islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Саид Аҳмад Бухорий: Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари бутун ислом оламида қувонч, ғурур-ифтихор уйғотди

Мамлакатимизга Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имоми, Ҳиндистондаги нақшбандия тариқати етакчиси Саид Аҳмад Бухорий бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар юртимизда ислом дини ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш, табаррук қадамжоларни зиёрат этиш, қадимий обидалар, тарихий ёдгорликларни кўздан кечиришни мақсад қилганлар. Делегация аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида бўлиб, бу ерда ўқитувчи ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамда эркинликларини таъминлашга, миллий ва диний қадриятларни янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, йўлга қўйилган диний таълим тизими замонавий талабларга жавоб беради. Тошкент ислом университетида юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбияланган мутахассислар етишиб чиқмоқда. Айни пайтда мазкур ўқув даргоҳида диний ҳамда дунёвий фанлар ўзаро уйғунликда ўрганилиб, илмий тадқиқотлар олиб борилаётир. Жумладан, университет қошида таъсис этилган Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази Қуръони карим ва ҳадисларнинг диний ақидапарастлик ҳамда мутаассибликка қарши курашдаги ўрнини очиб бериш, ислом маданиятининг умуминсоний маданият ривожига қўшган ҳиссасини тизимли ўрганиш ва бошқа йўналишларда самарали фаолият юритмоқда. — Қутлуғ заминингизга қадам қўйишимиз билан қалбимизни чексиз қувонч, сурур эгаллаб олди, — дейди Саид Аҳмад Бухорий жаноблари. — Зеро, бу тупроқ не-не муборак зотларни камолга етказган. Уларнинг қилган ишлари, илму амалидан таралган ёғду бугун ҳам инсонлар қалбини ёритиб, юртингизда эзгулик соғиниб яшаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаб турибди. Ўзбекистонда ислом динини янада ривожлантиришга йўналтирилган ишлар таҳсинга лойиқ. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси фаолиятининг йўлга қўйилиши дунё аҳли эътиборини яна бир бор мамлакатингизга қаратди. Ўзбекистонда “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар, илмнинг ҳамма учун очиқлиги таъминланаётгани бугун тобора долзарблашиб бораётган дин масаласидаги жаҳолатга барҳам беришда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган 72-сессиясида сўзлаган нутқи бутун дунёда, жумладан, Ҳиндистонда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Президентингиз ислом дини эзгулик ҳамда тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этишини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, муҳим таклифларни ўртага ташлади. Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси бутун ислом оламида қувонч, ғурур-ифтихор уйғотди. Бу таклифлар ҳозирги мураккаб давр учун ғоят долзарб аҳамиятга эга. Экстремизм, радикализмга қарши курашишда исломнинг асл манбалари — Имом Бухорий, Ҳаким ат-Термизий ҳадислари, Насафий тафсирларига мурожаат қилиш керак. Ўйлайманки, ислом маданиятини тушунмоқчи бўлганлар, албатта, Ўзбекистонга келишлари зарур. Бу ҳам илм, ҳам зиёрат бўлар эди. Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, юртингиздаги табаррук манзилларда сайёҳлар учун яратилаётган қулай шароитлар бу борада муҳим ўрин тутади. Тадбир давомида меҳмонлар Тошкент ислом университетида сақланаётган халифа Усмон Мусҳафи нусхаси, Бурҳониддин Марғиноний ўз қўли билан ёзган “Ал-Ҳидоя” асари, таълим даргоҳида олиб борилаётган илмий изланишлар билан таништирилди. — Ўзбекистон — ислом дини ва маданияти тараққиётига пойдевор қўйган алломалар юрти, — дейди Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имомининг Уттараканд штати шариат ишлари бўйича бош маслаҳатчиси Мавлоно Зоҳид Раза Ризви. — Тошкент ислом университетида йўлга қўйилган таълим жараёни, бу ерда талабалар учун яратилган қулай шароитлар билан танишиб, қутлуғ заминингизда улуғ аждодларига муносиб ворислар улғаяётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Ташриф дастурига мувофиқ, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Ўзбекистон...

“Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 13 март  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси  Ф.Жўраевнинг 1 – “А” гуруҳга “Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди. Жўраев Фарҳод очиқ дарсда янги мавзуни Абу Барокат Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Канзул-дақоиқ” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси Д.Абдурахманов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Ахроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Тиллар” кафедраси мудири Ф.Маманасиров, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилари Қ.Сидиқметов, Ҳ.Аманов, М.Муҳаммадсолиҳ ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов  қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедра кабинет мудири Урол  Назар Мустофо 723

Бобохоновлар сулоласини ёд этиб

Жорий йилнинг 12 март санасида Тошкент ислом институти фойесида “Бобохоновлар сулоласини ёд этиб” номли учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, ТИИ Манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, ТИИ Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда 60 нафар 1-курс А,Б,Д,Ж гуруҳ талабалари иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, уларнинг ўғиллари Зиёвуддинхон, набиралари Шамсиддинхонга бағшида қилинди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг муфтийлик фаолияти билан биргаликда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ташкил этилишида қилган улкан хизматлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ташаббуси ва институт АРМ ижрочилигида муфтийлар сулоласи бўлмиш Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент Ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ва Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохоновларни хотирлаб уларнинг фаолиятига оид китоблар, журналлар ва фотосуратлар жамланмаларини кўргазмаси институт устоз ва талабаларига намойиш қилинди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан яна бир бор Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби ўтганларнинг ҳаққига хусусан дин соҳасига улкан ҳисса қўшган уламоларимизнинг руҳониятларига бағшида қилинди. Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 862

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларини янада такомиллаштириш, синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилганини эълон қилади. 1 152

“Бандага Қуръондан бир сура берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم  Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم  : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم  : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов 794
1 676 677 678 679 680 736