islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 15, 2019

Day

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул ҳайъати ўз ишини бошлади

2019 йил 15 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун Қабул ҳайъати иш бошлади.  “Қабул-2019”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Абитуриентлар қўшимча равишда ўзларини қизиқтирган барча саволларни институт биносида тайёрланган   “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари орқали билиб олишлари мумкин. Абитуриентлар қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 15 июндан 15 июлгача, соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанбаси иш куни ҳамда 15 июль куни соат 20:00 гача иш вақти этиб белгиланди.  Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Манзилимиз, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мурожаат учун телефон: (0371) 227-23-47 (09:00 дан 17:00 гача)   298

Рўзадорларга хушхабар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза ва рўзадорлар  ҳақида кўплаб гўзал башорат-хушхабарлари мавжуд. Келинг улардан бирини эслаб кўрамиз:  Ибн Абу Авфо айтадилар: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : نوم الصائم عبادة و صمته تسبيح و عمله مضاعف و دعاؤه مستجاب و ذنبه مغفور  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир”- деб марҳамат қилдилар. (Имом Байҳақий ривояти) Рамазон. Бу ой шундай муборак ойки, ҳар бир тақводор зот учун бу ойда туришликнинг ўзи ибодат, бу ойда бўлишликнинг ўзи ибодат. Қаранг, рўза тутадими ибодат, рўза ҳолатда ухлайдими ибодат, ҳаттоки гапирмасдан жим турса ҳам ибодат, ифторликда овқат еса ҳам ибодат. Қаранг бу ойда қай даражада савоблар, нақадар файзларга эришилади ва ҳар бир оддий амал ҳам ибодатга айланади. Рамазон ойида тонг вақтидан олдин туриб саҳарлик қиламиз, бу ишимиз ибодатга айланади, кейин саҳардан то шомгача рўза ҳолда юрамиз, ишлаймиз, ухлаймиз – ибодат, сўнгра шомда яна овқатланамиз –ибодат, кечаси таровеҳ намозларида қоим бўламиз –ибодат, дуолар қиламиз – ибодат, яна эртанги кун учун, рўзага куч тўплаш учун дам оламиз, у ҳам ибодатга айланади.  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бу Рамазон ойи барака ойидир” – деб бежизга айтмадилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам نوم الصائم عبادة дедилар, яъни эрталаб рўзадор одам рўзғори учун, нафақаси учун ишлаб меҳнат қилса ва чарчаганидан пешиндан кейин ёки асрдан сўнг бироз мизғиб олса, уни Аллоҳ таоло ҳар бир чиқарган нафаси учун зикр қилди деб номаи аъмолига ёзиб қўяди. Рўзадорнинг мартабасига қаранг! Худои таоло рўзадор бандасини қандай азиз қилиб қўйибди-я! Ва яна Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам و صمته تسبيح – рўза тутган кишининг гапирмаслиги, жим туриши тасбеҳдир. Яъни рўзадор одам олдин  ҳар хил хуник сўзларга ўрганган бўлса, эндиликда Аллоҳ таолонинг фарзини бажараётганда бу хилдаги одатни тарк этсин, яхши сўз билса гапирсин, билмаса унда жим турсин. Мана шу ҳолда Парвардигори олам у инсонга сукут сақлагани учун “Субҳаналлоҳ” деди деб ҳисоблайди. Ҳадиснинг давомида  و عمله مضاعف – рамазонда қилинган савобли ишларнинг ажри орттирилади деб келади. Яъни рамазонда қилинган ибодатлари, бошқа вақтларда қилинган ибодатлари билан бир хил бўлса-да, аммо муборак ойда қилинган хайрли ишларнинг савоби етмиш даража кўтарилади. Бу озмунча фарқ эмас, жуда ҳам катта  мукофот. Рамазонда кунига таровеҳ 20 ракаат ўқилади. Бу дегани 1400 ракат намоз ўқилганнинг ажри берилади. Бу ойда садақалар, хайрли ишлар, зикрлар 70 маротаба зиёда қилинади. Шунинг учун ҳам баъзи ақлли инсонлар закотларини ушбу муборак Рамазон ойида адо этадилар. Чунки Рамазон ойида қилинган ҳар бир эзгу амалга 70 марта кўп савоб берилади. Ҳадиснинг давомида рўзадорнинг сифатлари зикр этилиб шундай дейилади: و دعاؤه مستجاب – рўзадорнинг дуоси мақбулдир. Чунки у Аллоҳ таоло яхши кўрган банда бўлишга интилаётир. У Парвардигори учун кундузи ейиш, ичиш ва оилавий муносабатдан узоқлашади. Роббиси учун нафсининг кучли орзуларини тарк этади. У Аллоҳ таоло учун фидокорлик қилганлиги сабабли ҳам Худои таоло уни севмоқда ва дуоси ижобат бўлмоқда. Бундай фурсатда рўзадорнинг дуосини олишга, унинг кўнглини овлашга, унга эҳсон қилиб туришга ҳаракт қилишимиз зарур. Чунки унинг дуоси ижобат. Мен ҳам рўзадорманку, мен ўзимга ўзим дуо қилсам бўлмайдими, деманг. Чунки мўмин одам ўзининг амалини 100% қабул...

Жума куни ғусл қилиш

Биламизки жума куни ғусл қилиш, покланиш, атир сепиш, энг чиройли кийимларни кийиш ва шунга ўхшаган чиройли ишлар бу улуғ куннинг суннат ва одобларидан эканлигини, лекин кўпчилик бу кунда ғусл қилмоқлик фарз, вожиб ёки суннат амал эканлиги тўғрисида ихтилоф қилишади. Машхур аллома, ҳанафий мазҳабининг катта олимларидан саналмиш Имом Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг  “Шарҳи маъониул осор” китобларининг жума куни ғусл қилиш бобида, бу кунда ғусл қилмоқлик вожиб ёки фазилатли амаллардан эканлиги ҳусусида бир қанча ҳадисларни келтириб ўтади. Бу ҳадисларда бир қавм жума куни ғусл қилмоқликни вожиб деса яна бир қавм жума куни ғусл қимоқлик вожиб эмас балки суннат амаллардан эканини айтади. Биринчи қавм ўз даъволарига қуйидаги ҳадисларни далил қилиб келтиради. Муҳаммад ибн Маҳзар тариқидан ривоят қилинади, бизга Яъқуб ибн Иброҳим у кишига отаси у кишига ибн Исҳоқ у кишига Зуҳрий у зотга Товус ривоят қилиб айтади:  “Мен ибн Аббос розияллоҳу анҳумга Набий саллоҳу алайҳи васалламнинг жума куни ғусл қилинг ва бошларингизни ювинг гарчи жунуб бўлмасангиз ҳам ва ўзингизга ҳушбўйлик суртинг деганини эсладингизми?”, дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ҳа ғуслни билдим аммо ҳушбўйликни билмадим”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда ибн Марзуқнинг тариқларидан ривоят қилинади, бизга Аффон ибн Муслим ҳадис айтди у киши Шўбадан у киши Абу Исҳоқдан у киши Яҳё ибн Вассабдан ривоят қилиб айтади: “Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан жума кунининг ғусли ҳақида сўради. Шунда у зот розияллоҳу анҳу: “Бизга Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васаллам шуни буюрганлар”, дедилар. Яна бир ҳадисда Муҳаммад ибн Ҳумайднинг тариқидан ривоят қилинади, бизга Яҳё ибн Абдуллоҳ Букайр ҳадис айтди, у кишига Муфассал ибн Фуззола, у кишига Иёш ибн Аббос, у кишига Букайр ибн Абдуллоҳ ибн Ашаж, у киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг мавлолари ҳисобланмиш Нофедан, у киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, у киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг завжайи мутоҳҳоралари Ҳафса онамиздан, у зот эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Ҳар бир балоғатга етган киши учун жумага бориш ва ҳар бир жумага борувчи учун ғусл қилиш вожибдир”, дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Ансорларидан бўлган бир саҳобийларидан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жума куни ғусл қилмоқлик ва ўзида ҳушбўйлик бўлса ҳушбўйлик ишлатмоқлик ҳар бир муслимнинг устидаги ҳаққидир”, дедилар. Имом Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бир қавм жума куни ғусл қилмоқликни вожиб деб айтадилар ва бу иддаоларига ушбу ҳадисларни далил қилиб келтиришади. Бошқа бир қавм (яъни бизнинг мазҳабимиз уламолари) бу иддаоларга хилоф қилиб айтадиларки: “Жума куни ғусл қилиш вожиб эмас, лекин у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам буюрган ишдир, қуйида келадиган ҳадисларнинг маъноларида бу иш нима учун буюрилганлиги келтирилади: Муҳаммад ибн Ҳузайманинг тариқларидан ривоят қилинади, бизга Қонабий ҳадис айтдилар у киши Даровардийдан у киши Амр ибн Абу Амрдан у киши Икримадан ривоят қилиб айтади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳудан жума куни ғусл қилиш вожибми?”, дея сўрашди. У киши жавоб бериб айтдиларки: “Йўқ лекин у поклик ва яхшиликдир. Кимки ғусл қилса у яхши ишдир, ким ғусл қилмаса унга вожиб эмасдур. Мен сизларга бу иш қандай бошланганлиги ҳақида сўзлаб бераман: инсонлар жун газламадан бўлган кийим кийган ҳолатда жидду жаҳд билан меҳнат қилишар эди, масжид эса тор ва шифтга яқин шийпонча эди. Иссиқ бир кунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар, инсонларнинг терларидан...

