islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 28, 2020

Day

Театр ибрат мактабидир

Санъат ва маданият-халқнинг маънавий дунёқарашини шакллантирадиган, унинг тарихи, миллий менталитети ҳамда маданий салоҳиятини намойиш этадиган қудратли куч. Бунда, айниқса, театрнинг ўрни беқиёсдир. Театр санъати тасаввур ва тафаккур ҳосиласи, маънавий юксалиш воситасидир. Театрни маънавий, маърифий, ахлоқий ва ғоявий тарбия мактаби, инсонни руҳан покловчи муқаддас даргоҳ деб ҳисобланади. Ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ўз романларида биринчилардан бўлиб ўзбек халқи ҳаётининг ёрқин манзараларини чизиб берди, миллий характернинг мукаммал намуналарини яратди. Қодирий тарихий романларини ўтган аср ўзбек халқи ҳаётининг қомуси дейиш мумкин. Хуллас, ўз романлари билан Қодирий кенг пландаги реалистик эпик тасвирнинг нақадар катта имкониятларга эга эканлигини намойиш қилди, омманинг эстетик тафаккурини бир даража юксалтирди. Жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, кутубхоначи И.Акмалова ва талаба қизлар Ўзбек Миллий Академик драма театрида А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи асосида саҳналаштирилган спектаклни тамоша қилиш учун бордилар. Спектаклда ўзбек миллатини тимсоли бўлган Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим, Мирзакарим қутидор, Офтоб ойим, Отабек, Кумушларнинг маданияти, маънавият, одоб-ахлоқи, вафо-садоқати, орияти, ғурури тасвирланади. Спектакл барчада чуқур таассурот қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 657

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: МУАММО ВА ТАЪСИРЧАН ЧОРАЛАР

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш: муаммо ва таъсирчан чоралар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Қўмита аъзолари, мутасадди вазирликлар, олий таълим муассасалари ректорлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш, олий ўқув юртларига қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда олий таълим соҳасига оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги, 6 та олий таълим муассасаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий ўқув юртларининг янгидан ташкил этилганлиги, бунинг натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 20 фоизга ошганлиги соҳага бўлган эътиборни кўрсатмоқда. Замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Унинг доирасида коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ушбу иллатнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш, олий таълим муассасаларида тажрибали, ҳалол, пок виждонли, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давра суҳбатида олий таълим муассасаларининг жамият олдидаги ҳисобдорлиги ва таълим сифатини таъминлашдаги масъулиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги бюрократик унсурларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 3 нафари ректор, 5 нафари проректор, 15 нафари декан ва декан ўринбосари ҳамда 62 нафари ўқитувчи эканлиги тадбир иштирокчиларининг жиддий муҳокамасига сабаб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, хорижий ўқув юртлари билан ҳамкорликда талабаларни ўқитиш ва икки томонлама тан олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилганлигига қарамасдан, ушбу жараёнда ҳам турли суистеъмолчиликларга йўл қўйилаётганлиги кескин танқид қилинди.  Тадбир давомида талабани ўқишга қабул қилишдан бошлаб, то диплом олишга қадар бўлган ҳар бир босқичда кузатилаётган коррупция ҳолатлари батафсил муҳокама қилинди. Давра суҳбати доирасида олий таълим соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини изчил давом эттиришга, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Манба: edu.uz 379

Эндиликда айрим фан ўқитувчиси бўлиш учун уч йил таълим олинади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4623-сон, 27.02.2020 й.) қабул қилинди. Қарор билан педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Педагогик касбга қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли тайёрлаб ва тарбиялаб боришнинг узлуксиз тизимини жорий қилиш устувор йўналишлардан биридир. Қарорга мувофиқ, педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга оширилади. Қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Термиз, Қарши давлат университетларининг Педагогика институтлари ташкил этилди. Ушбу педагогика институтлари мақоми бўйича маҳаллий ОТМ филиалига тенглаштирилади. ✅ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади: 👉 тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳаларида олий маълумотли, профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида (олий таълим соҳаси учун салоҳиятли ОТМлар магистратурасига) ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади; 👉 дастлабки босқичда Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёни таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади; 👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий 3 та – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади. (Бунда, қоида тариқасида, мажбурий 3 та фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади). Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Қарор Манба: Ҳуқуқий ахборот канали 190

Ашъарий ва Мотурийдийлар адашганлар…ми?

