islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

“Усулул фиқҳ” фанидан очиқ дарс

Тошкент ислом институтида “Ноябрь – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси  Абдубаннаев Абдураҳмон 3-курс талабалари учун “Усулул фиқҳ” фанидан “Шариатда буюрилган ишнинг турлари ва уларнинг хукми ” мавзусида очиқ дарс ўтди... - “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов

Фатво чуқур илм, тажриба ва холислик асосида берилади

Тошкент ислом институтида "Ноябрь – Фиқҳ ва ақоид фанлари ойлиги" муносабати билан талабалар учун Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси томонидан тадбир ташкил этилди. Кафедра ўқитувчиси А.Жуманов ““Фатво бериш масъулияти”” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, ўқув ишлари бўйича проректори Ж.Рўзиев, ўқитувчилар А.Аллаберганов, А.Тошпўлатов ва Модуль таълим тизими талабалари иштирок этдилар. Фатво бериш эса, ўта масъулиятли иш бўлиб, фатво берувчи Аллоҳ ва Унинг расули номидан гапиради... - Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов

Йўлларда зулм қилманг!

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Худойбердиев, ЙҲХБ командири ўринбосари, подполковник Муродилла Тошмирзаев билан Ҳазрати Имом маҳалласи фаоллари ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчилари ва талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

Соғлом она – соғлом оила: Менингит касаллигининг келиб чиқиш сабаблари

Менингит – ўта юқумли касаллик бўлиб, бош ва орқа миянинг яллиғланиши билан кечади. "Соғлом она – соғлом оила" рукни остида Тошкент ислом институти талаба қизлари учун институт ҳамшираси Нодира Ниғманова томонидан навбатдаги назарий-амалий мастер-класс дарси ўтилди.... - Талаба қизлар билан ишлаш бўйича мураббия С.Валиева

“Расулим – муаллимим!”

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда Робиъул аввал ойи муносабати билан ўқитувчи ва талаба қизлар иштирокида “Расулим – муаллимим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан Саодат Валиевага “Энг фидокор мураббия” сифатида мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди... - ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимова 
1 2 3 4 5 260