Муҳкам ва муташобиҳ оятлар

عن عائشة رضي الله عنها قالت: تلا رسول الله صلي الله عليه و سلم هذه الاية {هو الذي انزل عليك الكتب منه ءايت محكمت هن ام الكتاب و اخر متشبهت} الي قوله {و ما يذكر الا اولوا الالبب} قالت: قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: فاذا رايت الين يتبعون ما تشابه منه فاولئك الذين سمي الله “فاحذروهم. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу оятни тиловат қилдилар: “У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор …” то мана бу сўзигача “Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар”. Яна Оиша онамиз гапларини давом эттириб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар муташобиҳ оятларни ковлаб юрадиган (унга эргашадиган) одамларни кўрсанг, бас улар – Аллоҳ: “Улардан сақланинглар” , деб номлаган кишилардир”. Фатҳул Борийда бу ҳадис 4547-рақам остида келган. Ҳадиснинг нави марфуъдир. “Муҳкам” сўзи “маҳкам”, “очиқ-ойдин”, “бошқа ёққа буриб бўлмайдиган” деган маънони англатади. “Муташобиҳ” сўзи эса, “ўхшаш”, “бирини-биридан ажратиш қийин”, “бир неча маъноларни англатадиган” деган маъноларни билдиради. Қуръони карим оятлари ҳам муҳкам ва муташобиҳга бўлинади. Бу ояти кариманинг аввалида юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган Аллоҳ: “У сенга китобни нозил қилган зотдир”, деб Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилмоқда. Китобдан мурод – Қуръони карим. “Унда муҳкам (ойдин) оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир. Ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор …”. Қуръони каримда келган муҳкам (ойдин) оятларнинг маънолари равшан, тушунилиши ҳам осон. “Улар китобнинг аслидир”, яъни ўша муҳкам оятлар Қуръоннинг аслини ташкил қиладилар. Шу билан бирга, Аллоҳ ирода қилган ҳикмат учун Қуръонда муташобиҳ (бир-бирига ўхшаш) маъноларни билдирадиган, турлича маънога бориш мумкин бўлган оятлар ҳам бор. Лекин булар жуда ҳам оз бўлиб, кишиларнинг иймонини синашга хизмат қиладилар. “Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашадир”. Бу оятнинг давоми. Демак, аслида бузуқ ниятли кишиларни фош қилишда муташобиҳ оятлар иш берар экан. Қалбида касали бор, ҳидоятдан оғган бундай кишилар ақида ва шариатнинг нозик усулларини очиқ-ойдин баён қилиб берган муҳкам оятларни қўйиб, ғойибдан эшитиш орқали собит бўладиган хабарларга, турли маъноларга далолат қиладиган муташобиҳ оятларга фитна қўзғаш, уни таъвил қилиш мақсадида эргашар эканлар. Хулоса: Ҳадиснинг охирида бундай кимсалардан сақланиш айтилмоқда. 3-курс талабаси Ривожиддин Жўраев 656

