Мисрнинг нашрларидан бири бўлган “Ал-Ватан” газетасида нашр этилган ҳабарга кўра, “Ал-Азхар” университети фармацевтика факультетининг 18 ёшли талабаси Шариф Сайид Мустафо Қуръони каримни Аллоҳ таолонинг марҳамати билан 3 ойда ёд олишга муваффақ бўлди. Қолаверса, Шариф Имом Бухорий ва Имом Муслим ҳазратларининг “Саҳиҳ ҳадислар тўплами”ни 40 кунда хотирасига жойлаштириб олди. Унинг бундай ноёб қобилиятига 100 бетлик матнни 6 дақиқада ўқиш иқтидори сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Қуръони каримни бундан ҳам қисқа муддатда ёд олганлар бўлиши мумкин, лекин икки йирик хадислар тўпламини 40 кунда ёд олиш Аллоҳ таоло ҳаммага ҳам насиб этмайдиган нодир қобилиятдир. Алишер САТТАРОВ Халқаро алоқалар бўлими ҳодими (muslim.uz) 403
Education blogs are becoming a means for educators, students, and education administrators to interact more effectively than ever before. They are also a great resource for those searching for the best online education programs to jumpstart their teaching careers. Technorati currently tracks 63.1 million blogs. More than 5,000 of them are about education. It is […]
Education for Social Innovation, with our partners at the Toronto District School Board. The new course, co-designed with a group of lead educators at the TDSB, brings together elements of our Student Voice and Global Citizenship e-courses with new content infusing topics of social change, entrepreneurship. Technology for pedagogical documentation. Several of the most engaged […]
Education for Social Innovation, with our partners at the Toronto District School Board. The new course, co-designed with a group of lead educators at the TDSB, brings together elements of our Student Voice and Global Citizenship e-courses with new content infusing topics of social change, entrepreneurship. Technology for pedagogical documentation. Several of the most engaged […]
«Мазҳаб» арабча «йўналиш» маъносини билдириб, истилоҳда эса «мужтаҳиднинг шаръий далиллардан шариат ҳукмларни чиқариб олишдаги ўзига хос йўлидир». Мазҳабларнинг ижтиҳод йўллари ва қоидаларида бир-биридан фарқ қилиши улар орасида жузъий ихтилофларга сабаб бўлган. Илк асрларда мужтаҳидлар кўп бўлиб, мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад ас-Шаъроний (ваф. 973/1565) ўзининг «ал-Мийзан» асарида ўн олтита мазҳабни зикр қилган. Ушбу мужтаҳидлар мазҳабларининг ҳаммаси ҳам маълум муддат амалда бўлган. Лекин кейинчалик кўпи амалдан чиқиб кетган ва одамлар Имом Абу Ҳанифа (ваф. 150/767), Имом Молик (ваф. 179/795), Имом Шофеъий (ваф. 204/820) ва Имом Аҳмад (ваф. 241/855)ларнинг мазҳабларидан бирига эргаша бошлаган. Аммо ҳеч ким барча мазҳабларни бекор қилиб, одамлар фақат шу тўрт мазҳабдан бирига эргашиши лозим демаган. Мазҳабсизлик ғоясини илгари сурувчи кишилар ўзларини бир қанча турли номлар билан атайди: салафи солиҳларга эргашиш даъвоси билан «салафийлар», саҳиҳ ҳадисга эргашиш даъвоси билан «аҳли ҳадислар». Бу ғоянинг тарихи яқин бир ярим асрга тўғри келади. Бу ҳақда ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) фикр билдириб, шундай дейди: «Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда… Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини мухлис[1] ва муваҳҳидлар[2], деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир»[3]. Ушбу фикр ҳам бу қараш ХIХ аср охирларида пайдо бўлганлигини кўрсатади. Мазҳабсизлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш[4] ва мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар, гуруҳлар ва фирқалар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол, чунки ихтилофларнинг асл манбаи мана шу мазҳаб ва фирқалардир. Бир тарафдан, бу қараш вакиллари мазҳаблар ва гуруҳларни залолат деб биладилар-у, лекин ўзлари ҳам сезмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолган. Зеро улар ўзлари бир йўналиш бўлиб, ўзларидан бошқаларни нотўғри йўлда деб билади. «Улар ислом уммати қадимдан ақида ва фиқҳ масалаларида эргашиб келаётган мазҳабларни инкор қилиш билан бирга, ўзлари янги мазҳаб пайдо қилишга ўтганлар»[5]. Бошқа тарафдан эса, улар мазҳаблар орасидаги ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабларни ташлашга ҳамда Қуръон ва ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақиради. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради. Мазҳабсизлик тарафдорлари мазҳабларга тош отишда давом этиб, яна шундай дейди: «Қуръон битта ва Пайғамбар битта бўлса, тўрт мазҳаб орасида фиқҳий ихтилофлар бор, ҳақ битта эмасми?» Бунинг жавоби шуки, мазҳаблар орасидаги бундай (фиқҳий) ихтилофлар салафи солиҳлар – саҳобий, тобеий ва табаъа тобеийлар орасида ҳам бўлган. Мазҳаблар орасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам саҳобийлар ва тобеийлар орасида мавжуд бўлган ихтилофлар таъсирида юзага келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир»[6],- деб айтганлар. Шоҳ Валиюллоҳ лақаби билан машҳур Аҳмад ибн Абдураҳим ад-Деҳлавий (ваф. 1176/1762) айтади: «Баъзи саҳобий, тобеий ва улардан кейингилар басмалани ўқир эди, баъзилари эса ўқимас эди, баъзилари жаҳрий ўқиса, баъзилари...