islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Аллоҳ ризоси учун дўстлашмоқ буюк саодат

Қуръони каримда мўминлар ўзаро бир-бирларига дўсту биродар экани баён қилиниб, «Албатта, мўминлaр динда ўзаро биродардирлар…» дейилган (Ҳужурот сураси, 10-оят). Ислом дини инсонларни бир-бири билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган, яъни у жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим. Агар бу дўстлик Аллоҳ учун бўлса, у яна ҳам мустаҳкам бўлади, чунки Аллоҳ розилиги учун бўлган дўстликка ҳеч қандай дунёвий ғараз аралашмайди. Бошқача қилиб айтганда, дунёвий ишлар юзасидан сен-менга бориб қолган тақдирда ҳам, уларнинг дўстлигига путур етмайди. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳеч қандай соя бўлмайдиган қиёмат кунида етти тоифа инсонларга Ўзининг Арши соясидан жой беради. Улардан бири Аллоҳнинг розилиги учун дўстлашган инсонлардир», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Аллоҳ йўлида дўстлашган инсонлар учун охиратда нурдан минбарлар барпо қилинади. Уларни кўриб, ҳатто пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, аҳли солиҳ кишилар билан ошно бўлган инсон ҳеч қачон панд емайди. Бундай кишилар билан дўстлашиш нафақат дунёда, балки охиратда ҳам фойда бериши Қуръони каримда баён қилинган (Зухруф сураси, 67-оят). Шунингдек, бетавфиқ, нодон инсонлар билан дўстлашиш дунёда шармандалик, охиратда эса ҳасрату надомат келтириши ҳам очиқ-равшан баён этилган (Фурқон сураси, 27, 29-оятлар). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Киши ўз биродарининг динида бўлади», деган бўлсалар, бошқа бир ҳадисда: «Сен ўзинг дўстлашаётган одамнинг хулқ-атвори, унинг қандай одам эканига эътибор бергин», деб марҳамат қилганлар. Халқимизда ҳам «Сен менга дўстинг кимлигини айт, шунда мен сенга қандай одам эканингни айтаман», деган бир гап бор. Дарвоқе, бирор инсонга баҳо беришда унинг ёру биродарлари қандай одамлар эканига қаралади. Агар улар дину диёнатли кишилар бўлса, ўзгалар наздида унинг ҳақида ҳам шундай фикр пайдо бўлади. Борди-ю, ошнолари Худо бехабар, бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган, муттаҳам кимсалар бўлса, уларнинг касофати уриб биродари ҳам ёмонотлиқ бўлиши табиий. Шундай экан, мусулмон киши дунё ва охирати учун манфаатли бўлган инсонлар билан ошно бўлишга эътибор бермоғи лозим. Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 550

Чумоли – батартиб ҳашарот

 Энг кўп кўзимиз тушадиган ҳашаротлардан бири чумолидир. Ана шу ҳашаротнинг ҳаёт кечириш тарзига диққат қилсак, кўп ажойиботларга дуч келамиз. Чумоли – уйқу нима, тиним нима билмайдиган меҳнаткаш жонзот. Унинг инсонларга фойдали жиҳати шундаки, кўп хонали уя қилгани боис дарахтлар ва ўсимликларнинг илдизлари атрофи бирмунча очилиб у ерга кислород кириши яхшиланади. Бу эса ўсимликлар ривожига ижобий таъсир қилади. Чумолилар ақлли жонзот ҳам саналади. Улар уясига ташиб олган арпа-буғдой бошоқларини иккига бўлиб қўяди. Шундай қилса, дон нам тортиб кўклаб кетмаслигини билади. Шунга ақли етганига ҳайрон қолаётган одам уларнинг кашнич уруғини тўртга бўлиб қўйишини, агар бу уруғ иккига бўлинса ҳам кўклаб кетиши мумкинлигини эшитса, ҳайрати янада ошади. Негаки, кашнич донининг икки бўлакка ажратиб қўйилса ҳам кўклаб кетишини унча-мунча деҳқон ҳам билмайди. Чумолиларнинг қатъий интизомини кўрганда эса ҳайратдан ёқа ушлаб қолишимиз тайин. Чумоли тўдаларида мустаҳкам иш низоми мавжуд ва ҳар бир чумоли ўз зиммасига юкланган вазифани росмана фидокорлик билан бажаради. Биз чумолиларни кўрганда ҳаммасини бир хил деб ўйлаймиз. Лекин улар бажарадиган вазифалар турли-туман бўлади. Масалан, тўдадаги  бир қисм чумолиларнинг вазифаси уянинг эшигида қоровуллик қилмоқдир. Эшикбон чумолиларнинг бошининг катталиги уянинг оғзи билан бир ўлчамда бўлади. Уя оғзига махсус мўлжалланган бу бош структураси унинг уяга ўзининг киришига ҳам,  бошқаларнинг киришига ҳам тўсқинлик қилади. Эшикбонлар кун узоғи ҳеч қимирламасдан уянинг оғзида қаққайиб туради. Бу чумолилар уяга фақат ўз тўдасидан бўлган чумолиларни киритади, бошқаларни уя оғзига йўлатмайди. Шунинг учун бирор хатар туғилса, душманга биринчи бўлиб дучлашадиганлар – эшикбон чумолилар бўлади. Чумолиларнинг  бир қисми эса тадқиқотчи чумолилардир. Улар уядан чиқиб атрофни айланиб егулик ахтаради. Бирор егулик манбасини топгани заҳоти қорнини мумкин қадар овқатга туйдиради ва бошқа чумолиларга хабар бериш учун жадаллик билан уяга қайтади. Қайтиб келаётганда ҳар-ҳар ерга қорнини ишқалаб кимёвий белги қўйиб келади. Уяга қайтар-қайтмас ҳамма чумолига хабар бериб, уларнинг орқасидан юришини айтади. Шу тариқа тадқиқотчи чумоли қолган чумолиларни белги қўйиб келган йўлидан юриб ўзи топган озуқага манбаига бошлаб боради. Чумолиларнинг антеннага ўхшаган аъзолари таъм билиш, ҳид сезиш, намлик ва кимёвий моддаларни фарқлаш вазифасини бажаради. Чумолилар ана шу антенналар ёрдамида бошқа чумолилар тўдаси қолдирган кимёвий ишоратни англайди ва улар билан мулоқотга киришади. Аллоҳ таоло чумолиларга егулик ташийдиган, уя қурадиган ва уяларини ҳимоя қиладиган, жуда кучли жағ ато қилган. Агар инсоннинг жағи чумолиникидек бақувват бўлганида тишлари билан бемалол юк машинасини судрай олар эди. Чумолининг олдинги жағлари бажарадиган ишларига ихтисослашган. Барг кесувчи чумолининг олдинги жағлари қайчи каби кескин қиррали; жангчи чумолиларни эса ўткир бўлиб, душманнинг бошини қимирлатмайдиган даражада кучлидир. Баъзиларининг жағлари эса аррага ёки тегирмон тошига ўхшайди. Айрим чумоли турларининг оғзида бошқа чумолиларни кўчириш ёки личинкалар ҳосил қилиш учун моддаларни сақлайдиган митти чўнтаги ҳам бўлади. Чумолилар ниҳоятда фидокор ва топганини баҳам кўришни севадиган сахий ҳашаротлардир. Мабодо, бир тўдадан икки чумоли дучлашиб қолса, улардан бири оч ва чанқаган бўлса; иккинчисининг оғзида чайналган ёки ярим ҳазм бўлган егулик бўлса, эҳтиёжи бўлган чумоли егулик талабида бўлади. Овқати бор чумоли ҳеч қачон уни рад этмайди ва ўзидаги егуликни у билан баҳам кўради. Чумолилар личинкаларини ўзларининг озиқ-овқатлари билан боқадилар. Ҳатто аксаран  ўзларига бошқаларни меҳмон қилганидан кам егулик айиради. Чумоли тўдасидаги бир қисм чумолининг вазифаси эса уяни ҳимоя қилмоқдир. Бу вазифага махсус тайёрланган чумолилар уяларини ҳимоя...

“Нега буниси тўққиз юз етмиш?”

  Бир одам Каъбатуллоҳда туриб: – Эй тўғриларга ёрдам этувчи, ҳаромдан қочганни қурувчи! – деб дуо қилаётган эди. Унга одамлар “шундан бошқа дуони билмайсанми?” дейишди. Шунда у нега бундай дуо қилаётганининг сабабини қуйидагича изоҳлади: – Мен Байтул шарифни тавоф этарканман, оёғимга теккан қандайдир нарсани эгилиб олдим. Қарасам, ичи олтинга тўла ҳамён экан. Шу ондаёқ шайтон ва иймоним мужодала этишни бошлади. “Минг тилло ҳазилакам пул эмас, кам-кўстингнинг бутлаб оласан”, деди шайтон. Иймоним эса  “бу сенга ҳаром, бировнинг пули, уни кўтариб юрма, эгасини топиб топшир”, деди. Ана шу мужодала ичида эканман, қулоғимга бировнинг “Шу орада бир олтин тўла ҳамён йўқолди. ким топиб олган бўлса, олиб келсин, ўттиз тилло мукофоти бор”, дея чақириб юргани чалиниб қолди. Минг ҳаромдан ўттиз ҳалол афзал дедим-да, ҳамённи эгасига топширдим. У хурсанд бўлиб менга ўттиз тилло санаб берди. Ўттиз тиллони чўнтакка уриб мисгарлар бозорини айланиб юрган эдим, бир араб қулнинг бир тиллога сотилишини эшитиб қолдим ва шартта уни сотиб олдим. Орадан қанчадир вақт ўтиб, қулимнинг ёнида бир тўда араблар пайдо бўлди ва улар сирли равишда шивирлаша бошлади. Ажабланиб қулимдан нимани гаплашганларини сўрадим. У яшириб ўтирмасдан тўғрисини айтди-қўйди: – Мен мағриб султонининг ўғлиман. Отам ҳабаш султони билан жанг қилиб мағлуб бўлди. Душманлар мени ҳам асирга олиб бу ерларга олиб келиб сотдилар. Отам бу одамларга эллик минг тилло бериб юбормишларки, мени сотиб олиб борсинлар.  Сен менга кўп яхшилик қилдинг, ўз фарзандингдек меҳрибон бўлдинг. Мен сендан жуда ҳам мамнунман. Улар мени сотиб олмоқчи бўладилар; ҳеч ҳам камига рози бўлма, эллик минг тиллога сот мени. Унинг айтганидек бўлди. Қулимни эллик минг тиллога сотдим. Шу қадар катта пулга хийла мол олиб Бағдодга бордим. У ерда бир дўкон очдим-да, молларимни сота бошладим. Кунларнинг бирида бир танишим келиб, у ёқ, бу ёқдан гаплашиб ўтирди-да, “Машҳур бир тужжор бор эди, вафот этди. Ой каби гўзал қизи етим қолди. Юр сенга ўша қизни сўраб борамиз”, деб қолди. Мен ҳам рози бўлдим. Қизнинг васийларига ҳам маъқул бўлдим ва қизни никоҳимга олдим. Уйдаги жавонга териб қўйилган сандиқчалар ичида олтинга тўла ҳамёнлар бор эди. Уларнинг ҳаммасининг устига “минг олтин” деб ёзилган, фақат биттасининг устида “тўққиз юз етмиш” деб ёзиб қўйилган эди. Нега бундайлигини сўраганимда қизгина: – Отам шу ҳамённи Ҳарами шарифда йўқотиб қўйган экан. Бир ҳалол одам топиб олиб қайтариб берибди. Отам ўша одамга суюнчи деб ўттиз танга берибди, қолгани шу, ичидагилар, – деди. Унинг гапларини эшитиб Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, шукрлар қилдим. Зеро, буларнинг ҳаммаси тўғриликнинг, озгина яхшиликнинг беҳисоб барокати эди. Бўлган воқеаларни қизгинага батафсил сўзлаб бердим, бахтиёрлигимиз янада зиёда бўлди… Туркчадан Дамин ЖУМАҚУЛ таржимаси (muslim.uz) 494

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар (Оптика)

Ибн ал-Хайсамнинг кашфиётидан бурун, 1000 йилларда одамлар кўз нурни қайтаради, ана шу сабабдан одамлар кўра олади деб ҳисоблар эди. Тасвирнинг кўзгуда ҳосил бўлиши назарияси билан милоддан аввалги III асрда Аристотель, Платон, Евклид шуғулланган. XI асрда араб олими Ибн ал-Хайсам (Альгазен) ҳақиқатни юзага чиқарган: кўз аслида бошқа предметлар ва юқоридан таралган ёруғликни қабул қилишини кашф қилган. Унинг таълимотини 1620 йилларда голланд олими В.Снеллиус ва Р.Декарт ривожлантириб, Хайсамнинг назарияси тўғри эканини исботлаган. Робия ЖЎРАҚУЛОВА (muslim.uz) 456

Дўстлашиш ва руҳият

Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана бундай деганларини эшитдим: Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади”. (Бухорий ривояти). Жамиятда яшовчи кишилар қайсидир инсонлар билан дўстлашишга, яқин бўлишга интилади. Агар ўша икки инсонни ўрганиб чиқилса, улар ахлоқ-одоб, ёки дин-диёнатда, фикрий қараш ёки касб-ҳунарда бир-бирига ўхшар эканлар.   Иёс раҳматуллоҳи алайҳ бир юртга бир жамоа кишилар билан сафар қилди. У ерлик аҳоли билан учрашадилар ва томонлар ўртасида гап-сўз ва гурунглар бўлиб ўтади. Иёс маҳаллий аҳолига қарата, биз икки кун ичида сизларнинг ораларингиздаги яхши ва ёмонларингизни ажратиб олдик, дейди. Қандай қилиб дейилганда, у зот, бизнинг ичимизда яхшилар ҳам ёмонлар ҳам бор эди. Ҳар ким ўзига ўхшаши билан, яъни яхшиларимиз яхшиларингиз билан, ёмонларимиз ёмонларингиз билан топишиб олиб, улфатлашиб қолди, дейди. Ташкил қилинган ҳар қандай мажлис ёки бошқа бир тадбирга қаралса, оз вақт ичида унинг иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб олиб, ҳар бир гуруҳ ўз муаммолари билан овора бўлиб кетгани кузатилади. Ҳаттоки, улар орасига бегона суқилмоқчи бўлса, дарҳол барчанинг кайфияти ўзгаради. Худди шунингдек, самолёт, поезд, автобус ёки бошқа нарсага минганда ҳам инсон қалби ундагиларнинг баъзиларига интилади ва бошқалардан қочади. Қизиғи шундаки, у инсон бунга қадар на улар ва на булар билан бирор марта учрашган. Бунинг сирини Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридаги ҳадис орқали баён қилиб берганлар, яъни, бандаларнинг руҳлари бир-бирларини кўрганда севинадиган, ўрталарида ўзаро таниш-билишлик ва ошна-оғайнилик қалин бўлган аскарлардир. Абу Яъло ўзининг “Муснад” китобида Амра бинти Абдурраҳмондан ривоят қилади: “Маккада кўп мазаҳ қилиб юрувчи бир аёл бўлар эди. У Мадинага келиб ўзи каби аёл ҳузурига тушгани хабари Оиша (р) га етиб келганда, у зот, Ҳабибим рост айтган эканлар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни руҳлар сафарбар қилинган қўшинлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади, деганларини эшитганман, дедилар”. Юқорида айтилган тадбир сабаб йиғилган жамоатнинг яна бир томонига аҳамият берайлик. Кўпинча бу ерда ҳозир бўлган покиза, солиҳ, тақводор ва улуғ инсонлар ўзлари томонга яхши инсонларни жалб қилаётган бўладилар ёки ўзларига ўхшаш инсонлар томон интилаётганликлари кузатилади. Ҳаттоки улар орасида маълум даражада ўзаро илиқлик пайдо бўлиб, мустаҳкам дўстликка ҳам айланиб кетиши мумкин. Айни шунга ўхшаш вазиятни шу ерда ҳозир бўлган фосиқ, фожир ва золим кишилар ўртасида ҳам кўринади. Яъни, улар ҳам ўзларига ўхшаш тубан кимсалар билан яқинлашиб, ўзаро ҳамтовоқларга айланишиб қолади. Ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) мана бундай деб марҳамат қиладилар: “Агар бир мўмин юзта мунофиқ ва биргина мўмин бор бўлган мажлисга кирса, ўша мўминнинг олдига ўтирмагунга қадар, унинг томонига яқинлашиб келаверади. Агар бир мунофиқ юзта мўмин ва биргина мунофиқ иштирок этаётган мажлисга кирса, ўша мунофиқнинг ёнига ўтириб олгунга қадар, унинг томонига интилиб келаверади”. Бу эса ҳар бир жон ўзи сезиб-сезмасдан ўзига табиатан ўхашаш жон томонга қараб интилишига далолат қилади. Молик ибн Динор айтади: “Ҳеч қачон ўзида шеригининг сифатларидан бири бўлмаган жуфтлик умргузаронлик борасида бир-бири билан топишмайди. Инсонлар ўзаро мутаносиблик бўлмай туриб парвозда бирлашиши мумкин бўлмаган қушларга ўхшайди”. Шунинг учун ҳам бир кун у зот қарға билан турган каптарни кўрганларида ҳайрон бўлган экан. Бир муддат сўнгра уларнинг ҳар иккиси ҳам чўлоқ эканлигини уча бошлаганларида пайқаб қолдилар ва ана шу сабаб бирга эканлар-да, деб қўйган эканлар. Ўз руҳий оламининг мазкур хусусияти ҳақида қисман тушунчага эга бўлган ака ва укаларимизга қуйидагиларни...
1 230 231 232 233