islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Бобур куни”га кўргазма

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун Бобур ижодига мансуб ҳамда мутафаккир ҳақида маълумот берувчи китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмада талабалар “Рисолаи волидиййа”, “Девон”, “Буюк Бобурийлар тарихи”, “Мубайян”, “Бобурнома” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларга эга бўлди.

Бобурнома – жаҳон адабиёти ва манбашунослигидаги муҳим ҳамда ноёб ёдгорликдир. Ўзбек адабиётида дастлабки насрий мемуар ва тарихий-илмий асар ҳисобланади. “Бобурнома” эски ўзбек – чиғатой тилида тахминан 1518/1519-1530 йилларда ёзилган. “Бобурия”, “Воқеоти Бобур”, “Воқеанома”, “Тузуки Бобурий”, “Табақоти Бобурий”, “Таворихи Бобурий” каби номлар билан ҳам маълум. Бобурнинг ўзи эса “Вақое” ва “Тарих” деган номларни ишлатган. “Бобурнома”да 1494-1529 йилларда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистонда содир бўлган тарихий-сиёсий воқеалар йилма-йил ўта аниқлик билан баён қилинган бўлиб, улар муаллиф ҳаёти ва сиёсий фаолияти билан бевосита боғликдир.

 

ТИИ Ахборот-ресурс маркази

421420cookie-check“Бобур куни”га кўргазма

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: