islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Бухорий авлодлари” футбол жамоаси 2018 йилни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасаррруфидаги муассасалар ўртасида “14­ январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан навбатдаги футбол турнири ўтказилди. 12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳазрати Имом” жамоаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Бухорий авлодлари” жамоаси ўрасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган “Бухорий авлодлари” жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. “Ҳазрати Имом” жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин голлар ўришга эришди. 4:3 бўлиб турган ҳисоб 2 карра чемпион ҳисобланган институтимиз жамоасини қаноатлантирмас эди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. Мана шу фидоийлик сабабли 1-бўлим 8:3 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 2 та голга гувоҳи бўлишди. Натижада “Бухорий авлодлари” жамоаси “Ҳазрат Имом” жамоасини 10:3 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун кечган ўйин Тошкент шаҳар вакиллигининг “Минор” ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг “Мовароуннаҳр” жамаолари ўртасидаги 11 январь куни ўтказилган эди. Ўйин 12:9 ҳисобида “Мовароуннаҳр” жамоасининг ғалабаси билан якунланди ва “Мовароуннаҳр” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Финал ўйини якунига кўра, турнирда иштирок этган жамоалар ўртасида номинациялар бўйича “Энг яхшилар” аниқланди. Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси – Элёржон Ахматқулов “Бухорий авлодлари”; Турнирнинг энг яхши дарвозабони – Аҳмаджон Сагдиев “Бухорий авлодлари”; Турнирнинг энг яхши мураббийи – Уйғун Ғафуров “Бухорий авлодлари”; Турнирнинг энг яхши ҳимоячиси – Ҳасан Тошпўлатов “Бухорий авлодлари”; Турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси – Козимхон Асроров “Бухорий авлодлари”; Турнирнинг энг яхши тўпурари – Ҳусниддин Ғуломов “Ҳазрати Имом” Турнирнинг энг чиройли гол соҳиби – Уйғун Ғафуров “Бухорий авлодлари”; Турнирнинг энг яхши мухлиси – Жасур Акрамов “Бухорий авлодлари”. Муҳим саналарга бағишлаб ўтказиладиган анъанавий футбол турнирининг кейинги мусобақасига “Мовароуннаҳр” нашриёти мезбонлик қилади. Институт жамоаси футбол турнирларида 3-маротаба чемпионликни қўлга киритган “Бухорий авлодлари” футбол жамоасини қизғин табриклаб, кейинги мусобақаларда ҳам ғалабалар тилайди ва турнирда муваффақият билан иштирок этган барча совриндорларни муборакбод этади. Эслатиб ўтамиз, институтнинг “Бухорий авлодлари” футбол жамоаси олдинги футбол турнирларида 2 марта 1-ўринни, 1 мартадан 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган эди. Т.Азимов, “Бухорий авлодлари” жамоаси аъзоси 561

Муносабат: Воқеликни билатуриб, бузиб талқин қилиш – адолатсизлик

АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни яна “виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган” мамлакатлар рўйхатига киритгани мўмин-мусулмонларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. 2018 йил 4 январь куни Департамент томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, бу рўйхатдан Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони ҳам жой олган. Бугунги Ўзбекистонни ушбу рўйхатга киритилишини янглиш иш, деб ҳисоблаймиз. Чунки ўтган бир йил давомида диний соҳада энг кўп ўзгариш ва енгилликлар бўлди. Эзгулик ва хушхабарларга лиммо-лим бўлди. Шукрки, ҳаётимиз бутунлай жонланиб кетди. Ҳар куни бир янгилик, ажойиб туҳфа бўлмоқдаки, халқимиз бундан жуда ҳам мамнун. Улуғ неъматлар кетма-кетлиги тўхтовсиз давом этмоқда. Ҳақиқатан, эътиқод борасида тўпланиб қолган масалалар ечимини топиш, ушалмас орзу бўлиб турган истакларнинг рўёби борасида жуда ҳам катта ишлар қилинди. Шахсан Президентимизнинг саъй-ҳаракати билан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, диний саводхонликни ошириш ва динимизнинг эзгу таълимотларини кенг тарғиб этиш мақсадида, улкан ишлар қилинди. Буни аниқ мисолларда баён қиладиган бўлсак, жумладан: Ислом цивилизацияси маркази ва 2 та халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб иш бошлади. Исломий таълим муассасалари сони 11 тага етказилди. Бухорода Олий мадраса ташкил этилди. Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, диний ўқув юртлари қошида ўқув курслари юритилди, Қуръони карим қироати бўйича “Таҳфизул Қуръон” гуруҳлари фаолият бошлади, қабул квоталари 150 фоизга оширилди. Мамлакатимиз бўйича 15 та масжид қайтадан барпо этилди, 55 та масжид капитал таъмирланди. Биргина Сурхондарё вилоятининг олис ҳудудларида 4 та янги масжид иш бошлади, яна 4 тасини очиш режага киритилди. Интернет сайтларида диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилди, тўғридан-тўғри саволлар-жавоблар рукни мунтазам ишлаб турибди, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий тарғибот жадал олиб борилмоқда. Президентимизнинг юксак ташаббуси ва оталарча раҳнамоликларида ўлкамизнинг туман-шаҳарларида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни ўз қалбларига жо қилган қори ва қориялар мусобақалари кенг миқёсда бўлиб ўтмоқда. Ўтган йил охирида Президентимиз “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекдилар. Унга кўра, академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланади. Мана шундай кенг имконият ва қулайликлар бўлган юртни, бугунги дунёда топиш кийин бўлса керак? Аксинча шундай мамлакатни “виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган” давлатлар рўйхатига киритиш адолатдан бўлмайди. Яна шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот воситаларида диний ходимлар чиқишлари кескин кўпайтирилди. “Ҳидоят сари” ва “Зиё” кўрсатувлари эфир сони икки бараварга оширилди. “Ўзбекистон-24” телеканалида имом-хатиблар иштирокида давра суҳбати қилинмоқда. “Маданият ва маърифат” телеканалида уламолар иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Шунингдек, “Зиё чашмаси” номли радио эшиттириш ва 50 га яқин диний маърифий веб-сайтлар иш олиб бормоқда. “Ҳидоят” журнали жами 1 миллион 145 минг нусхада, “Ислом нури” газетаси жами 820 минг нусхада нашр этилди. Шунингдек, 200 га яқин номдаги диний адабиётлар бир неча юз минг ададда чоп этилди. Қуръони карим маънолари таржимаси, ҳадислар тўплами, буюк муҳаддис, олим ва фиқҳ илми пешволарининг асарлари таржима қилиниб, халқимизга туҳфа қилинди. Яна фахр билан айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлиги остида Мисрдаги “Дорус-салом” нашриёти ва Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия билан Қуръони каримни чоп этиш бўйича келишувга эришилиб, ўзимизда...

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бошланди

Айни пайтда Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақани Мақсудхон қори Ғоипов Қуръони карим тиловати билан бошлаб берди. Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табрик ва саломларини етказдилар. Ташкилий ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов эса мусобақанинг ўтказиш тартиби билан таништирди. Ҳайъат раиси ўринбосари Ҳасанхон қори Абдумажидов Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш мезонини изоҳлаб берди. Шундан сўнг кузатувчи ва ҳакамлар бирма-бир таништириб ўтилди. Ҳакамлар таркибида Тошкен ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов ҳам қориларнинг чиқишларига баҳо беради. Дастлаб “Ҳифз” йўналиши бўйича қорилар беллашувни бошлаб беришади. Ғаллаорол туманидан Давуров Музаффар биринчи бўлиб ҳакамлар ва томошабинларга тиловат қилиб берди. Сўнг навбатдаги иштирокчи Пахтакор туманидан Маликов Санжар Шавкат ўғли қироат қилиш учун таклиф этилди. Мусобақани ЎМИнинг ижтимоий тармоқдаги www.facebook.com/muslimuzportal манзилида жонли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Администратор 453

Муфтий ҳазрат Ставрополь ўлкасида учрашувлар ўтказди

12 январь куни хориж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкаси муфтийси Муҳаммад ҳожи Раҳимов ва бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашдилар. Шунингдек, Пятигорск шаҳридаги масжид ва мадрасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Дастлаб Ставрополь ўлкаси муфтийси билан бўлган мулоқотда томонлар бугунги кунда Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон давлатлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида тинимсиз меҳнат қилиш зарурлиги тўғрисида сўз борди. Жумладан, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистонда дин соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, катта янгиликлар ва улкан ўзгаришлар тўғрисида гапириб бердилар. Ҳазрат сўзларида давом этиб, Ўзбекистон ва Ставрополь мусулмонлари идораси алоқалари йилдан-йилга сайқалланиб келаётгани, охирги икки йилда икки мусулмонлар идоралари вакиллари бир неча бор мулоқот қилишганини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Ставрополь ўлкасидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашиб, юртимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги масжид-мадрасалар очилгани, илмий марказлар, ихтисослашган мактаблар ташкил этилгани, кенг миқёсда Қуръон мусобақаси уюштирилаётгани, шунингдек, ватанга садоқат, оила муқаддаслиги, огоҳлик мавзуларида амру-маъруф қилиб бердилар. Бундан ташқари меҳнат мигрантларининг яшаш ва ишлаш шароитлари билан қизиқиб, уларнинг берган саволларига муфтий ҳазратлари жавоб бердилар. Кўп йиллардан буён Ставрополь ўлкасида яшайдиган, асли самарқандлик бўлган табаррук ёшдаги онахон билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдилар. Ҳозирги кунларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва дин соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар тўғрисида муфтий ҳазратлари “Пятигорск” радиосига интервью бердилар. Ставрополь ўлкасига сафар давом этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 480

Эълонларни кўриб одамларнинг кўзлари қувонди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани ва Навоий вилояти кўчаларидаги реклама баннерларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” логотипи акс этган эълонлар пайдо бўлди. Бу каби тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг ёйилмоқда ва фойдаланувчилар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинмоқда. Шунингдек, юртимиз масжидларида ҳам мусобақа йўналишлари, шартлари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати тўғрисида маълумот берувчи баннерлар осиб қўйилган. Ташкилий қўмитанинг маълумот беришича, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Қуръони каримни ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш борасидаги яна муҳим хабарлардан бири халқ муҳокамасига қўйилган 2018 йил Давлат дустурининг 219-бандига кўра Қуръон тиловати бўйича I халқаро фестивал шу йилнинг 10 июлида Бухоро шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Муҳокамалар 2018 йилнинг 15 январига қадар давом этади. Администратор 717
1 673 674 675 676 677 712