Бир ҳадис шарҳи

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилар эканлар, У кишига ақидавий жиҳатдан  икки ботил эътиқодни тўғрилаш вазифаси юклатилган эди. Роббил оламинга ширк келтиришни йўқ қилиб, ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишга чақириш ва қиёматни инкор қилувчиларнинг даъволарини йўққа чиқариб, охират куни ҳақ эканлигини исботлаш эди. Юқоридаги иккала ботил эътиқод ҳам Макка мушриклари орасида кенг тарқалган эди. Улар Аллоҳга қўшиб яна кўплаб илоҳларга ибодат қилар ва бу ибодатларидан мақсад илоҳларидан бу дунёда мадад олиш, шу ҳаётнинг ўзида турли мусибатлардан паноҳ тилаш эди. Дунёнинг имтиҳон эканини ва охиратдаги ҳисоб-китоб, жазо-мукофотларни инкор қилар эдилар. Юқоридаги икки эътиқоднинг ботил экани  кўплаб оят ва ҳадисларда ўз ифодасини топган. Биз ушбу мақолада шу маънодаги ҳадислардан бирини шарҳлашни мақсад қилдик. عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صل الله عليه وسلم قال: “قال الله تعالى: كذَّبني ابن آدم، ولم يكن له ذلك وشتمني  ولم يكن له ذلك، فأما تكذيبه إياي فقوله: لن يعيدني كما بدأني وليس أول الخلق بأهون علي من إعادته وأما شتمه إياي فقوله اتخذ الله ولدا، وأنا الأحد الصمد لم ألد ولم أولد ولم يكن لي كفوًا أحد” Абу Ҳурайра розияллоҳу Набий соллалоҳу алайҳи васалламдан шундай деганларини ривоят қиладилар: Аллоҳ таъоло айтди: “Одам боласи мени ёлғончига чиқарди, ваҳоланки бундай демаслиги лозим эди, яна мени ҳақоратлади, бунга ҳам ҳақи йўқ эди. Мени ёлғончига чиқариши “Аллоҳ мени ҳеч ҳам аввал яратганидек ҳолимга қайтармайди” дейишидир. Мен учун махлуқотларни аввалги ҳолига қайтариш уларни аввал бошдан яратишдан қийинроқ эмас. Мени ҳақорат қилиши эса “Аллоҳ ўзига бола тутди” дейишидир. Мен яккаю-ягона, барча нарсадан беҳожат зотман, туғмадим, туғилмадим ҳам, менга бирортаси тенг ҳам эмас.” Имом Бухорий ривояти. Ушбу ҳадис “қудсий ҳадислар” турига мансуб бўлиб, саҳиҳ қавлга кўра бундай ҳадисларнинг маъноси Аллоҳ таъолодан, лафзи Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан бўлади. Ҳадиси шарифда мушрикларнинг ҳар иккала даъволарига ақлий далил билан жавоб берилиб, уларнинг пуч экани исботланяпти. Мушрикларнинг охират кунига ишонмасликлари ва уни инкор қилишларига асосий сабаб, қиёматда Аллоҳ барча инсонларни аввалги ҳолатларига қайтариб, бирма-бир сўроқ қилишини ўта ғайри оддий иш деб билишлари бўлган. Шунинг учун ҳам улардан бири Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга чириган суякни кўрсатиб, “наҳот Аллоҳ мени шу суяк каби чириб кетганимдан кейин ҳам аввалги ҳолимга қайтарса” деб, бу ишнинг ғаройиблигини исботлашга уринган эди. Аллоҳ таъоло эса унга бундан ҳам ғаройиброқ нарсани мисол келтиради. Ахир, Аллоҳ уни мутлақо йўқ бўлган ҳолида бир томчи сувдан бус-бутун инсон қилиб яратмадими. Нега энди уни йўқдан бор қилиниши ажаблантирмади-ю, йўқ бўлиб кетгандан кейин аввалги ҳолига қайтарилиши ажаблантириб қўйди. Аслида бундай ажабланиши Аллоҳ таъолонинг чексиз қудратига ишонмасликдан келиб чиққан эди. «У бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди». Ёсин сураси 78-оят. Муфассирлар айтишдики: − Убай ибн Халаф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир чириган ранги ўчган суяк келтириб: − Эй Муҳаммад, Аллоҳ мана шуни чириб кетганидан кейин тирилтиради деб ўйлайсанми? – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: − Ҳа, сени ҳам тирилтиради ва дўзаҳга киритади, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Абу Моликдан: − Убай ибн Халаф Ал Жумаҳий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир ранги ўчган суяк келтириб, қўллари орасида уни майдалаб ташлади ва: −  Эй...