Умавийлар давлатида шаҳарсозликнинг ривожланиши Умавийлар ҳокимият тепасига келгач ижтимоий ва маданий соҳаларда кўпгина ўзгаришлар ва ривожланиш сари одим қадамлар кузатилди. Асосий эътибор халқнинг тумуш даражаси яхшиланишига ва маданий-маърифий тизими ривож топишига бўлганлиги манбаларда қайд этилади. Муовия розияллоҳу анҳу масжид ва ариқлар қуришида олиб борган ишлари. Муовия розияллоҳу анҳу Масжидул Ҳаромни янада кенгайтиришга эътибор берди. Унга қандиллар ва байтулмолдан чироқ ёғи ажратди, бу билан тавоф қилаётганлар ишини осонлаштирди. Яна Масжид ул-Ақсони ҳам таъминлади. Муовия розияллоҳу анҳу томонидан Мисрга амир этиб таъйинланган Маслама ибн Махлад ҳижрий 53 йили Фустотдаги жомеъ масжидига янги бинолар қўшди ва деворларига гипс билан безак берди. Тўртта баланд миноралар қурди. Остига бўйра тўшади. Шаҳар аҳлига ҳам бу миноралар фойда берди. Мисрликлар узоқ вақт буни гапириб юрди. Шу билан бирга муаззинларга ибодат учун кечки ва кундузги озонни бир вақтда айтишга буюрди[1]. Муғира ибн Шуъба ҳам Куфадаги масжидни кенгайтирди. Кейинчалик Зиёд ибн Абиҳ қайтадан пухта архитектура асосида мустаҳкам қилиб қурди ва саҳнига бўйра тўшади. У доим: “Куфа масжидларининг ҳар бир устунига (бир юз йигирма саккиз) 128 дирҳам ҳаражат қилганман”-деб айтарди. Масжид ёнига қаср ҳам қурди. Кейинчалик бу қасрни Холид ибн Абдуллоҳ Қасрий Ироқда волийлиги пайтида янгилади. Шунингдек, Убайдуллоҳ ибн Зиёд ҳам масжид биносига яна бино қўшди ва бўйра тўшади[2]. Зиёд ибн Абиҳ яна Басрадаги масжидни катталаштириб, уни пишган ғиштдан қурди ва гипс билан безади. Ҳамда қурилишда устунлардан фойдаланди ва шифтига саж дарахтидан қўйди, минорасини тошдан ясади. Дарҳақиқат, Зиёд Басрада кўпгина масжидларни қурган. Кейинчалик ўғли Убайдуллоҳ ҳам марказдаги “Масжиди Жомеъ”ни катталаштирди[3]. Муовия розияллоҳу анҳу давлатдаги умумий халқ фойдаланиган нарсаларни ташкил қилишга алоҳида эътибор берди ва ўзи ҳам шахсан бошчилик қилди. Мадина шаҳрини тўлиқ сув билан таъмилашга эришди. Маккадаги Ҳарам аҳлига булоқдан сув чиқартирди[4]. Давлатнинг ҳар бир йўли ёнига қудуқлар қаздирди. Натижада мамлакатнинг барча томонига бемалол сафар қилинадиган бўлинди[5]. Ушбу мақолада Восит ва Тунис каби шаҳарларни қурган Умавийларнинг шаҳарсозлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтсак: А) Каскар ерида Ҳажжож ибн Юсуф Восит шаҳрига асос солди[6]. Шаҳар Куфадан қирқ фарсах узоқликда, бир неча шаҳарларнинг марказида жойлашган. Шаҳар қурилиши халифа Абдулмалик рухсати билан 83 ҳижрийда бошланиб, 86 ҳижрийда тугатилган. Қурилишда Ироқнинг беш йиллик хирож пуллари ишлатилган. Шаҳар маданияти ислом тамаддуни ва маданиятини шунингдек, янгича ёндашувни ўзида акс этган. Унда масжид, университет, бошқарув идораси ва бозор жойлаштирилган. Восит шаҳри муҳим сиёсий аҳамият касб этган. У Қазвин шаҳри билан ўзаро боғлиқ бўлган, агар кундуз куни чегара ҳудудида жойлашган Қазвинда бирор ҳодиса бўладиган бўлса, тутун билан, тунда бўлса олов ёқиш билан кузатувчи-хабарчилар бир-бирига белги беришган. Қолаверса, ҳарбий қўшин ва танга зарбхоналари ҳам ушбу Воситда жойлашган эди[7]. Шаҳар Ҳажжож даврида тижорат ва аҳоли гавжум шаҳарга айланган эди. Б) Тунис шаҳрига саркарда Ҳассон ибн Нўмон Ғассоний ҳижрий 82 йилда денгиз қўшинини ташкил қилиш ва Византиянинг Қаротожага бўладиган ҳужумини бартараф қилиш мақсадида асос солди. Ҳассон Тунисни бир вақтлар йўқ бўлиб кетган Таршиш номли шаҳар ўрнида барпо қилди. Шаҳар Тунис деб номланишига сабаб, бир роҳибнинг омборхонаси борлиги ва ушбу омборхонага ғаниматлар қўйилгани, шунингдек роҳиб мусулмонларни доимо очиқ чеҳра билан кутиб олганлиги учундир[8]. Туниснинг маъноси “ёқтириш, кўнгилга яқин” деганидир. Шаҳар Ўрта Ер денгизининг ғарбидан ўн мил узоқликда қурилди. У билан денгизни боғлаб турадиган йўл...
