islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул ҳайъати ўз ишини бошлади

2019 йил 15 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун Қабул ҳайъати иш бошлади.

 “Қабул-2019”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Абитуриентлар қўшимча равишда ўзларини қизиқтирган барча саволларни институт биносида тайёрланган   “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари орқали билиб олишлари мумкин.

Абитуриентлар қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

– қабул ҳайъати раиси номига ариза;

– ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

– паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);

– 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

– яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади).

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

– Фиқҳ ва ақоид (тест синови);

– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон);

– Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 15 июндан 15 июлгача, соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанбаси иш куни ҳамда 15 июль куни соат 20:00 гача иш вақти этиб белгиланди.

 Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади.

Манзилимиз, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

Мурожаат учун телефон: (0371) 227-23-47 (09:00 дан 17:00 гача)

 

91621cookie-checkТошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул ҳайъати ўз ишини бошлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: