islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

БобурМирзо – маънавий жасорат соҳиби

Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби мумтоз инсонларни дунёга берган халқ ҳеч қачон хор бўлмайди, муқаррар тарзда саодатга  эришади.

                                      Ислом   Каримов. 

  Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир.Илму адабиёт осмонида ҳар бир буюк шоир ва етук олим бир порлоқ юлдуз бўлса, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари, яъни кўрагонийлар ё бобурийлар сулоласи барчамиз учун ибратлидир.

 «Бобурнома»да ёзилишича, Бобур ўз фарзандларининг таълим-тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлаб, уларни ўқиш ва ўрганишга тарғиб қилар экан.Бобур фарзандларининг диёнатли, илм-фазилатли бўлиб ўсиши учун уларга китоб танлаб юбориш, уларнинг ўрганиши учун китоблар ёзишни оталик ва подшоҳлик бурчи деб ҳисоблаган, уларни ўқиш-ўрганишга тарғиб қилиб, имло ва иншо хатоларини тўғрилаб , содда, равон ва бетакаллуф ёзишгачорлаган.Албатта, Бобурнинг бундай саъй-ҳаракатлари зое кетмади. Унинг тўртала ўғли, қизи, набиралари ва уларнинг фарзандлари илму санъат, шеъру адабиётда ном қозондилар. Кўрагонийлар ё бобурийлар сулоласидан кўп соҳибдевон шоирлар, тарихчилар, фақиҳлар, диний ва дунёвий олимларнинг исмини  келтириш мумкин.

 Бобур Мирзо «Мубаййин»да энг муҳим исломий илмларни саралаб, ўзининг дин олими, фақиҳ эканини ҳам кўрсатган.

  Ўз замонининг йирик давлатларидан бириниподшоси бўлиб турса ҳам ўз Ватани Андижоннингсоғинчи умрининг охирига қадар қалбини тирнабкелди. Тақдир уни ўз Ватанига келишига тўсқинликқилган, унинг қисматига ўзга юртда шоҳ бўлишликбитилган эди. Буни Бобур Мирзо ўз асарларидашундай баён этади:

Толе йўқки жонимға балолиғ бўлди,

Не ишки айладим, хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,

Ёраб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Бобурнинг асарларида Аллоҳга муҳаббат, Ватан вахалққа муҳаббатни акс эттирувчи дидактик (панд-насиҳат) байтлари ҳам кўпдир. Энг авваломўминликнинг белгиларидан бири одамларга, халққаяхшилик қилмоқдир.

Ҳар кимки, вафо қилса вафо топқусидур,

Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидур.

Яхши киши кўрмагай ямонлиқ ҳаргиз

Ҳар кимки, ямон бўлса, жазо топқусидир.

Бобурнинг инсоний фазилатларини ўрганар эканмиз, унинг ислом дини фидойиси ва посбони бўлиш биланбирга, асло мутаассиб диндор бўлмагани ҳам яққолкўзга ташланади. Амир Темур каби, у, айниқса, Ҳиндистонда эканида уламо, фузалолар билан диниймавзуларда суҳбатлар қуришни севарди. Ҳар пайшанбакуни фиқҳ масалалари бўйича суҳбатлар уюштирарди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятданозик идрок этувчи, ҳис-ҳаяжон билан яшовчи, инсонруҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи, хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ доираси бениҳоя кенг, виждонияти, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган.

Шу кунларда бутун юртимиз бўйлаб, ЗаҳириддинМуҳаммад Бобурнинг таваллуд куни нишонланиб, Бобурхонлик кечалари ўтказилиб,  унинг ижодиданянада кўпроқ халқимиз айниқса фарзандларимиз бахраолмоқдалар.

Юртимизнинг фахри бўлган  Заҳириддин МуҳаммадБобурнинг ижодини ўрганишимиз, ундагиватанпарварлик руҳини ёш авлодга доимо ўрнак қилибкўрсатмоғимиз лозим.

                                                                                                  Одилжон Нарзуллаев

Янгийўл туман Имом Султон’’         жоме масжиди Имом хатиби

421380cookie-checkБобурМирзо – маънавий жасорат соҳиби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: