Оилани мустаҳкамлайдиган ва барқарорлигини зиёда қиладиган омиллардан яна бири бу – эру хотиннинг “ўз ҳақларига риоя қилмоғи”дир. Ҳар ким ўз ҳақларига риоя қилмоғи учун аввало нималар ўзининг ҳақ-ҳуқуқларидан иборат эканини билиб олиши керак. Эркаклар ўз ота-онаси, қариндошларига эҳтиром кўрсатишни яхши кўргани сингари аёллар ҳам ўз ота-онаси ва қариндошларини эҳтиром қилишни ёқтиради. Эр киши ўз аёлини нафис ва латофатли бўлишини хоҳлаганидек аёл ҳам ўз хожасининг келишган ва кўркам бўлишини истайди. Эр ўз аёлининг вафодор бўлишини қанчалик хоҳласа, аёл умр йўлдошининг ўзига содиқ бўлишини ундан-да кўпроқ хоҳлайди. Оилавий ишлар ҳам худди шундай, яъни ҳар икки тараф ҳам тенг ҳуқуқли бўлишини хоҳлайди. Аслида оилада эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги динимиз буйруғидир. Бироқ тенг ҳуқуқлилик маъруф – яхши ишлардадир. Бизнинг бу сўзимиздан кейин динимиздан камчилик ахтармоқчи бўлган ёки уни яхши англаб етмаган кимсалар исломда аёлларга барибир чекловлар бор экан-да, дейиши мумкин. Динимиздаги мазкур ҳолатни яхшилаб ўрганиб чиқилса, аёллар нафақат тенг ҳуқуқли, балки баъзи жиҳатларда эркаклардан кўра афзал ўринда экани зоҳир бўлади. Шунинг учун шариатимизда аёлларнинг эрлари билан тенг ҳуқуқли бўлган ва тенг ҳуқуқли бўлмаган ўринларини бирма-бир ўрганиб чиқамиз. Аллоҳ таоло оилада эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқи тенг эканлигини баён қилиб қуйидаги оятни нозил қилган: …وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ… … Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир… (Бақара сураси, 228 оят). Баъзи муфассир уламоларимиз оятдаги “маъруф”дан (яхши иш) мурод – инсон соғлом фикр эгалари бир овоздан яхши деб ҳисоблайдиган ишлардир, деб тафсир қилганлар. Буларга шахсий покликни сақлаш, ораста бўлиш, ташқи кўринишни чиройли қилиш, хушбўйланиш, кўркам кийиниш ва ҳоказолар киради. Булар эр-хотин ҳуқуқлари тенг бўлган ишларидир. Эркак киши ҳам ўз аёли учун хушрўй кўринмоғи оилада муҳаббатни зиёда қиладиган омиллардан биридир. Чунки аёлининг зийнатланиб, пардоз қилишини ёқтирар экан, аёли ҳам ўзи учун хожасининг зийнатланишини хуш кўради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Аёлим мен учун зийнатлангани каби албатта, мен ҳам у учун зийнатланаман. Аёлимдаги ҳақларимни адо этмоғим шу қадар гўзалки, унинг мендаги ҳақларини адо этмоғини тақозо қилади. Ахир Аллоҳ таоло: “…Яхшиликда аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир…”, деб бежизга баён қилмаган”. Аёл ва эркакнинг қайси жиҳатдан тенг ҳуқуқга эга эканини билиб олдик. Энди эркаклар устун қилинган жиҳатларнинг ҳикматларига бир назар ташласак. Аллоҳ таоло аёлларни эркаклар билан ҳуқуқи тенг эканлиги баён қилиб оятнинг давомида қуйидагича истисно келтиради: …وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ …Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир (Бақара сураси, 228 оят). Аёлларга нисбатан эркакларга қайси жиҳатлардан устунлик берилгани ҳақида “Нисо” сураси, 34-оятида муфассал баён қилинган. Демак, муфассир уламоларимизнинг юқорида келтирган тафсирларига биноан: аёллар яхши ишларда эркаклар билан тенг ҳуқуқли, лекин истисно ўлароқ эркакларда бир даража устунлик – ҳақдорлик бор, деган маъно ҳосил бўлади. Хўш, ана шу зиёда ҳақ-ҳуқуқлар қайсилар? Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ “Тафсирул-Жалолайн” китобида ушбу оятни “Эркакларнинг ҳуқуқларидаги зиёдалик – аёлларга бериладиган маҳр ва нафақа эвази ўлароқ аёлларнинг уларга итоат этмоғидир”, деб тафсир қилганлар. Бундан эркаклар ҳуқуқидаги афзаллик аёлларнинг ўз эрларига итоат қилиши экани келиб чиқади. Бироқ бунинг эвазига аёллар маҳр ва нафақа эгасига айланадилар. Нафақа эса озиқ-овқат, кийим-кечак каби кундалик турмушда энг...
