islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 22, 2019

Day

“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ Тошкент ислом институтида 2019 йил 21 февраль куни институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий маъруза ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Абдувоҳид Шукуров иштирок этиб бугунги глобаллашув даврида ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳар хил ахборот хуружларига қарши ёшлар онгида маънавий “иммунитет”ни шакллантириш, динимиз софлигини таъминлашда институт устозларининг ўрни каби масалалар ҳақида сўзлаб берди. Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров 277

Масжиддагиларни йиғлатган ҳикоя

Шайҳ Софват Ҳижозий жума хутбаларидан бирида инсонларга бир воқеа айтиб бердиларки, у воқеа масжидда ўтирган барча инсонларни кўзларини ёшлади. Шайх бир йигитни яхши танир эди. У йигит жуда ҳам тақводор, Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. У ҳеч қачон тунги намозларни канда қилмас, беш вақт намозини масжиднинг олдинги сафида адо этарди. У бир куни шайхини ёнига келиб ғаройиб савол берди. У айтдики: “Мени кўп ишларимни биласиз. Мен Қуръони каримни ёд олганман, намоз вақти бўлиши билан масжидда ҳозир бўламан, тунги намозларни асло канда қилмайман, ҳар кеча Роббим ҳузурида қоим бўламан. Айтингчи, мени Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан фарқим нима?”, деди. Шайх унинг саволидан, ўзида кўраётган бу ҳолатдан ва бу йигитни ушбу ҳадисни билишидан жуда ажабланди. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, Холид уни сўкди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг саҳобаларимдан бирортасини ҳам сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддича ёки ярим муддичасини топа олмас”, дедилар”. Шайх унга эртага жавоб беришини айтди. Йигит уйига кетди ва ухлади. Эрталаб уйғонса бомдод намози вақти кириб бўлган, у эса тунги намозга ухлаб қолган эди. Бундан жуда қаттиқ таъсирланди, маҳзун бўлиб қаттиқ йиғлади. Чунки у илк бор тунги намозни зоеъ қилган эди. Масжидга борди ва шайхини кўриши билан йиғлаб юборди. Шайх ундан буни сабабини сўради. У: “Кеча сизнинг ёнингиздан уйимга бордим, ухладим ва бомдод вақтида уйғондим, илк бор тунги намозга тура олмадим. Тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Улар бир қўллари билан менинг қўлимни ва бир қўллари билан саҳобаларини қўлини ушлаб олиб, ўзлари ўртада турардилар. Шу пайт бир машина жуда катта тезлик билан улар томонга келарди. Улар менга қараб, шу азиятни улардан даф қилишимни сўрадилар. Мен ўша машинани олдини тўсиш учун каттароқ тош ёки шунга ўхшаш нарса қидирдим, лекин топа олмадим. Тезда уларни ёнларига бордим ва топа олмаганимни айтдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан ўша азиятни даф қилишини сўрадилар. Саҳоба эса ҳеч қандай нарса қидиришга шошмади, ўзини машинанинг йўлига отди, машина саҳобани босиб ўтиб тўхтади. Йиғлаб уйғондим. Шайх унга: “Кечаги саволингни жавобини билдингми?”, деди. Йигит: “Билдим, лекин нима учун тунги намозга тура олмадим?”, деди. Шайх: “Бу сенга ўзингни саҳобалардан улуғ санаганинг учун Аллоҳнинг уқубати”, деди. У саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқий муҳаббат ила севган, тил билан эмас. Энди сен уларнинг муҳаббатига етиштирадиган бир нарса ушлагин, у нарса эса “суннатга эргашиш”, деди. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга икки нарсани қолдиряпман, ким уларни маҳкам ушласа асло адашмайди. Улар Китоб ва Суннатдир”, деганлар. 1-курс талабаси Р.Маннобжонова 408

