Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум буюк хулқ узра оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизга Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг, бутун махлуқот-у мавжудотнинг саловат ва саломлари бўлсин. Аллоҳ таоло сизга тақдим этган мана шундай буюк хулқни биз умматга ҳам меърос қилиб қолдирганингиз учун ташаккур айтиш илинжида сизни ҳар кун тушларимда қидираман, ё Расулаллоҳ! Аммо тоғдек гуноҳларим бунга йўл қўймаяптими, билмадим… Сиз умматларингизга шу қадар муҳаббатли ва меҳрибон эдингизки,...Read More
Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент ислом университетининг 2-босқич талабалари учун ташкил этилган махсус курс маърузаларида “Диний таълим ва унинг истиқболлари. Соҳа мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзуида маъруза билан иштирок этди. Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясидаги топшириғига кўра Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари буйича ислом...Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги” муносабати билан ўтказилган анъанавий футбол турнирида институтимизнинг “Бухорий авлодлари” футбол жамоаси ноқулай ва совуқ об-ҳаво шароити қарамасдан фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Қизғин ва муросасиз кечган турнир баҳсларида “Бухорий авлодлари” жамоаси ҳамжиҳатлик кўрсатиб, ярим финал босқичида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақтида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” футболчилари билан 6:6 ҳисобни қайд этди ва пенальтилар сериясида эса омад “Ҳазрати Имом”...Read More
Ҳар бир фуқороларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, имтиёзларию, бурчларини таъминловчи бош омил – қонун бу конституциядир. Мазкур қонун ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, унинг миллий хусусиятлари, анъаналаридан келиб чиқади. Қонунларни билмаслик икки томондан зиён. Биринчидан, қонундан бехабар киши уни бузиши табиийдир. Иккинчидан, баъзи кимсалар бошқаларнинг қонунни билмаслигидан ўз манфаати йўлида фойдаланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган ҳудуднинг қонунларини, ўз ҳуқуқ ва бурчларини, конституциявий ҳуқуқларини яхши билиши зарур....Read More