Бу ўринда тажриба қилиб кўриб, фойдали деб топганим яна бир йўл бор. Бомдод намозидан кейин бундай дуо қилиш: “Эй Аллоҳ бугун мен учун янги тонг оттиргин. Ҳаёт майдонига янгидан киришай. Фазли караминг ила ҳар лаҳзадан унумли фойдаланиб, яхши амалларни бажаришга тавфиқ бер. Беҳуда нарсаларга вақт сарфлашдан сақла”...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Ҳар бир амални вақтида адо этинг. Қалбингизда хотиржамлик ҳис этиб, кейин бошлайман, деган фикрни йўқотинг. Масалан, бир вақтни Қуръон тиловатига ажратгансиз, шу вақт келганда мусҳафни қўлингизга олиб тиловатни бошланг. Баъзан рағбатингиз бўлмас ёки мудроқ босар ёхуд дангасалигингиз тутар, нима бўлганда ҳам қасдингизда туринг...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Отам раҳматли ҳар доим вақтдан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга ундардилар. Бунинг учун яхши йўлни ўргатгандилар. Агар бир ишдан кейин сизда бўш вақт бўлишини сезсангиз, олдиндан ўша пайтда фалон ишни қилиб оламан, деб режа қилинг. Шунда қимматли вақтингизнинг ҳар дақиқаси ва сониясидан унумли фойдаланиб қоласиз...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Ота-боболаримиз яшаган даврларга назар солсангиз, газ, автомобил, самолёт, компьютер каби қулайлик туғдирувчи воситалар бўлмаган. Чой қайнатиш учун ҳам камида ярим соат вақт кетган. Ҳозирги кунда эса бунинг учун икки дақиқа кифоя. Бечора аёллар буғдойни туюб ун қилиб, кейин хамир қориб, олов ёқиб, нон пиширишган. Ҳозир-чи? Тайёр ун ва уни хамир қорувчи машинага солсангиз бас. Кейин печга қўясангиз, нон тайёр...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур икки неъмат, яъни соғлик ва бўш вақтни тожирнинг сармоясига ўхшатганлар. Тожир кўп фойда олиши учун сармоясини бирор ишга тикиб, айлантиради. Агар у фойда ололмай сармоясини тугатиб қўйса, қанчалар зиёнга кирганини биласизми? Соғлик ва бўш вақт ҳам мусулмоннинг сармояси бўлиб...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов