Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида ва тўрт халифа даври, то юзинчи ҳижрий йилгача ҳадисларни ёзиб қўйиш расмий равишда йўлга қўйилмаган. Чунки У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан Қуръондан бошқани ёзманглар”, деганлар. Аммо хусусий равишда ўзлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёзиб юрганлар бор эди. Лекин ёзганлар ҳам, ёзмаганлар ҳам ҳадисларни ўта аниқлик билан ривоят қилишликни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб билар эдилар...- Тошкент ислом институти талабаси Зокиров Акбархон
Фақиҳлар ишончли ровийнинг ҳадиси санади ҳақиқий муттасиллик бўлмаса-да, «ҳукман муттасил» ҳисоблаб, уларни саҳиҳ деб ҳукм қиладилар ва шаръий ҳужжат сифатида қабул қиладилар Бу масала «мурсал» ҳадисга амал қилиш мавзуси билан машҳур бўлган. Мурсал ҳадис деб муҳаддислар истилоҳида тобеъин орадаги саҳобани зикр этмай, тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис, фақиҳлар истилоҳида эса Расулуллоҳ билан учрашмаган ҳар қандай адолат (ишонч)ли киши тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис тушунилади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Собиржон домла Рустамов ва Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғайбуллаев Саидаҳмадхон
Аллоҳ таолонинг марҳамати ва инояти билан ҳадис илмига оид яна бир мўътабар манбанинг илмий-изоҳли таржимаси ва шарҳини нашр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпланган мазкур “Мишкотул масобиҳ” китоби асрлар бўйи юртимиз мадрасаларида ҳадис фанидан энг асосий ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Ушбу асар нафақат қадим Мовароуннаҳр мадрасаларида, балки Усмонийлар салтанати ҳудудларида ҳам, Ҳиндистон-Покистон ўлкаларида ҳам ҳадис фанидан дарслик бўлиб хизмат қилган...- ТИИ Матбуот хизмати
Abu Hanifa rohmatullohi alayhning shogirdlarini ichida eng ulug’i va va u zotning haqiqiy ma’noda davomchisi Abu Yusuf Ya’qub ibn Ibrohim ibn Habib ibn Xonis ibn Sa’d ibn Habba Al-ansoriy (113-182 hijriy/ 731-798 milodiy) yashagan...-Toshkent islom instituti 401-guruh talabasi Erkaboyev Sobitxon