islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Жамият

Бўлимлар

Инсонлар ғафлатда бўлган 2 неъмат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик ва бўш вақтни тожирнинг сармоясига ўхшатганлар. Тожир кўп фойда олиши учун сармоясини бирор ишга тикиб, айлантиради. Агар у фойда ололмай сармоясини тугатиб қўйса, қанчалар зиёнга кирганини биласизми? Соғлик ва бўш вақт ҳам мусулмоннинг сармояси бўлиб, Аллоҳ бу иккаласини унга дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда берадиган ишларда қўллаши учун ато этган...- Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс

Намозда зам сурани тартиб билан ўқиш шартми?

Сураларни тартиби бўйича ўқиш вожиб бўлса ҳам, намоз ўқувчи тартиби билан ўқишни тарк қилиши туфайли унга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Чунки сураларни тартиби бўйича ўқиш намоз вожибларидан бўлган аслий вожиб эмас...- Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим,

Сиз ихтилоф қилишга лаёқатлимисиз?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, деганлар. Ихтилоф ўзро қарама қаршилик, маъносини англатсада, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларида юз берадиган ихтилофни раҳмат, деб сифатладилар. Демак, бундан кўринадики, диндаги ихтилофлар ичида мақталадиган, уммат учун раҳмат бўладиган ихтилоф ҳам мавжуд. Бундай ихтилоф ислом умматининг ички фитнасига, улар ўртасидаги уриш жанжалларга сабаб бўладиган ихтилоф бўлмаслиги лозим. Чунки...- Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчиси Я.Раззақов, 

Абу Ҳанафа раҳматуллоҳи алайҳ ва у зотнинг мазҳабларига нисбатан айтилган турли фикрлар (2-қисм)

Иккинчи гуруҳ, яъни, Абу Ҳанифанинг рақиблари у кишига таъналар етказиб, у кишининг ривоятларини рад этиб, у кишини «аҳли раъй» дея шаънларини туширишга уриниб, Абу Ҳанифа айтмаган сўзларни ўзларича тўқиб, у киши номларидан гапириб юрган бўлса, иккинчи гуруҳ, яъни, Абу Ҳанифа тарафдорлари ўз имомлари шаънини кўтариш мақсадида аслини текширмасдан, ровийларини суриштирмасдан Абу Ҳанифанинг фазллари, тақволари, етук инсонликлари ҳақида кўплаб ривоятлар келтиришган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

МАЙЙИТ ҲАҚҚИГА ИСТИҒФОР, ТИЛОВАТ ЎҚИБ ДУО ҚИЛИШ

Саломдан кейин қабр аҳлига дуои мағфират қилади ва тиловат қилиб, савобини бағишлайди. “Қабристонда овоз чиқармай махфий тарзда Қуръони каримни тиловат қилиш макруҳ эмас. Қабристонда овоз чиқариб қироат қилиш макруҳдир. Аммо, махфий қилишда гарчи хатм қилсада зарари йўқ” (Фатаво ҳиндия)...- ТИИ модулъ таълим тизими талабаси Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон
1 13 14 15 16 17 28