islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Тошкeнт ислом институти Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади

Ўзбeкистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти ўртасида Англашув мeморандуми имзоланди. Англашув мeморандумини Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти раиси Умидбек Мамталиев ва Тошкент Ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов имзоладилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Масъулиятли устоз

Диний таълим тизимида узоқ йиллар фаолият юритган тажрибали устоз Пўлатхон домла Каттаев Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедрасида талабаларга дарс бериб келмоқда. Пўлатхон домла Каттаевнинг сермаҳсул фаолиятини қадрлаш ва табаррук ёшдаги меҳнатини эътироф этиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 32-йил тўлиши ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли” шиори остида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди...- Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими ходими Р.Олтинбоев

2023 йил сарҳисоби: 30 китоб тақдимоти

Тошкент ислом институтида Имом Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарининг ўзбек тилидаги шарҳи 1-жилди ҳамда 2023 йилда институт устозлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди...- ТИИ Матбуот хизмати

Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир

Тошкент ислом институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир домла Эвадуллаев 2-курс талабалари учун “Маънавият соати” доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқига асосан “Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир” мавзусида давра суҳбати ўтказди...- ТИИ талабалар мураббийи О.Юсупов
1 25 26 27 28 29 137