Ўттиз тўрт оятдан иборат Луқмон сураси Маккада нозил бўлган. Суранинг бундай номланиши унда Луқмони Ҳакимнинг қиссаси келгани сабабидандир. Бу маккий сурада ҳам асосан ақида масаласи муолажа қилинади. Хусусан, ваҳдоният, пайғамбарлик ва қайта тирилиш ҳақида сўз кетади. Ушбу масалаларда мушрикларнинг хато тушунчалари турли йўллар билан кўрсатилади. Айни чоғда ақида, иймон, дину диёнат масаласида зарур бўлган одоб-ахлоқ жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор берилади...- Тошкент ислом институти талабаси Салиева Биби-Айша
O‘zbekiston qadimiy tamaddun markazlaridan hisoblanadi. Buyuk ipak yo‘li chorrahasida joylashgan yurtimizda asrlar davomida turli sivilizatsiyalar hukm surgani sababli noyob, bebaho va go‘zal me’moriy obidalar bunyod etilishiga zamin yaratdi. Dunyoning hech bir burchagida uchramaydigan bunday betakror obidalar bizning boyligimiz va faxrimiz hisoblanadi...- TII “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi o‘qituvchisi Sh.Badiyev
Ибн Жазарий китоб ёзиш майдонида кўзга кўринган олимлардан ҳисобланадилар. Гарчи қироат илми борасида машҳур бўлсалар-да, бошқа илмлар борасида ҳам кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Қироат, улумул Қуръон, Ҳадис, Мусталаҳул ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, тарих, маноқиб, араб илмлари ва бошқа фанлардан ёзган китоблари адади 90 дан ошади. Қуйида улардан баъзиларини келтириб ўтилади...- Тошкент ислом институти талабаси Сабирбаев Иляс
1998 йилдан бошлаб Ал-Баик фаст-фуд тармоғи Саудия ҳукумати таклифига биноан ҳар Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун Мино водийсида учта мавсумий ресторанларини очади ва дунёнинг турли бурчакларидан келган юз минглаб ҳожиларга таом улашади...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев