islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 17, 2019

Day

Сенатор: Таълимдан Исломни суғуриб олдик. Гётени ўргатдик, аммо Пайғамбаримиз ҳадисини келтиришдан чўчидик

«Биз юз йил олий таълимдан ҳам таълимдан (халқ таълими-таҳр.) ҳам Исломни суғуриб олдик. Ислом маънавиятини суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаром, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини келтиришдан чўчидик. Мана кеча, (Олий Мажлис) Юқори палата раиси ва Коррупцияга қарши республика идоралараро комиссия раиси мажлисда ҳадисдан иқтибос келтирдилар. Жиноят кодексининг 210 ва 211- моддалари санкциялари ҳам айни ҳадисдан олинган. Кодексда ҳам пора берган ва олган учун жазо тайинланган. Биз буларни ўрганмадик. Ислом маърифатини фақат имом гапирсин дедик. Дунёвий билим олганлар гапирса, унга бошқача қарадик. (Оқибатда) нима бўлди? Коррупция ҳақида гапирадиган бўлсак, олий таълимда нафақат коррупцияга йўл қўйилди, балки ёш, келажак авлодга коррупция ўргатилди. Адолатсизлик ўргатилди. Олий таълимдаги муаммолар… Мана ҳозир бинолар кўрсатилди. Мен кечирим сўрайман, аждодларимиз ярмигача шўр босиб ётган мадрасаларда Қуръонни 9 ёшгача ёдлаган. Буларни тузатса бўлади. Агар чиройли бинолар билан алломалар чиқадиган бўлса, биласизми, ҳозир қанча Термизийлар, Бухорийлар чиқар эди?! Таълимнинг сифатига адолатсизлик сабаб. Биринчи курс талабаси биринчи семестерда яхши ўқийди, аммо семестер якунида адолатсизликни кўргач, 7 семестер ўқимайди. Нима учун, таниш-билиш, тамагирлик», – дея таъкидлади Термиз Давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов. Манбаа: http://kun.uz 161

Болалар ёлғон гапирганда нима қилиш керак?

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади», дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). Аввалги мақоламизда болаларнинг ёлғон гапиришига сабаб бўладиган баъзи ҳолатларини кўриб чиққан эдик. Хўш, булар билан қандай курашиш мумкин? Тарбиянинг ва умуман тақвонинг асоси – ҳалол ризқ эканлиги ҳақида эслатиб ўтиш шартмас, фикримизча буни ҳамма билади ва бунга амал қилишга ҳаракат қилади. Шундай бўлса ҳам, фарзандингиз сизни алдаганини сезсангиз асабийлашишга уни изза қилишга шошилманг. Боланинг нега ёлғон гапирганини тушунишга ҳаракат қилинг. Болаларга ёлғон гапириб роҳатланмайди, кўп болалар ёлғони фош бўлишдан хавотирланиб юришади. Сизнинг агрессив ёки ўйланмай қилган муносабатингиз болани жуда ёмон аҳволга солиб ўртангиздаги муносабатга ёмон таъсир қилиши мумкин. Сизни ва бизни мақсадимиз, нафақат ёлғонни йўқ қилиш, балки болаларимиз ҳаётидаги ўзгаришлардан хабар топиб, уларни ҳал қилишида ёрдамчи бўлишдир. Агар фарзандингиз ҳеч қандай мақсадсиз, шунчаки ёлғон гапираётган бўлса, ўзингиз ва бошқа оила аъзоларингизни кузатинг, фарзандингиз кимгадир тақлид қилаётган бўлиши мумкин.(бу 4-5 ёшдан катта болалар учун, 4 ёшдан кичик болалар шунчаки, нутқи, фантазияси ривожланаётган даврда хаёлий дўстлар воқеалар тўқиши мумкин) Биз учун аҳамиятсиз туюлган майда ёлғонларимиз ҳам номаи амалимизга ёзилади, кимларнидир ишончини синдиради, кутаётган одамни эса вақтини зое қилади. Фарзандларимиз орқали бизларни тарбиялайдиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Олдинги мақолада айтиб ўтган иккинчи сабаб – қўрқинч эди, фарзандингиз жазодан қўрқиб ёлғон гапирса, билингки сиз ҳаддан зиёд қаттиқ қўлсиз ёки жазолар адолатсиз берилган. Шуни унутмангки, болаларни аввалдан огоҳлантирилган ишлар учунгина жазолаган маъқул.Тасаввур қилинг сиз ишга кеч қолдингиз, агар сизни аввалдан бу учун жарима борлигини огоҳлантирилмаган ҳолда ойлигингиздан жарима ушлаб қолишса, айбингиз борлигини билсангиз ҳам буни адолатсизлик деб қабул қиласиз. Болаларда ҳам худди шундай туйғу бўлади. Сизни хурсанд қилиш учун ёки аксинча ҳафсалангизни пир қилмаслик учун ёлғон гапирган фарзандингиздан сиз жуда кўп нарсалар кутган кўринасиз. Ҳар бир боланинг ўзига яраша қобилияти борлигини ва бу қобилият доим ҳам сиз кутган, орзу қилган нарсалар билан мос келмаслигини тушуниб етинг. Биз болаларни бизни орзуйимизда эмас, ўз ҳаётида яшашига қўйиб берайлик, ўзига ёққан ва уддасидан чиққан машғулотлари билан шуғуллансин. Болаларни мақтанишга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши табиий ҳолат, шу мақсадда ёлғон тўқиган фарзандингиз билан мусулмон кишининг қадриятлари ҳақида гаплашиб, ўзингиз ҳам атрофдагилар билан муомалада уларга намуна бўлганингиз маъқул. Бизга энг қўл келган ва бола ақидасига ҳам тасир қиладиган тарбия усулларидан бири – Аллоҳ уни ҳар жойда ва ҳар вақт кўриб туришини, фаришталар ҳар бир амалларни ёзиб боришини эслатиб туришдир. Психологларнинг фикрига кўра, ота-онаси уни яхши кўришига қаттиқ ишонган болаларнинг ёлғон гапириши эҳтимоли анча камроқ экан. Албатта, ёлғонни эътиборсиз қолдиришингиз, уни яна такрорланишига сабаб бўлади, баъзида эса ёлғонни сезганингизни болага кўрсатишингизни ўзи етарлича тарбия бўлади. Шуни унутмангки, фарзандларимиз жисмонан, руҳан, ақлан ривожланиб боряпти, бу даврда улар бизнинг маслаҳатимиз ва қўллаб-қувватлашимизга муҳтож. Буни фақат уларни ишончида бўлган ҳолимизда амалга ошириш мумкин. Сизнинг фарзандингиз ҳам ёлғон гапирганми? Бунга қандай чора кўргансиз? Манбаа: http://muslima ona kundaligi 220

Тошкент ислом институтида Ҳадис илми мактаби абитуриентлари учун тайёрлов курси бошланди

Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Ибн Ҳиббон, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Барокотий, Иброҳим ибн Маъқил Насафий ва Абд ибн Ҳумайд Кешийлар томонидан катта ҳадис мактабига асос солинган бўлиб, ушбу илму маърифат ва зиё масканлари ҳадис илми ривожи ҳамда дунё илм-фан тараққиётида ўчмас из қолдирган. Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида Ҳадис илми мактабини ташкил этилган эди. Давлат раҳбарининг жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этишга оид берган топшириқлари ижроси мақсадида  бир қанча вазифалар амалга оширилди. Жумладан, 2019 йил 23 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни ва Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Мазкур Йўл харитасига мувофиқ Ҳадис илми мактаби абитуриентларини янги ўқув йилига қадар пухта тайёрлаш, энг муносиб абитуриантларни талабаликка кабул қилиш мақсадида 2019 йил 17 июндан Тошкент ислом институтида тайёрлов курси бошланди. Ушбу курсда Республикамиздаги ўрта махсус таълим муассасаларини битирган 52 нафар  абитуриентлар иштирок этмоқда. Тайёрлов курси дарс машғулотларига “Араб тили”, “Ҳадис истилоҳлари”, “Ҳадис шарҳлари” фанларидан Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ҳадис илми мактаби абитуриентларига ётоқхона, уч маҳал овқат ва ўқув машғулотларига ўз вақтида келиб-кетишлари учун автобус таъминотлар билан тўлиқ таъминланди.   1 270

