Маълумки, Рабийъул-аввал ойи бутун мусулмон оламида ўзгача шукуҳ билан қарши олинадиган ойлардан биридир. Мазкур ой муқаддас динимиз миллий қадриятига айланиб улгурган халқимиз томонидан ҳам соғиниб кутиладиган ойлардан биридир, десак хато қилмаган бўламиз. Халқимиз томонидан бу ойга нисбатан “мавлид ойи” деб ном қўйиб олингани ҳам сўзиимизга далил бўлади. Ота-боболаримиз қадимдан бу ойда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишлаб Қуръон хатмлари, саловотлар, нашидалар ўқиганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўз уматларига қилган меҳрибонликлари, кўрсатган мўжизалари ва саҳобаи киромлар, солиҳ авлиёлар ҳаётларида содир бўлган Ул Зот (с.а.в.)га муҳаббат уйғотувчи қисса ва ривоятлар ўқиб эшиттирилган. Мана шу анъанага биноан Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг таваллуд кунлари муносабати билан “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли тадбир ўтказилди. Тадбир муносабати билан кафедра ҳудудлари тозаланди, чор атрофга турли безаклар, шарлар билан безак берилди. Тадбирни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин домла Ҳамроқулов табрик сўзи ила очиб берди. Кейин Қуръон қироати ила тадбирга кириш қилинди. Сўнгра ўқув ишлари бўйича проректор Ибодуллоҳ домла Аҳроровга табрик учун сўз берилди. Домла байрам билан барчани қутлаб, тадбирни ташкиллаштирган “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси жамоасига институт номидан миннатдорчилик билдириб ўтдилар. Навбат тадбирнинг бадиий қисмига етиб келиб, унда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси талабалари томонидан тайёрланган турли хил шеърлар, саловотлар, нашидалар ва саҳна кўриниши намойиш этилди. Тадбир жуда ҳам гўзал ва кўтаринки тарзда давом этар эди. Сўнгра талабалар томонидан етказилган Қуръон хатмлари ва саловотлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га бағишланди. Тадбир сўнгида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонидан барча тадбир қатнашчиларига совғалар улашилди. Кейин тадбирнинг барча қатнашчилари ифторлик дастурхонига таклиф қилинди. Ифторликдан сўнг барча қатнашчилар мамнун ҳолда тарқалдилар. Элёржон Ахматқулов Таҳфизул-Қуръон кафедраси кабинет мудири 989
Умматнинг хакими мавлона Шайҳ Ашроф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ ўзоқ вақтлардан бири баъзи инсонлар Имом Абу Ҳанифа розиаллоҳу анҳу ҳақида тилларини чўзиб юрадиганларни кўриб юрардилар. Улар айтардилар: Абу Ҳанифанинг мазҳаби ҳадис билан қўллаб қўвватланмаган. Чунки у фикр ва қиёсни саҳиҳ ҳадисдан устун қўяди, деб хужжати ҳам далили ҳам йўқ бошқа даъволарни келтириб, Имом Таҳанавийнинг ғашига тегарди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг далиллари қадимий китобларнинг кўпида кенг ёритилган бўлса ҳам, лекин турли хил китобларда ва ҳар хил рисолаларда сочилиб ётган эди. Имом Таҳанавий ўша далилларни битта китобга жамлашни хоҳлади. Шу сабабдан “Иҳйаус- сунан” номли китобни ёзишликка киришди. Ўша китобга Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳий бобларнинг жамийсида саҳиҳ ҳадислардан бўлган далилларини жамлади. Лекин бу китоб қоралама холатида чоп бўлишидан олдин муаллифдан йўқолди. Аллоҳ таоло хоҳлагани бўлади, у хоҳламаган нарса хеч қачон бўлмас. Сўнг бир муддатдан кейин Шайҳ ўзи мақсад қилган китобни ёзишга олдинги услубини ўзгартирган холатда киришди. У китобини исмини “Жомиъул – асар” ва унда Имом Абу Ҳанифа мазҳаби олган ҳадисларни жамлади. Ва унда иснодининг ҳолатига ва ундан далил олиш важҳига қисқача изоҳ берган: бу ҳадисдан ўша масала олинаяпди. Бу ҳадиснинг даражаси бунақа ва ҳакоза. Кейин унга “Тобеул – асар”деб изоҳ берди. Унда яна ҳадисларни тавжиҳи зоҳирида бир- бирига зид келган ҳадисларни йўналтиришни ҳам зикр қилди. Яъни: ҳадислар бир –бирига қарши бўлиши мумкин. Ўшаларни тўғри йўналтириш керак. Иккала китоб ҳам қосимий матбаъасида кичик бир жузда Дейбандда 1315 ҳижрий йилда тош босмада чоп қилинган. Лекин икки китоби ҳам мухтасар бўлиб, намоз бобларидан ҳам ўтмаган эди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ олдин ёзган китобга ўхшатиб ёзишни хоҳларди. У киши мақсадлари ҳадисларнинг санади, матни, ривояти ва дирояси ва ҳамма – ҳамма тарафини ўрганишни хоҳлаган. Кейин мана шу буюк мақсадини амалга ошириш учун Мавлона Шайҳ Аҳмад Ҳасан Санбаҳлий раҳимаҳуллоҳга муҳим бир вазифани юклаб, уни унга тайёрлади. Ва Шайҳ Таҳанавий унга бу китобни ёзишлик хизматини топширди. Матнда ҳадисларни, осарларни, уни санадаларибилан қисқача баён қилиш, таълиқларини матн санад жиҳати билан мукаммал ва батафсил шарҳ қилишни айтди. Ўша матнни яна “Иҳёус -сунан”деб, номланди. Кейин унга қўшимча изоҳ берилди уни “Тавзийҳул – хасан”номланди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Мавлона Санбаҳлий ёзган ҳар бир нарсага ҳарфма – ҳарф қараб борарди. Унинг ўринларини хожат тушган вақтида ўзгартириб борарди. Хатто бу ишнинг натижаси китобул – хажга етиб келди. Мавлона Санбаҳлий ёзган нарсасига 3 чи марта қарамоқчи бўлди. Олдин ёзган бобларнинг кўпини ўзгартирди. Таҳанавийдан сўрамасдан туриб, бунақа қилиб ёзинг деб, ишорат берган жойларни ўзгартириб ташлади. хатто устози кўрсатма берган жойдан озгина жойи қолди. Яъни: кўп жойини ўзи билганча ўзгартириб ташлади. китоб ўзининг иски юналишидан ўзгариб кетди. Шайҳ Таҳанавий бундан беҳабар эди. Хатто биринчи мужаллади чоп этилган вақтида у ўзгартирган китоб бошқача бўлиб, Шайҳнинг истагидаги китоб эмасди. У ўзгартирган китобда енгил олишлар бор эди. Шайҳ Таҳанавий жияни Шайҳ Зафар Аҳмад Усмонийга аввалги мужалладга кирмаган нарсаларга қўшимча қилишни топширди. Ва яна Санбаҳлий юмшоқ, эътиборсиз қараган ва бўш олган жойларга танбеҳ беришни ҳам хоҳлади. Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ “Ал – истидрокул- хасан ала Иҳйоус -сунан” номли алоҳида бир китобни ёзди. Мана шундан сўнг Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Санбаҳлийнинг ёзган қолган китобини чоп этмасликни қарор қилди.Кўнгилдагидайёзмадида. Балки Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ жиянига янги бир китоб ёзишга буюрди....
Эълоус сунан муаллифи Мавлона Шайх Зафар Аҳмад Усмоний бу китобни тоғалари Умматнинг ҳакими Имом Шайх Ашроф Али Таҳанавий (р.а) кўрсатмаларига биноан ёзганлар. Шайх Аллома Муҳаққиқ Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳ«Инҳоус сакан ила ман йутолиу Эълоус сунан» (Эълоус сунанни мутолаа қиладиган одамга хотиржамликни мукаммал қилиб бериш.)нинг биринчи жилдида Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний ҳақларида келтирган сўз билан кифояланамиз. Ушбу китобнинг биринчи жилдини Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний “Қоваиду фи улумил ҳадийс”(ҳадис илми усулларидан мухим қоидалар) номи билан хаётлик вақтларида нашр қилдирганди. Биз аввал Шайх Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳнинг Шайҳ Аҳмад Усмоний ҳақида айтган таржимаи холини келтирамиз. Кейин озгина сатрларни ўғиллари тамонидан айтилган сўзлар билан зиёда қиламиз: “Аллома Муҳаққиқ баҳс қилувчи, изланувчи, тадқиқот олиб борувчи, ишончли, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, усулчи олим, моҳир, зукко тарихчи, тақводор зоҳид суфий, билимдон Зафар Аҳмад ибн Латийф Усмоний Таханавий у зот 1310 йили Робиъул аввалнинг 13 куни ота ва бобаларининг диёри Дийвандаги илм даргоҳлари яқинида дунёга келди. У илмий даргоҳ Ҳиндистон шаҳрининг илмий марказларидан бири эди. Оналари бу зот 3 ёшга тўлганда вафот этганлар. Мамолари у зоти шарифни имконлари борича ўзларида нима илмлари бўлса, ундан аямай ўз вазифаларини жуда яхши адо этиб тарбия қилган. Бувилари хожи солиҳа аёл бўлган. Солиҳлик ва тақводорликни бувиларидан ўрганган. Шу сабабдан бўлса керак, ундаги илмга бўлган рағбат, ундаги ўчмас иштиёқ ўзининг замонасидаги илм истагидаги кишиларни мудрашдан уйғотди. Бу киши ҳақида чиройли ибратли маълумотларни илм йўлида йурган кишиларга намуна тарзида келтириб ўтамиз. Шу сабабдан балким бизларда ҳам илмга бўлган муносабатимиз, балким у зоти зарифдан бизга ҳам кўчса. У киши 5 ёшга кирганда Дийвандаги катта хофизлар хузурида Қуръони Карим қироатини ўрганишга киришди. “Дорул Улум” мударриси хофиз номдор Ғулом Расул ва бувиларининг укалари мавлоно Назир Аҳмадга ўхшаган кишилардан таълим олди. У киши 7 ёшга тўлганда Урду ва Форс тиллари китобларини ўқишга, ҳисоб ва алгебра китобини ёзишга киришди. Бу илмларни Шайҳ Жалил Мавлона Муҳаммад Ёсиндан ўрганди. Муҳаммад Ёсин ҳозирда Покистонлик уломаларнинг каттаси Аллома Шайх Муҳаммад Шафеъ Дейбандийнинг отасидир. Ва яна исломий илмлар даргоҳи асосчиси Карачидаги улуғ муфтидан дарс олди. Кейин Дейбандан Таҳанабаҳундаги Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий тоғалари мажлисига кетди. У одоб, наҳув, сарф ва арабий китоблар мутоаласини ўрганишга киришди. У ўша жойда забардаст олим мавлона Муҳаммад Абдуллоҳ Канкувҳийдан ҳам илм олишга мушарраф бўлди. Умматнинг Ҳакими номи билан машҳур бўлган тоғаларидан тажвид илмларидан ва “Талҳийсат ал- ашр” 10 қироат илмлари хулосасиданва Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” дан баъзи бир жузларини тинглади. Ва Мавлона Саъид Аҳмаддан ҳам “Талҳийсат ал- ашр” китобидан дарс олди. Кейин Ҳакиймул умма номи билан машҳур бўлган тоғалари улуғ китоб “Баёнул Қуръон” китобини урду тилида ёзишга киришди. Ва жияни Зафар Аҳмад Усмонийни Камбурдаги “Жомиъул улум” мадрасасига юбориб уни киргизиб қўйди. “Жомиъул улум” мадрасасига Камбурдалик вақтида ўзи унга асос солганди. Жиянининг дарслари ва таълимини икки иршод берган шогирдлари қўлига топширди. У 2 шогирди Мавлоно Исҳоқ Бардаваний ва Мавлоно Муҳаммад Рашид Канбуврийлар эди. Зафар Аҳмад Усмоний улардан дарсликка киритилган ҳадислардан: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Нисоий”, “Сунани Термизий”, “Сунани ибни Можжа”, “Мишкотул Масобийҳ” ва шу билан биргаликда у китобларга куч берадиган уларни қўллаб қувватлайдиган мусталаҳул ҳадийс ва ҳадис илмларини ўргатадиган китобларни ўрганди ва ундан ташқари у иккисидан қўшимча...
Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 29 ноябрь куни ҳадис фанидан “Имом Бухорийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида 2-курс талабалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Талабаларнинг билим савиясини ошириш ва мутахассислик фанларига бўлган иштиёқни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмасига биноан институтда алоҳида фан ойлиги ташкил этилган. Жорий йилнинг “Ноябрь ойи – Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанлари ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақа талабалар ўртасида ҳадис фанига бўлган қизиқишни янада мустаҳкамлади. Мусобақа муҳаддислар ва уларнинг асарларига, мусталаҳул ҳадис атамаларига оид саволлар, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарида келган илмга оид ҳадисларни ёддан айтиш каби шартлардан ташкил топган. Мусобақага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ж.Нуриддинов ташриф буюришди. Иштирокчилар томонидан берилган жавобларни Ж.Нуриддинов (ҳайъат раиси), У.Ғафуров, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари М.Жангиров, Ф.Маманосиров ва А.Ғиёсовлар баҳолаб боришди. Мусобақа Қуръони карим тиловат билан бошланди. Институт ректори У.Ғафуров кириш сўзини айтиб, мусобақа иштирокчиларига мувоффақият тилади. Тўртта шарт бўйича пухта тайёрланган 2-курс талабалари ҳадис ва мусталаҳал ҳадис фани бўйича эгаллаган бор билим ва маҳоратларини намойиш қилишди. Мусобақа жараёнида томошабинларга ҳадис фанига оид қисқа саволлар берилди. Жавоб беришда фаол бўлганлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақа якунига кўра, 170 балл билан 2-Г гуруҳи биринчи ўринни, 167 балл билан 2-А гуруҳи иккинчи ўринни, 166 балл билан 2-Б гуруҳи учинчи ўринни эгаллашди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ноябрь ойи – Абул Муин Насафий ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан талабалар ўртасида реферат ёзиш танлови эълон қилинган эди. Ушбу танлов якунларини ҳам тадбир охирида эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни сиртқи йўналиш 1-г гуруҳ талабаси Уринбаев Равшан, 2-ўринни 3-Б гуруҳ талабаси Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф, 3-ўринни 1-З гуруҳи Нигматова Моҳира ва 2 В гуруҳ талабаси Ниёзалиева Мунаввар эгаллашди. Ноябрь ойи давомида талабалар ўртасида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанларига доир савол-жавоблар танлови эълон қилинган эди. Мусобақа якунида ушбу танлов ғолиблари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни Ниёзалиева Мунаввар, 2-ўринни Парпиева Маҳлиё, 3-ўринни Нодиров Ҳумоюн ва Атаджанова Ёқутхонлар эгаллашди. Мусобақа сўнгида ғолибларга институт раҳбарияти томонидан тақдим қилинган қимматбаҳо совғалар ва китоблар мажмуаси топширилди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов 756