Анвар ва Умар саҳрода бир неча кун юришди. Улар сув тугагандан сўнг икки кун йўлда давом этишди. Чанқоқ уларни силласини қурутди. Қуёш оташ каби уларни ёндирарди. Бераҳм саҳронинг қумлари эса оёқларини куйдирарди. Улар ташналикдан қийналиб, қадам-бақадам умидсизланиб боришарди. Иккиси ҳам сувга олиб борадиган энг яқин йўл ҳақида пичирлашарди. Анвар: “Бу энг яқин йўл”, деб қўли билан кўрсатса, Умар қарши томонга ишора қиларди. Фикрлари бир жойдан чиқмаган дўстлар жанжаллашиб қолишди. Бу эса Анвар дўстининг юзига бир тарсаки уруши билан якунланди. Умар унга жавоб қайтармай, қумга: “Бугун дўстим билан тортишиб қолдим. Шу учун, у мени юзимга бир тарсаки урди”, деб ёзиб қўйди. Икки дўст йўлда давом этишди. Узоқда анҳор кўринди. Анвар югура бошлади. Умар ҳам дўстининг ортидан чопиб, ундан ўзиб кетди. Умарни ташналик ва чанқоқ шу қадар азоблагандики, у сузишни билмаслигини унутиб, ўзини анҳорга отди. У сувга тушдию чўка бошлади. Анвар келиб, дўстини қутқарди. Умар чўнтагидан пичоқ олиб, ҳарсанг тошга: “Бугун дўстим менинг ҳаётимни сақлаб қолди”, деб ёзиб қўйди. Унинг бу ишидан дўсти ҳайрон бўлиб: “Юзингга тарсаки урганимда қумга ёздинг. Жонингни сақлаб қолганимда эса, тошга ёзяпсан?”, деди. Умар: “Юзимга урганинг бир ҳодиса эди халос. Шамол келиб, ёзувни ўчириб юборади. Худди шунингдек, тарсаки ҳам ёдимдан ўчирилади. Лекин, ўлимдан асраб қолганинг улуғ иш. Шу боис уни тошга ўйиб ёздим. Бу ёзув тошдан ўчмаганидек, менинг ёдимда ҳам абадий қолади. Зеро, Яхши дўст хатоларни унитиб, гўзал сифатларни ёдда сақлайди”, деди. Марғилон шаҳридаги “Қутайба ибн Муслим” жоме масжиди имом хатиби Турсунбой ҒАНИЕВ (muslim.uz) 542
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк қилинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси, 9-оят). Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, дедилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай ривоят қиладилар: “Агар кимки жума куни ғусл қилиб, жума намозига борса, ўша ғусл баданини поклаганидек жума намози гуноҳларини ювади ва ҳар бир қадамига Аллоҳ таоло йигирма йиллик ибодат савобини, жума намозини ўқиб бўлгач, икки юз эллик тоат-ибодатнинг савобини у банданинг номаи амолига ёзади”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло фаришталарга жума куни ерга тушишни амр этади. Ҳар бирининг қўлида олтин қалам ва нуқрадан қўғоз бўлиб, ер юзида масжидлар олдига бориб туришади. Фаришталар жума куни масжид эшигидан кириб келганларнинг исмини ёзиб оладилар. “Илоҳо, сенинг фармонинга биноан жума масжидига кирганларнинг исмини ёзиб келдик”, дейдилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Улар қанчалик гуноҳкор бўлишмасин, ҳамма гуноҳларини мағфират этдим”, дейди. Саид ибн Мусайяб айтадилар: “Жума намозига боришим менга нафл ҳажни қилишдан севимлироқдир”. Каъбул Ахбор: “Бир қадаҳ олов ичмоғим мен учун бир қадаҳ ароқ ичмоғимдан яхшироқ. Бир қадаҳ ароқ ичмоғим намози жумага бормай қолишимдан яхшироқ. Намози жумага бормай қолишим одамларнинг сафлари устидан хатлаб ўтишимдан яхшироқ”, деб айтганлар. Халқаро алоқалар бўлими ходими Абдуллоҳ ПАРПИЕВ тайёрлади. (muslim.uz) 471
Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатга саёҳат қилмоқчи бўлган хорижликлар учун сайёҳлик визаларини беришни бошлаши ҳақида хабар тарқатилди. Бу қарорга келинишидан мақсад сифатида нефтга боғланиб қолган иқтисодиётдан воз кечиш экани айтилмоқда. Туризм иқтисодиётни диверсификация қилишда энг яхши восита экани таъкидланди. Саудия туризм бошқармаси раҳбари шаҳзода Султон ибн Салмон ибн Абдулазизнинг фикрича мамлакатда яқин орада сайёҳлик визалари жорий этилади. Хабарда ҳаж учун келаётган мусулмонлардан ташқари Саудия Арабистонига саёҳат қилмоқчи бўлган хорижликлар учун визаларни расмийлаштириш жуда қийин ва ўта қимматбаҳо жараён ҳисобланиши маълум қилинган. Аввалроқ, мамлакатнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қизил денгиздаги 50 та оролни қимматбаҳо курортларга айлантирилишини маълум қилган эди. Саудия Арабистони ҳукумати сайёҳлик визалари берилишида ҳеч қандай чекловлар ҳақида маълум қилмаган. Бу эса ҳаж ва умра мавсумидан бошқа вақтларда мамлакатга саёҳат мақсадида барча мамлакат фуқаролари ташриф буюриши мумкинлигини англатади. Ўзбекистон фуқаролари ҳам шулар жумласидандир. muslim.uz 304
Эроннинг Шероз шаҳрида Дунё мусулмон ёшлари Қуръон форуми ўтказиляпти Маълумотларга кўра, форумга Эрон ҳамда дунёнинг турли минтақаларидан 700 га яқин қорилар етиб келди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” учун тайинланган халқаро дастурлар котиби Ҳайдар Али Камёб Калантари форумга дунёнинг турли ўлкаларидан ёшлар келгани ва Туркия бош муфтийсининг ҳам ташриф буюргани тинчлик ва дўстликнинг намоён бўлиши дея таъкидлади. “Уч кунлик форум Қуръонга муҳаббатли ёшлар ўртасидаги маданий мулоқотни кучайтиришга қаратилган”, деб сўзида давом этди жаноб Калантари. Эслатиб ўтамиз: 2016 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ИҲТ вазирлари даражасидаги учрашувда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Шероз шаҳрини “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” деб атаган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Шерозда турли маданий, санъат, спорт ва диний тадбирлар ўтказилмоқда. muslim.uz 270