عَنْ سَعْد ابْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ إِلَى تَبُوكَ، وَاسْتَخْلَفَ عَلِيًّا، فَقَالَ : أَتُخَلِّفُنِي فِي الصِّبْيَانِ وَالنِّسَاءِ ؟ قَالَ : ” أَلَا تَرْضَى أَنْ تَكُونَ مِنِّي بِمَنْزِلَةِ هَارُونَ مِنْ مُوسَى ؟ إِلَّا أَنَّهُ لَيْسَ نَبِيٌّ بَعْدِي ”
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук Ғазотига чиқдилар. Ва Али розияллоҳу анҳуни ўринбосар қилиб қолдирдилар. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мени ёш болалар ва аёлларга бошлиқ қилиб қолдирасизми?”. Сўнгра У зот айтдиларки: “Ҳорун Мусодан ўринбосар бўлгани каби сен мени ўрнимга бўлишга рози бўлмайсанми? Лекин мендан кейин бошка набий йўқ”.
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук Ғазотига кетаётиб Али розияллоҳу анҳуни ўринбосар килиб қолдирмокчи бўлдилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу “Мени ёш болалару ва аёлларга бошлик килиб колдирмокчимисиз?”, дедилар. Росулуллоҳ: “Мусо алайҳиссалом ўз биродарлари Ҳорунни Фиръавн ҳузурига ишончли вакил қилиб юборганлари каби, сен хам бу ерда менинг ишончли кишим булиб қолмоғингга рози эмасмисан? Бу ерда ишончли вакилим бўлибгина қолмоғинг мумкин, чунки мендан кейин пайгамарбар бўлмайди!”, дедилар.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуга бўлган ишончлари;
2- Давлат бошлиғи ёки ҳоким ёки қўмондон ўзи бошка давлатга сафар билан кетганида то сафаридан қайтиб келгунигача ўз ўрнига давлат ишларини идора қила оладиган ва мусулмонларнинг манфаатларини таъминлаб бера оладиган шахсни ўринбосар қилиб қолдириши кераклиги;
Чунки Набий салллоллоҳу алайҳи васаллам “Табук Ғазоти” га чиққан пайтларида Мадинада ўзлари йўқ булган муддатича Али ибн Абу Толибни ўз ўринларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар;
3- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мурувватлари ва рисолатларидан кейин ҳеч қандай Набий ҳам Расул ҳам бўлмаслиги, шунингдек Қуръони каримдан кейин ҳеч қандай китоб йўқлигидир. Зеро Аллоҳ таоло “Аҳзоб сураси” нинг 40-оятида шундай марҳамат қилади:
وَلَٰكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ
“Ва лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнгисидир”.
Нотаниш сўзлар изоҳи:
“استخلف عليا ”
– яъни, Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Мадинада мусулмонларнинг ишларига куз-қулок бўлиб туришлари учун ўзлари қайтиб келгунларигача ўринбосар килиб қолдирдилар;
“أ تخلفني في الصبيان و النساء”
– яъни, Мени ёш болалар ва аёлларга бошлиқ қилиб қолдирасизми?. Бу ўринда келган истифҳом итоб ёки хасрат учун келгандир. Яъни: бундай бўлиши керак емас еди, мен жиҳодга чиқишни ҳоҳлайман ва унга қодирман деганидир.
3-курс талабаси
Эгамбердиев Исломжон