Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгашнинг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ўтказилаётган дастлабки мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида диний-маърифий соҳа йўналишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга муҳим аҳамият қаратилди....Read More
Жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент ислом институтида А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори, сиёсий фанлар доктори Фарҳод Каримов “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Араб ва мусулмон дунёсида этноконфессионал муаммолар” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар....Read More
Жорий йилнинг 14 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тавваллуд айёми муносабати билан 1-курс талабалари шоҳ ва шоир, ўзбек мумтоз адабиёти намояндаси Бобурнинг ижоди ва ҳаётий фаолияти борасида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ушбу ҳужжатли фильмда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти давомида бўлиб ўтган муҳим воқеъалар ҳамда ушбу ҳодисалар тарихий манбаларга асослангани талабаларда чуқур қизиқиш уйғотди. 102-гуруҳ талабаси...Read More
Тошкент ислом институтида «Феврал ойи – Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги» муносабати билан бугун «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси таклифига биноан, институмизга Қувайт давлати элчихонаси таржимони, Ливия Жамоҳирияси ислом университетининг ҳадис ва улумул-ҳадис мутахассислиги факултети битирувчиси, етук ҳадисшунос олим устоз Зоҳиджон домла Қодиров ташриф буюрдилар. Устоз узоқ йиллар давомида Тошкент ислом институтида фаолият юритиб, ўқитувчи-мударрислик...Read More
Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фан доктори Илҳом Бекмирзаев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Ғарб мамлакатлари ижтимоий ҳаётига Исломнинг таъсири ва ислом атамаларининг “ғарбча” талқинлари” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий...Read More