16 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов ва Тошкент ислом университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳамидбек Ҳасановдан иборат Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда. Делегация аъзолари сафар давомида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин билан “Ҳаж–2018” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Жидда шаҳрида қатор учрашувлар ўтказади. Учрашувларда Саудия Арабистонининг Макка, Мадина ва Жидда шаҳарларида жорий йил Ҳаж мавсумида Ватанимиз ҳожиларига хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Администратор 416
Муқаддас Ислом динимиз покликка ниҳоятда эътибор берган улуғ диндир. Аллоҳ таоло ўз каломида бир неча ўринларда қалб, тана, кийим ва таомлар поклиги ҳақида оятлар нозил қилган. Қуръони каримда: «Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покларни севади», деб марҳамат қилса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Пок бўлинглар, пок бўлмаган киши жаннатга кирмайди”, деб огоҳлантирган. Биз бугун покланишнинг асосийларидан бири – ғусл ҳақида тўхталамиз. “Ғусл” сўзи арабча бўлиб, “ювмоқ” маъносини англатади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 6-оятида шундай мархамат қилади: وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Ғуслни вожиб қиладиган нарсалар қуйидагилар: 1) манийнинг ўрнидан шахват ва қувват билан отилиб чиқмоғи; 2) эрнинг олати аёлнинг фаржи ё дубурига алоқа қилмоғи; 3) эҳтилом (яъни уйқудан уйғонган эр ва аёлнинг ўз баданида ё ич кийимида нам куриши) бўлиши; 4) ҳайз курган аёлда ҳайзнинг тўхташи; 5) нифосдан халос бўлмоғи. Демак, шулардан биронтаси бўлиши билан имкон борича тезроқ ғусл қилиш фарз бўлади. Ғуслда дастлаб қўллар яхшилаб ювилгач, бадандаги нажосатлар ювилади, сўнгра қўлларни яхши ювиб, таҳорат қилинади. Яъни оғиз, бурун сув билан кейин юз-қўллар тирсақлари билан қўшиб уч мартадан ювилади. Қўллар сув билан намланиб, бошга масҳ тортилади. Агар сув тўпланадиган жой бўлса оёқ ювилмайди. Ғуслнинг фарзи 3 учта 1) оғизга сув олиб уч марта яхши ғарғара қилади, 2) бурун ҳам уч марта сувда ювилади. 3) аввал бошдан, кейин ўнг ва чап елкадан уч мартадан сув қуйилади. Ҳар қуйганда баданнинг сув тегмай қолиш эҳтимоли бўлган (киндик, қулоқ, қўлтиқ ости, тирсак, тўпиқ, қобоқ, қўлдаги узук остлари каби) жойларига ишқалаб сув етказилади. Шу яхшилаб ювингандан кейин оёқлар ювилиб, пок нарса устига қўйилади. Агар аёллар сочларини ўрган бўлсалар, ўримини ечиши шарт эмас, балки ўша ўрим устидан сув қўйиши кифоя. Агар ўрмаган бўлсалар, албатта ювишлари шарт. Ғуслни ниҳоятда мукаммал қилиш керакки, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Ҳар бир сочнинг ва ҳар бир терининг устида жанобат бор”, деб огоҳлантирган. Демак, эркакми-аёлми, бошими ё бошқа аъзоларими – бутун танага сув теккизиши шарт. Тирноқларда лак бўлса, уни кетказиш лозим. Ғуслни хаммомда қилади. Агар ариқда ювинишни ихтиёр қилса, даставвал танадаги нажосатлар кетказилиб, кейин ғусл қилиш лозим бўлади. Агар эркак ё аёл оғир хаста ҳолида жунуб бўлиб, сувда чўмилганда хасталиги ортиб кетадиган бўлса ёки мутлақо имкониятсиз бўлса, бундай кишилар иложи борича нажосатлардан тозаланиб, таяммум қилишлари дуруст. Хулоса шуки, жунуб одамнинг покланмай туриб бирон нарсага аралашуви яхши эмас. Аллоҳ таоло бандаларининг ниҳоятда покиза юришини хуш кўрар экан, барчамиз пок ҳолда Аллоҳга дўст бўлайлик. Тошкент Ислом институти битирувчиси Тўхтаев Насрулло 697
2018 йил 15 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу хақда вазирликнинг Телеграмдаги канали хабар бермоқда. Ўзбекистон Ислом академияси Президентнинг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сон қарорига асосан ташкил этилган эди. Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, унинг асосий мақсадлари: -республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш; -тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш; -қуръоншунослик, тафсир ва фикҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдир. Академия заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади. Администратор 568