islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Абитуриентларга

Бўлимлар

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул ҳайъати ўз ишини бошлади

2019 йил 15 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун Қабул ҳайъати иш бошлади.  “Қабул-2019”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Абитуриентлар қўшимча равишда ўзларини қизиқтирган барча саволларни институт биносида тайёрланган   “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари орқали билиб олишлари мумкин. Абитуриентлар қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 15 июндан 15 июлгача, соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанбаси иш куни ҳамда 15 июль куни соат 20:00 гача иш вақти этиб белгиланди.  Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Манзилимиз, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мурожаат учун телефон: (0371) 227-23-47 (09:00 дан 17:00 гача)   205

Бепул тайёрлов курси ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади. Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси; – 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис истилоҳлари; – Ҳадис шарҳлари; – Араб тили. Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди. Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 194

Диний таълим муассасаларига қабул эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2019-2020 ўқув йили учун қабул эълон қилади.  Ҳадис илми мактаби Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим берувчи таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2019-2020 ўқув йили бўйича 10 нафар талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис илми мактабига қабул 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Ҳужжатлар Ҳадис илми мактаби биносида қабул қилинади. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Ҳўжа Исмоил шаҳарчаси. Тел: (0366) 240-20-51 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2019 йилнинг 15 июнидан 15 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 Манзил: Мир Араб олий мадрасаси. Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи. Тел: (+99895) 604-45-97 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларига 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома. Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари 1. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; (0371) 227-42-37; 2. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371)...

Тошкент ислом институтида махсус сиртқи ва кундузги таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи бўлимига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан жорий йилнинг 5-6 июль кунлари ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтишини маълум қиламиз. 2018 йил 3 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар учун ижодий имтиҳонга доир тартиб-қоидалар ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Шунингдек, мазкур даргоҳнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагида ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига! Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналишида араб тилидан 2018 йил 24 июль куни ижодий имтиҳон ҳамда фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 25 июль куни тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Кундузги таълим йўналишида имтиҳон олди консультациялар 2018 йилнинг 21 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача давом этади. Барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда 2018- 2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 30 июнь соат 20:00 гача, кундузги таълим йўналишида 10 июль санасига қадар давом этишини эслатиб ўтамиз. 2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади.  Мамнуният билан, Тошкент ислом институти қабул ҳайъати   502

2018-2019 ўқув йили учун қабул квоталари

Кундузги таълим учун: 42 нафар (ўғил болалар учун); 8 нафар (аёл-қизлар учун). Махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумот қўшимча эълон қилинади. 539
1 15 16 17 18