Али розияллоҳу анҳунинг мақоматлари

عَنْ سَعْد ابْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ إِلَى تَبُوكَ، وَاسْتَخْلَفَ عَلِيًّا، فَقَالَ : أَتُخَلِّفُنِي فِي الصِّبْيَانِ وَالنِّسَاءِ ؟ قَالَ : ” أَلَا تَرْضَى أَنْ تَكُونَ مِنِّي بِمَنْزِلَةِ هَارُونَ مِنْ مُوسَى ؟ إِلَّا أَنَّهُ لَيْسَ نَبِيٌّ بَعْدِي ” Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук Ғазотига чиқдилар. Ва Али розияллоҳу анҳуни ўринбосар қилиб қолдирдилар. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мени ёш болалар ва аёлларга бошлиқ қилиб қолдирасизми?”. Сўнгра У зот айтдиларки: “Ҳорун Мусодан ўринбосар бўлгани каби сен мени ўрнимга бўлишга рози бўлмайсанми? Лекин мендан кейин бошка набий йўқ”. Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук Ғазотига кетаётиб Али розияллоҳу анҳуни ўринбосар килиб қолдирмокчи бўлдилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу “Мени ёш болалару ва аёлларга бошлик килиб колдирмокчимисиз?”, дедилар.  Росулуллоҳ: “Мусо алайҳиссалом ўз биродарлари Ҳорунни Фиръавн ҳузурига ишончли вакил қилиб юборганлари каби, сен хам бу ерда менинг ишончли кишим булиб қолмоғингга рози эмасмисан? Бу ерда ишончли вакилим бўлибгина қолмоғинг мумкин, чунки мендан кейин пайгамарбар бўлмайди!”, дедилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуга бўлган ишончлари; 2- Давлат бошлиғи ёки ҳоким ёки қўмондон ўзи бошка давлатга сафар билан кетганида то сафаридан қайтиб келгунигача ўз ўрнига давлат ишларини идора қила оладиган ва мусулмонларнинг манфаатларини таъминлаб бера оладиган шахсни ўринбосар қилиб қолдириши кераклиги; Чунки Набий салллоллоҳу алайҳи васаллам “Табук Ғазоти” га чиққан пайтларида Мадинада ўзлари йўқ булган муддатича Али ибн Абу Толибни ўз ўринларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар; 3- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мурувватлари ва рисолатларидан кейин ҳеч қандай Набий ҳам Расул ҳам бўлмаслиги, шунингдек Қуръони каримдан кейин ҳеч қандай китоб йўқлигидир. Зеро Аллоҳ таоло “Аҳзоб сураси” нинг 40-оятида шундай марҳамат қилади: وَلَٰكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ “Ва лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнгисидир”. Нотаниш сўзлар изоҳи: “استخلف عليا ” – яъни, Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Мадинада мусулмонларнинг ишларига куз-қулок бўлиб туришлари учун ўзлари қайтиб келгунларигача ўринбосар килиб қолдирдилар; “أ تخلفني في الصبيان و النساء” – яъни, Мени ёш болалар ва аёлларга бошлиқ қилиб қолдирасизми?. Бу ўринда келган истифҳом итоб ёки хасрат учун келгандир. Яъни: бундай бўлиши керак емас еди, мен жиҳодга чиқишни ҳоҳлайман ва унга қодирман деганидир. 3-курс талабаси Эгамбердиев Исломжон 322

Намозда “соҳа устаси” бўлишни хоҳлайсизми?!

Қайси соҳа вакили бўлмасин, ўз мутахассислигини яхши эгаллаган, ўз касбининг устаси бўлса, иши ривожланади, харидори кўп бўлади, умумий қилиб айтганда, кам куч сарфлаб ҳам роҳат кўриши мумкин. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Соҳасининг мутахассиси бўлган илм эгаларидан бу даражага қандай етишганларини сўрасангиз, улар: “Авваламбор, Яратганнинг инояти, мадади билан, ундан кейин эса ожизона қилган меҳнатимиз, кўп йиллик машаққатимиз, илм йўлида жидду жаҳд қилиб, мушкулотларга қилган сабримиз натижаси”, – дея жавоб беришади. Дурадгор, заргар, қурувчи, шифокор, наққош каби истеъдод соҳиби бўлган соҳа вакилларини саволга тутсангиз, улар ҳам ютуқларга эришиш осон бўлмаганлиги, бунинг учун не-не босқичлардан ўтишга тўғри келганлиги, 15-20 йил тиним билмай меҳнат қилиш керак бўлгани ва ҳозирда ўша узоқ йиллик машаққатларининг мевасидан баҳраманд бўлиб, роҳатда, неъмат ичра яшаётганларини айтишади. Худди шунингдек, савдогарлик, тижорат, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчилар ва ўз ишида кўп зафар қучиб, ютуқларга эришганлар, машғулоти натижасида салмоқли мол-давлатга, сармояга эга бўлган инсонлардан бу ҳолатга қандай етишганларини сўрасангиз, улар ҳам бунинг учун кўп меҳнат талаб этилганлиги, бу йўл учун 15-20 йилдан ортиқ вақт сарфланганлиги, илк фаолият бошлаганида анчагина қийинчиликларни бошидан ўтказгани, ҳатто бир чақа ҳам фойда ололмагани, бироқ сабр-бардош ва кучли ирода шундай зафарларга эришишига сабаб бўлганлигини таъкидлашади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч ким бир кун ёки бир ҳафта ё бир ой ёхуд бир йилда муваффақиятга эришиб, соҳасининг устасига айланмаган, қилган ишидан натижа, унум топмаган. Бунинг учун камида 10, 15, баъзида 20 йил талаб этилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу, албатта, умумий ҳолатнинг баёни. Лекин баъзи инсонлар ҳам борки, улар оз фурсатда юксак натижаларга эришадилар, соҳаларини яхши эгаллайдилар. Бу ҳам Аллоҳнинг бир иноятидир. Юқорида келтирганларимиз асосан дунёвий маслакларга тегишли эди. Ана энди мен сиз азизларнинг эътиборингизни бошқа бир жиҳатга қаратмоқчиман. Буюк тобеъин Собит Буноний шундай дейдилар: “Мен намоз ўқиш йўлида 20 йил қийналдим (яъни қалбни тайёрлаш, намоз ўқиш вақтида Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиш, Ул зотдан қўрқиб туриш даражасига етгунимча 20 йил сарфладим). Ана энди буёғига намоз ўқишим менга роҳат бермоқда, бунинг Аллоҳнинг буюк неъмати эканлигини англамоқдаман”. Субҳаналлоҳ! “Намоздаги ҳушу ҳузуъга ҳам шунча вақт керакми, наҳотки бу нарса шунчалар эътибор талаб қилса?!” – дейишимиз мумкин. Ҳа, керак бўлса шунча вақт сарфлаш, жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Шу ўринда, тобеъиннинг сўзини ўқиганлар: “Биз ҳам 15-20, балки 30 йилдани бери намоз ўқиймиз, нима бўлибди?!” – деб айтишлари, тобеъиннинг сўзлари уларни ҳайратга солмаслиги мумкин! Келинг, тобеъиннинг сўзлари ҳақида бироз мулоҳаза юргизиб кўрайлик! Эътибор беринг-а, буюк тобеъин Собит Буноний розияллоҳу анҳу намоз борасида 20 йил машаққат чекканларини айтмоқдалар. Бу гапларга изоҳ берадиган бўлсак, ул зот намозни азбаройи буюк амал эканлигини англаб, Аллоҳ таолога юзланиб, Яратгани билан алоқа боғлашга ихлосла интилиб, эртага Қиёматда илк сўраладигани намози ва у Жаннатнинг калити эканлигини тушунган ҳолда ибодат қилганлар, айнан шулар намозга шу қадар жиддий ёндашишларига сабаб бўлган. Агар намоз ўқишни ҳам бир соҳа сифатида оладиган бўлсак, шу соҳада роҳат-фароғатга етишиш учун 20 йил умрларини фидо қилганлар. Сўзларидан бу мақомга эришиш учун анчагина машаққат чекканлари англашилмоқда. Эҳтимол, намоз ўқишни илк бошлаган вақтларида хаёлни бир жойга жамлай олмаганлар, хаёл уларни турли оламларга сайр қилишга чалғитаверган, диққатни тўплашга қанчалар уринмасинлар, уддалашнинг имкони бўлмаган. Лекин улар “Бўлди, етар!” – деб қўл силтаб кетмаганлар, балки намознинг...