун куфр ва маъсият сингари Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган гуноҳлар ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келган дейилади? Жавоб: Чунки “ирода” сифати рози бўлинган нарсани ҳам, рози бўлинмаган нарсани ҳам ўз ичига олади. Чунки бутун борлиқ Аллоҳ таолонинг мулки, Унинг мулкида фақат У зот хоҳлаган нарсаларгина вужудга келади. Шунинг учун яхшими, ёмонми бирор нарса У зотнинг иродасисиз вужудга келмайди. Бу масаланинг хулосаси мўътазилий фирқаси етакчиси ва Аҳли Сунна вал-Жамоа имоми орасида бўлиб ўтган баҳсда яққол намоён бўлган: Мўътазилийларнинг етакчиларидан бири бўлмиш қози Абдулжаббор Ҳамадоний вазир Соҳиб ибн Ибоднинг ҳузурига кирибди. Унинг ҳузурида Аҳли Сунна вал-Жамоа имомларидан бири бўлган Абу Исҳоқ Исфароиний ўтирган экан. У Исфароинийни кўриши билан: “Ўзи рози бўлмайдиган ишлардан пок бўлган Зотга тасбеҳ айтаман”, – деди. Исфароиний буни эшитибоқ орқасидан: “Ўзининг мулкида фақат Ўзи хоҳлаган нарсагина амалга ошадиган Зотга тасбиҳ айтаман”, – деб жавоб берди. Мўътазилий етакчиси: “Нима Аллоҳ таоло Ўзига исён қилинишини хоҳлайдими, – деди. Аҳли Сунна вал-Жамоа имоми: “Бўлмаса Аллоҳ таолога мажбурлаб исён қилинадими?”, – деди. Мўътазилий етакчиси: “Нима деб ҳисоблайсиз, Аллоҳ таоло мени ҳидоятдан тўсиб, залолатга кетишимни ирода қилган бўлса, менга яхшилик қилган бўладими ёки ёмонлик қилган бўладими”, – деди. Аҳли Сунна вал-Жамоа имоми: “Агар сизни ўз-ўзингизники бўлган нарсадан тўсган бўлса, ҳақиқатан сизга ёмонлик қилибди, аммо Ўзиники бўлган нарсадан сизни тўсган бўлса, Ўзининг нарсасини кимга хоҳласа ўшанга беради-да”, деди. Мўътазилий етакчиси каловланиб қолди. Чунки бу ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмайдиган даражада нишонга аниқ урилган гап эди. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 279

ОҒИР КУНЛАРДА: Закотни муддатидан аввал бериш, карантинга амал қилиш зарурлиги ва нархни сунъий ошириш, миш-миш тарқатиш жоиз эмаслиги ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар иттифоқ қилган қоида шуки, Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – жон, дин, насл, мол ва ақлдир. Шаръий истилоҳда улар “Беш зарурат”, деб номланади.. Барча самовий динлар ва соғлом ақл эгалари уларни асраб-авайлаш шартлиги борасида якдил фикрдалар. Жонни асраш борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: وَلاَ تُلْقُوا بِأيْدِيكُمْ إلَى التَّهْلُكَةِ [البقرة : 195] . яъни: “…ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси 195-оят). Пайғамбар алайҳиссалом: “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, – деганлар (Имом Ибн Можа ва Имом Дорақутний ривоятлари). Жонни асраб-авайлаш тўғрисида булардан бошқа ҳам кўплаб диний кўрсатмалар мавжуд. Турли миш-миш ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳаром Ислом шариатида турли миш-мишлар тарқатиш ва уни ривожлантириш қораланган. Чунки у, одамлар вабога қарши курашиш учун раҳбарларнинг атрофида жамланиб, жипслашиш зарур бўлган бир пайтда уларда, хавотир, иккиланиш ва саросима кабиларни келтириб чиқаради. Ҳолбуки ўзаро жипслик ҳар қандай жамиятнинг қувват таянчидир. Қуръони карим миш-миш тарқатувчи тоифанинг хатаридан огоҳлантирган ва уларни мунофиқлар, қалбида касали борлар қаторига қўшган. Уларнинг ҳаммасини ҳалокат билан қўрқитган: “لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ وَالْمُرْجِفُونَ فِي الْمَدِينَةِ لَنُغْرِيَنَّكَ بِهِمْ ثُمَّ لا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَا إِلا قَلِيلا” (الأحزاب: آية 60) яъни: “Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида бузуқлик бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тийилмасалар, албатта, Биз Сизни уларга қарши қўзғатурмиз, сўнгра улар (Мадинада) озчиликдан бошқаси Сиз билан ёнма-ён тура олмай қолурлар” (Аҳзоб сураси 60-оят) Мазкур ояти каримадаги “Муржифлар” бугунги кун луғати билан айтганда миш-миш тарқатувчилардир. Шунинг учун ҳам шариатимиз тилни сақлаш, жамиятда бир хабар тарқатишдан аввал унинг оқибатлари ҳақида ўйлаб, аниқлик киритиб олишга буюрган. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, имон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Мана шу ояти каримада ҳар бир инсон эшитган гапини текшириб, унинг манбаси рост ёки ёлғон эканини билмасдан туриб гапирмасликка акс ҳолда ўзи билмаган равишда бошқаларга озор бериб, надомат ва пушаймонликка тушиб қолмасликка буюрилмоқда. Қуръони Карим ўзига келаётган хабарларни текширмай, уни ким гапирганига эътибор бермай тарқатишни мунофиқликнинг белгиси деб санаган. Аллоҳ таоло: “Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш-хабар етса, уни таратурлар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз” (Нисо сураси, 83-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло хабарларни тўғри ёки нотўғри эканига қатъий ишонч ҳосил қилмасдан туриб, шошма-шошарлик билан ўзгаларга тарқатишдан қайтармоқда. Бундан шуни хулоса қиламизки ҳар бир инсон эшитган хабарлари тўғри ва  жамият ёки шахсларга зарар бермасагина уни тарқатишда аниқ ва ишончли манбаларга таяниш вожиб экан. Аммо хабар ёлғон бўлса ёки тўғри бўлсада уни тарқатиш оммага зарар келтирса, уни тарқатиш жоиз бўлмайди. Ер юзининг аксар қисмига вабо тарқалган ҳозиргидек ҳолатларда одамларнинг қалбига хавф, қўрқинч ва умидсизлик соладиган хабарларни тарқатмаслик барчага баробар вожибдир. Вабо тарқалганда нархларни сунъий равишда ошириш ҳаром Вабо тарқалган даврда одамларни янада қийинчиликка дучор қилиш, айниқса, одамларни кундалик озуқаларини ва тиббиёт воситаларини қимматлаштириш оддий ҳолдаги иҳтикордан кўра гуноҳи қаттиқроқ ва оғирроқдир. “Иҳтикор” сўзи шаръан озиқ-овқат ва шунга ўҳшаш нарсаларни сотиб олиб, уни то нархлар қимматлагунгача бозорга чиқармай ушлаб туришдир....

