islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Динимиз аҳкомлари

Бўлимлар

Етимни молини ейиш ҳаром

Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида: «Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлур»[1], деган(2-оят). Ушбу оятдаги хитоб умуман мусулмонлар оммасига, хусусан, етимларнинг кафилларига қаратилгандир. Балоғатга етмаган ёш болалар отаси ўлиб қолса, етим бўладилар. Уларни ота томонидан ёки улар бўлмаса, бошқа томондан бўлган қариндошлар ёхуд умуман бошқа бирорта мусулмон ўз кафолатига олади...- Тошкент ислом институти талабаси Анвар Аъзам

Зинодан сақланинг!

Динимизда зино гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Зино инсонни нафақат охиратига балки бу дунёсига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Зино туфайли инсон охиратда хор бўлади ва дунёда эса инсонлар орасида обрў-эътиборини йўқотади...- Тошкент ислом институти талабаси Муҳаммаджонов Муҳаммадумаржон

Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (3-қисм)

Ҳадис дастурхонига меҳмон сифатида ташриф буюриш, ҳадис мажлисларида илм толиби, кузатувчи ҳолатда иштирок этиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари жамланган китобларни ўқиб-ўрганиш натижасида киши ҳадиснинг фиқҳи бу илмнинг марказида туришини англаб етади ва бу ўринли хулоса ҳамдир. Ҳадиснинг фиқҳи – унинг маъноси, ҳадисдан олинадиган ҳукмлар илми деганидир...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

«Ҳаққаст рост» ҳақидаги гаплар ҳақростми ёки тўқима

Ҳар бир халқнинг дини, этник шаклланиши, географик жойлашуви ҳамда ҳаёт тарзи таъсирида юзага келган ўзига хос миллий анъана, урф-одатлари мавжуд. Айни шулар ўша халқнинг минталитетини ҳам ифода этади. Бу тушунчалар ўз олтин ўрталигидан қизил чизиқ томон силжиб боргани сари улар “ирим”га айланади. Ирим-сиримлар чегара чизиғига қанчалик яқин келгани ёхуд уни босиб ўтганига қараб, уларни бидъат ёки хурофотлар деб аташ мумкин...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (2-қисм)

Тарсус. Ҳозирги Туркия. Ислом тарихида Шом диёри. Константинопль ҳам бу жойлар қатори Рум империяси йирик пойтахти, ҳудиди, Ислом фатҳи чегараси бўлганидан доимо диққат марказида турган. Қолаверса, Қустантинияни фатҳ қилиш ва бу орқали ғарбга Исломни ёйиш умиди бўлган. Табиийки, бу фатҳ денгиз йўлисиз амалга ошмасди. Тарих зарварақларига Қустантиния фотиҳи деган шарафли номга Муҳаммад фотиҳ Аллоҳнинг изни ила сазовор бўлгани битиб қўйилгани маълум ва машҳур. Фатҳ денгиз орқали амалга оширилган. Муҳаммад фотиҳнинг бу ишига сув кўп халал берган. Чунки Константинопль сувнинг бўйида қурилганди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф
1 2 3 4 5 6 42