Бу сарлавҳадаги гап ихтилофчи бемазҳабларнинг ҳозирда кўп тарқалмаган гапларидан бири ҳисобланади. Бемазҳаблар ақийда масаласида бир неча ихтилофни қўзғаганлар. Аммо, ҳозирча бу борадаги ихтилофлари асосан ўзларининг орасида қолиб келмоқда. Бироқ, “ашъарий ва мотурийдийлар адашганлар” деган гап ўта хатарли бўлганидан ва бу масалада бир қанча саволлар келиб турганидан бу масалани ҳам ёритиб қўйишни маъқул кўрдик. Имом Ғаззолий аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабининг тарихи ҳақида сўз юритиб қуйидагиларни ёзади: «Калом бир илм бўлиб унинг мақсади аҳли суннанинг ақийдасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига Ўз пайғамбари тилида ҳақ ақийдани илқо қилди. Унда уларнинг дини ва дунёсининг салоҳи бордир. Шунингдек, унинг ҳақида Қуръон ва хабарлар нутқ қилди. Сўнгра шайтонлар ўз васвасаси ила бидъатчиларга суннатга хилоф ишларни илқо қилди. Улар ўша ишларни гапирдилар ва аҳли ҳақнинг ақийдасини бузмоқчи бўлдилар. Бас, Аллоҳ бир тоифа мутакаллимларни пайдо қилди ва уларнинг ҳимматини тартибга солинган калом ила суннатнинг нусрати йўлида ҳаракатга солди. Шу орқали аҳли бидъатнинг суннатга хилоф равишда чиқарган алдамчиликлари фош қилинади. Ана шундан илми калом пайдо бўлди». Биз бу гапларга қўшимча қилиб айтамизки, илми калом пайдо бўлган вақтга келиб, ақийдага оид масалаларга аввалги вақтларга ўхшаб фақат Қуръон ва суннатдан далил келтириш билан кифояланиш етмай қолган эди. Қарши тараф ақлий далил ҳам келтиришни талаб қилар эди. Калом масалалари бўйича баҳслар мусулмон оламидаги ўша вақтнинг кўзга кўринган ақийдавий мазҳаблари; аҳли сунна ва жамоа, мўътазилийлар, муржиъийлар, хаворижлар ва шийъалар ўртасида бўлган. Кейинчалик, Аллоҳнинг каломига тегишли баҳслардан, Аллоҳнинг сифатларига, Ислом давлати бошлиғи – имомга оид масалаларга, қазо ва қадар масалаларига ва ҳатто баъзи фиқҳий масалаларга ҳам ўтган. Вақт ўтиб турли халқ ва тоифаларнинг Исломга киришлари билан бирга уларнинг ақийда ва фикрлари ҳам кирди. Шу билан бирга номусулмонлар томонидан Ислом ақийдаларига қарши фикрий ҳужум ва танқидлар ҳам авж ола бошлади. Ана ўша ҳамлалардан Ислом ақийдасини ҳимоя қилиш ва уларга раддиялар қилиш учун илми калом соҳиблари ғайримусулмонлар билан тортишувларни бошладилар. Бу ишда аҳли сунна ва жамоа уламолари ҳам, мўътазилалар ҳам ва бошқалар ҳам иштирок этдилар. Аввал бу тортишувлар тўғри йўналишда ва бир маромда кетди. Кейинчалик эса, бошқа илм ва соҳаларда бўладигани каби турли бурилишлар ва хатолар юзага кела бошлади. Илми калом бобига бўлган – бўлмаган турли – туман масалалар аралашиб кетди. Шунингдек, мутакаллимлар орасига ҳам ҳар хил шахслар аралашиб кетди. Натижада, ҳақиқий илми каломни сохтасидан, ҳақни ботилдан ажратиб олиш қийин бўлиб қолди. Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақийдасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари услубида ақийда масалаларини ёрита бошладилар. Уларга аҳли Сунна ва жамоа номи берилди. Кейинроқ одамларга тушунарли бўлиши учун матнларни таъвил қилишга ҳам мажбур бўлинди. Турли китоблар битилди. Аҳли Сунна ва жамоанинг ақийда бобидаги таълимотлари тўпланиб тартибга солинди. Охири келиб ақийдавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди. Аҳли сунна вал жамоа исми бундан аввал ҳам бор эди. Аммо кейинроқ юқорида номлари айтиб ўтилган турли фирқаларга муқобил ўлароқ айни шу исм ишлатила бошланди. Аҳли сунна деганда суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар деган маъноларни кўзда тутилган. Бу борада имом ал-Ашъарий ва ал-Мотуридийлар аҳли Сунна ва...