ИЛМ ВА АМАЛ (биринчи мақола)

Энг катта отамизни тупроқдан яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Эркак кишининг сулби ва аёл кишининг қорнидан зурриётлари бўлмиш инсонни яратган Роббимизга ҳамдлар бўлсин, У қариндошчиликни ҳам ибодатга боғлаб қўйди ва бизга илм олиш ва ҳақ йўлни кўра олиш неъматини берди. Ёшликда тўғри тарбия олишимизга муваффақ қилди ва ўсмирлик пайтида бизни бало-қазолардан сақлади. Бизга соғ ва соғлом зурриёт насиб қилди, уларнинг орқасидан келадиган савобга эришишни муяссар қилди. Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 40-41-оятида шундай зикр қилди: ﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ ⎈ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾ Сўнгра никоҳни шарафини ва фазлини, фарзандларни улуғ неъматлигини билдириб, бизларга Аллоҳ ўғил ва қиз фарзандлар берди. Аллоҳдан шу фарзандларимиз юзимизни ёруғ қилиши ва шу фарзандларимиз билан ҳайрли ниятларимиз амалга ошишини сўраймиз. Фарзандимизда илм олишда озгина дангасаликни, иккиланишликни, чалғишликни кўрсак шу мақолани фарзандларимизга ўқиб беришликни маслаҳат берамиз. Бу мақолада фарзандларимиз илмга изланишига янаям ундаб, уларни тўғри йўлдан юриши учун насиҳат қилаяпмиз. Биз биламизки, агар Аллоҳ кимнидир тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, у инсон йўлдан адашмайди, ёки аксинча Аллоҳ қайси инсонни пешонасига нотўғри йўлни ёзиб қўйган бўлса, ҳечким уни тўғри йўлга сола олмайди. Лекин Аллоҳ таоло Ал-Аср сурасида: وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ﴾ ﴿ «Бир-бирингизни ҳақга чақиринглар ва сабрни бир-бирингизга улашинглар», ва Ал-Аълаа сурасида: ﴿فَذَكِّرْ إِن ٰ نَّفَعَتِ الذِّكْرَى﴾ «Агар эслатиш манфаъат берса, эслатинг». Шу оятларни шарҳи учун ушбу мақолани фарзандларимизга ёзишга қарор қилдик ва Улуғ Аллоҳ барча куч қувват эгасидир, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин. Таржимон: “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Махкамова 275

Биз қадрига етмаган замонамиз қаҳрамонлари

“Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг кўз олмасининг травматик катта ёрилиши, кўз гавҳари чиқиши, жағ суяклари синиши, ёноқ, бош, юз, қорин, оёқ ва қўллар юмшоқ тўқималари жароҳати…” Бу беморга эмас, беморни даволамоқчи бўлган, оғиз-бурни қонталаш шифокорга қўйилган ташхис аслида. Ижтимоий тармоқларда шифокорларнинг калтакланиши билан боғлиқ хабарлар шунчалик кўпайиб кетдики, бориб-бориб кўникиб ҳам қолдик. Тошкентга келган машҳур жарроҳ Лео Бокериянинг энг яхши кўрган шогирди ўзбек эканлиги, у доим шогирди билан мураккаб жарроҳлик операциясидан олдин маслаҳатлашиб олишидан фахрланмадик. Давлатимиз шифокорларнинг жамиятдаги обрўсини кўтариш, уларнинг маошларини ошириш туфайли коррупцияга барҳам беришдек оқилона сиёсати фақат тиббиёт эмас барча соҳаларда амалга оширилаётганидек ислоҳотларни нотўғри тушуна бошладик. Худди бошқа соҳа ходимлари фаришта-ю шифокорни муттаҳамга чиқариб “Олган ойлигингни оқла, отам ўлди қайтариб бер” – дея оғиз-бурнини қонатиб таскин топдик. Аммо, ҳеч ким инфарктни оёғида ўтказишига сабаб бўлган отанинг муштумзўр ўғлини инсофга чақириб чертиб ҳам қўймади. Қарийб 10 йил таҳсил олиб бугун бир мишиқи зарбасидан бир умр кўзи ожиз бўлган бўлган шифокор ота ўз фарзандларига қарата: “Болам, ўқитувчи ёки шифокор бўлишдан олдин ўйлаб кўринглар. Сотувчилик ёки тадбиркорликни танланглар. Иқтисодингиз ҳам яхши болаларингиз кўзи ҳам кўкармайди” деган ноласидан хулоса чиқармадик. Жамиятимизда коронавирусдан олдин ҳам даҳшатли бир вирус “Копток шифокор” эпидемияси шунчалик ёйилдики, Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада она ва бола УТТ ҳамширасининг бурнини синдирди, Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббиёт ходими бемор боланинг бувиси томонидан калтакланиб, ҳақорат қилинди, Учқудуқ туманида фуқаролар маст ҳолатда шифокорларни чақириб, “Нима учун мени оёғинг билан туртиб уйғотдинг” дея уларни устидан кулиб дўппослади, Наманганнинг Учқўрғонида беморнинг тоғаси шифокорнинг юзига мушт тушириши оқибатида тиббиёт ходимининг бир кўзи бутунлай кўриш қобилиятини йўқотди. Энди ўйлаб кўрайлик, ҳалиям бу хабарлар тиббиёт тизимида ўрнатилган тартибга кўра, ўзгалар томонидан жароҳат олган ҳолатда жиноятни яширган деган тамға олмаслик учун Ички ишлар бўлимига хабар берганлиги учун юзага чиқди. Ҳали турмушга чиқмаган, яқиндагина тиббиёт академиясини тугатиб иш бошлаб сочи юлинган шифокор қизнинг одамлардан уялиб айтмаган ҳасратлари қанча… Бир умр оқ халат кийиб яхши-ёмоннинг корига яраган, беморлар шифо топсин дея ҳовлисига райҳон экиб қўйган, беморлар сарсон бўлмаслиги учун тонггача дарвозасини очиб қўядиган маҳалладаги шифокор ота, қўли енгил дея олқишланган ҳамширанинг кўрган-билганлари, ичига ютиб юрганлари қанча… Вазият шу даражага бориб етдики, энг элита касб бўлган шифокорлар ўз касбидан уяла бошлади. Ноинсоф шифокор бордир эҳтимол, аммо шифокорлик қасамёдига содиқ инсонлар фарзандлари қалбида жамиятга нисбатан нафрат уйғона бошлади. Ҳамма томошабинлигидан пичоқ бориб суякка тақалдики, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратурага хат ёзишгача борди. Ўзи учун ўзи курашди. Тўғрида, агар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига қўл кўтарсангиз фуқарога жуда қаттиқ чора кўрилади. Чунки у ҳуқуқ посбони. Аммо, тиббиёт ходими урилса ё сўкилса – ҳеч қандай чора йўқ эди. Жабрдийда шифокор тинчланиши учун “Ҳа, доктор, онаси ўлибди ёки отаси ўлибди ёки боласи касал экан, қизишганда жаҳли чиққан-да, сўкибди, урибди, буларни ҳам тўғри тушунинг” каби “сеҳрли” сўзлар айтиларди. Ҳамма посбонлар ҳурматда, аммо Саломатлик посбонлари қадр-қиммати Коронакашшейнинг сандиғида эди. Ёмонликда ҳам ҳикмат бор, деганларидек бугун биз Коронавирус балоси баҳона келажакка бўлган ишонч ва залворли қадамларни ташлаяпмиз. Биз ғалаба қозоняпмиз. Ўзбекистон тарихида илк бора Тошкент вилоятида беш кунда шифохона бунёд этилди, офатдан соғайган беморларнинг “Ўзбекистоннинг кучли қўлларини ҳис қилдим” деган эътирофини...
1 2