Муфтий ҳазрат I Халқаро зиёрат туризми форумида нутқ сўзлади

Бугун, 22 февраль куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “I Халқаро зиёрат туризми форуми” ўз ишини бошлади. Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди. Форум Қуръони карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллар иштирок этмоқда. Нуфузли анжуманнинг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Ушбу нутқда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ушбу форумнинг асосий мақсади эканини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, мамлакатимизда зиёрат туризми бўйича амалга оширилган ишлар ва Ислом дини таълимотларида келтирилган сафар қилишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида баён қилдилар. Қуйида муфтий ҳазратларининг нутқларини эътиборингизга ҳавола этамиз. بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ للهِ الذِي خَلَقَ لَنَا الأَرضَ وذَلَّلَها، وسَهَّلَ لَنَا السَّيْرَ فِي مَنَاكِبِها، وأَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ ورَسُولُهُ، خَيْرُ النَّاسِ خُلُقاً فِي الحَضَرِ والأَسفَارِ،  صلى الله عليه وسلم وَعَلَى آلهِ وصَحْبِهِ وعَلَى أَتْبَاعِهِمْ صَلاَةً وسَلاَماً دَائمَيْنِ. أَمَّا بَعْدُ، Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам меҳмонлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва форум иштирокчилари. Аллоҳ таборака ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин. Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Биринчи халқаро зиёрат туризми форуми”да иштирок этиш учун дунёнинг турли ерларидан ташриф буюрган Сиз азиз меҳмонларимизга самимий саломларимизни йўллаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, шарафли ва масъулиятли вазифаларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ўзбекистон диёридан жаҳон тамаддунига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк олимлар етишиб чиққанки, улар қўним топган муборак жойлар, улар барпо эттирган муҳташам бинолар ва маънавий меросларни кўпчилик ўз кўзи билан кўришни орзу қилади. Ўзбекистон қадимги Буюк ипак йўли чорраҳасидаги мамлакат сифатида дунёга танилган. Юртимиз тарихи, жаҳон тамаддуни ва илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий-меъморий ёдгорликлари ва алломалари, меҳмондўст халқи билан барчанинг эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Тарихий бино ва обидалар кўплиги бўйича юртимиз дунёда 9-ўринни эгаллайди. Ўзбекистон етти мингдан ортиқ кадимий-меъморий ва тарихий обидаларга эга. Мамлакатдаги икки юздан зиёд тарихий ёдгорликлар ва меъморий обидалар ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган. Уларнинг аксарияти қайта тикланди, таъмирланди ва чор атрофи ободонлаштирилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорлар зиёрат туризмини ривожлантиришга катта хизмат қилмоқда. Бугунги кунда 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилгани сайёҳларнинг мамлакатимизга қизиқишини янада оширди. Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш сари ташланган муҳим қадамлар бўлди. Мазкур қарорларга мувофиқ, диёримизга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сервис хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Сайёҳлар орасида Ислом маданияти обидалари, улуғ алломаларимиз қадамжоларини зиёрат қилувчилар тобора кўпайиб бормоқда. Бухоро шаҳридаги муборак қадамжолар – Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва Чорбакр мажмуалари энг табаррук зиёратгоҳлар ҳисобланади. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси, Масжиди Калон, Лаби...

Тошкент ислом институтида очиқ дарслар бўлиб ўтди

2019 йил 21 февраль куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан махсус маъруза дарси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси мудири тарих фанлари номзоди, доцент Абдурашид Абдуллаев “Замонавий Қуръоншунослик ва тафсир илми муаммолари” мавзусида маъруза қилиб берди. Айни шу куни 1-курс талабалари учун “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув ишлари бўйича проректори сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Фарҳод Каримов “Араб ва мусулмон дунёсида этноконфессионал муаммолар” мавзусида маъруза дарсларини олиб бордилар. Талабалар ушбу маъруза дарсларидан ўзлари учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров 358

Набийларнинг хотими

Бутун оламлар Робби Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда ул зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин Набий бўлмаган Пайғамбарларнинг сўнгисидирлар ва буни барча мусулмонлар диннинг заруратидан деб билиб ижмоь қилишган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагидан бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб, қойил қолишади ва: “Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганда эди!” дейишади. Мен ўша ғиштман. Мен Набийларнинг хотимиман”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва улардан олдин ўтган Набийларнинг динга даъватлари орасида боғлиқлик шубҳасиз мавжуддир. Юқоридаги келтирган ҳадисимиз ҳам шунга далолат қилади. Бунинг баёни шуки, ҳар бир ўтган Пайғамбарнинг иймонга даъвати икки асосга кўра воқеъ бўлгандир. Биринчиси ақида, иккинчиси эса шариат ва хулқ. Ақийдага келадиган бўлсак, Одам алайҳиссалом пайғамбар этиб юборилганларидан токи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилгунларига қадар унинг мазмунида фарқ бўлмагандир. Уларнинг асоси бир, яъни у Аллоҳнинг бирлигига ва унга лойиқ бўлмаган сифатлардан пок эканлигига иймондир. У Охират ва Ҳисоб куни, жаннат ва дўзахнинг борлигига иймондир. Ҳар бир ўтган Набийлар ўзларининг юборилган қавмларини шуларга иймон келтиришга буюрганлар ва улардан ҳар бири ўзларидан олдин ўтган Пайғамбарнинг сўзларини тасдиқловчи, ўзларидан кейин келган Пайғамбарнинг хушхабарини берувчи бўлганлар. Уларнинг барчаси ягона ҳақиқатни етказиш учун турли қавм ва халқларга юборилганлар. Бу ҳақиқат эса, Ягона Аллоҳ таолонинг динидир. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида: شَرَعَ لَكُمْ مِنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيه Яъни: (Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ) сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани – шариат қилди: “Динни барпо қилингиз ва унда фирқа-фирқага бўлинмангиз!”(Шуро, 13). Ақида ишида ростгўй Пайғамбарларнинг даъватлари турлича бўлиши мумкин эмас эди. Чунки ақидани танитиш бу хабар беришдир. Хабар берилган нарса эса бири бошқасидан фарқ қилиши жоиз эмас. Шундай экан қандай қилиб бир Пайғамбар Аллоҳ учтадан биридир (Аллоҳ бу нарсадан пок) дейиши, бошқаси эса Аллоҳ таолонинг шериги йўқдир деб ҳар хил хабар бериши мумкин. Йўқ, Пайғамбарларнинг барчаси Аллоҳ таолодан етказган нарсаларида ростгўйдирлар. Шариатга келадиган бўлсак, у шахс ва жамият ҳаётини тартибга солиш мақсадини ўз ичига олган ҳукмларни ўрнатишдир. Дарҳақиқат, бир Набийнинг шариатининг кўриниши ва миқдори бошқалариникидан фарқли бўлган. Бунинг сабаби шариат (иншо) буйруқ ва қайтариқ навидан, хабар бериш навидан эмас. Шариатнинг белгилаб берган амаллари замонларнинг ўтиши ва ривожланиши, қавм ва халқларнинг ўзгаришига кўра фарз қилингандир. Чунки, шариатнинг ғояси шуки, бандаларни дунё ва охиратлари учун тўғри бўладиган ишларга кўра воқеъ бўлишдир. Бу дегани, агар бир Пайғамбар қавм учун огоҳлантирувчи бўлиб келса, у олиб келган шариат шу қавмнинг ҳолатига кўра чегараланади. Масалан, Мусо алайҳиссалом Бани Исроилга юборилган вақтларида уларга қаттиқроқ ҳукм қўлланилишини тақозо этарди. Аммо кейинроқ Исо алайҳиссалом юборилганларида енгилроқ ҳукм жорий бўлган. Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг тилидан айтиладики: وَمُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنَ التَّوْرَاةِ وَلِأُحِلَّ لَكُمْ بَعْضَ الَّذِي حُرِّمَ عَلَيْكُمْ Яъни: (Мен) ўзимдан олдинги (нозил этилган) Тавротни тасдиқлаш ва сизлар учун ҳаром қилинган айрим нарсаларни ҳалол қилиб бериш учун келдим (Оли Имрон, 50). Дин – ҳақ ва у биттадир. Одам алайҳиссаломдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам​​гача бўлган Пайғамбарларнинг барчаси шу динга чақириб, инсонларни унга амал қилишга буюриб келдилар. Ҳа, бу Исломдир. Дарҳақиқат, Иброҳим, Исмоил ва Яъқуб алайҳиссаломлар шу ҳақ дин ила юборилдилар. Аллоҳ таоло айтади: وَمَنْ يَرْغَبُ...
1 2