ФИТНАЧИЛАРНИНГ ТАШҚИ АЛОМАТЛАРИ

Ижтимоий тармоқларда Иcҳоқжон домла Бегматов билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалди. Домланинг айтган гапларини турлича талқин қилишлар кузатилмоқда. Имом домла жамоатни бирликка чорлаётган бир вақтда бунга қарши кучлар қўлларидан келганича жамоат орасига фитна уруғларини сочишга ҳаракат қилмоқдалар. Aслида Исҳоқжон домла айтган фитначиларнинг аломатлари ҳақидаги гаплар бундан 14 аср олдин ҳадиси шарифларда Расулимиз алайҳиссалом томонларидан айтилган эди. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али Яманда турганида ёмби тиллони тупроғи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Бас, у Зот уни тўрт киши: Уяйна,  ал-Ақраъ, Зайд ал-Хойл ва Aлқамалар орасида тақсим қилдилар. Бунда қурайшликлар ғазабландилар ва: «Нажднинг катталарига бериб бизни тарк қиладими?!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, мен буни уларни улфат қилиш учун қилдим», дедилар. Кейин бир серсоқол, икки ёноғи бўртиб чиққан, кўзлари ичига кирган, пешонаси дўнг ва сочи қирилган киши келиб: «Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!» деди. «Агар мен осийлик қилсам, Аллоҳга ким итоат қилади?! У зот мени ер аҳлига ишонадию, сизлар менга ишонмайсизларми?!» дедилар. Сўнгра ҳалиги одам орқасига қараб кетди. Қавмдан бири уни қатл қилишга изн сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нари ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». (Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар). Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган бошқа ҳадисда, келажакда уни жинсидан ҳаворижлар чиқиши айтилган бу одамнинг исми Зул-хувайсира эканлиги ва у Нажднинг Бану Тамим қабиласидан эканлиги айтилган. Бошқа ривоятда эса шимини тиззасигача қайириб олган деб тасвирлаганлар. Демак, қуйидаги аломатлар фитначиларнинг белгисидир. 1) Қуръонни қироат қилурлар, аммо у ҳалқумларидан нари ўтмас. 2) Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар, ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. 3) Диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар, сўнгра унга қайтмаслар. 4) Аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. 5) Улар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир. 6) Улар Нажднинг Буну Тамим қабиласидан бўлган Зулхувайсиранинг авлодларидан чиқадилар. 7) Уларнинг белгиси – сочни қирдириш эканлигидир. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бундай кимсалар 14 асрдан буён уммат орасидаги бирликка раҳна солиб келмоқдалар. Имом домлаларимизга отилаётган тошлар ҳам аслида жамоатни келишмовчиликлар гирдобига тиқишдан иборатдир. Бунга ўхшаш вазиятларда биз имомларимизнинг сўзларини тўғри ва ўз маъносида тушуниб, ҳиссиётларга берилмасдан, фитначиларнинг ёлғон сўзларига алданмасдан иш кўрмоғимиз даркор. (https://imbt.ga/Axr8aHq41f) ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати 277