Ҳар бир амални вақтида адо этинг. Қалбингизда хотиржамлик ҳис этиб, кейин бошлайман, деган фикрни йўқотинг. Масалан, бир вақтни Қуръон тиловатига ажратгансиз, шу вақт келганда мусҳафни қўлингизга олиб тиловатни бошланг. Баъзан рағбатингиз бўлмас ёки мудроқ босар ёхуд дангасалигингиз тутар, нима бўлганда ҳам қасдингизда туринг...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов