Шайҳ Софват Ҳижозий жума хутбаларидан бирида инсонларга бир воқеа айтиб бердиларки, у воқеа масжидда ўтирган барча инсонларни кўзларини ёшлади.
Шайх бир йигитни яхши танир эди. У йигит жуда ҳам тақводор, Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. У ҳеч қачон тунги намозларни канда қилмас, беш вақт намозини масжиднинг олдинги сафида адо этарди. У бир куни шайхини ёнига келиб ғаройиб савол берди. У айтдики: “Мени кўп ишларимни биласиз. Мен Қуръони каримни ёд олганман, намоз вақти бўлиши билан масжидда ҳозир бўламан, тунги намозларни асло канда қилмайман, ҳар кеча Роббим ҳузурида қоим бўламан. Айтингчи, мени Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан фарқим нима?”, деди.
Шайх унинг саволидан, ўзида кўраётган бу ҳолатдан ва бу йигитни ушбу ҳадисни билишидан жуда ажабланди.
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, Холид уни сўкди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг саҳобаларимдан бирортасини ҳам сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддича ёки ярим муддичасини топа олмас”, дедилар”.
Шайх унга эртага жавоб беришини айтди. Йигит уйига кетди ва ухлади. Эрталаб уйғонса бомдод намози вақти кириб бўлган, у эса тунги намозга ухлаб қолган эди. Бундан жуда қаттиқ таъсирланди, маҳзун бўлиб қаттиқ йиғлади. Чунки у илк бор тунги намозни зоеъ қилган эди. Масжидга борди ва шайхини кўриши билан йиғлаб юборди. Шайх ундан буни сабабини сўради. У: “Кеча сизнинг ёнингиздан уйимга бордим, ухладим ва бомдод вақтида уйғондим, илк бор тунги намозга тура олмадим. Тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Улар бир қўллари билан менинг қўлимни ва бир қўллари билан саҳобаларини қўлини ушлаб олиб, ўзлари ўртада турардилар. Шу пайт бир машина жуда катта тезлик билан улар томонга келарди. Улар менга қараб, шу азиятни улардан даф қилишимни сўрадилар. Мен ўша машинани олдини тўсиш учун каттароқ тош ёки шунга ўхшаш нарса қидирдим, лекин топа олмадим. Тезда уларни ёнларига бордим ва топа олмаганимни айтдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан ўша азиятни даф қилишини сўрадилар. Саҳоба эса ҳеч қандай нарса қидиришга шошмади, ўзини машинанинг йўлига отди, машина саҳобани босиб ўтиб тўхтади. Йиғлаб уйғондим.
Шайх унга: “Кечаги саволингни жавобини билдингми?”, деди. Йигит: “Билдим, лекин нима учун тунги намозга тура олмадим?”, деди.
Шайх: “Бу сенга ўзингни саҳобалардан улуғ санаганинг учун Аллоҳнинг уқубати”, деди.
У саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқий муҳаббат ила севган, тил билан эмас. Энди сен уларнинг муҳаббатига етиштирадиган бир нарса ушлагин, у нарса эса “суннатга эргашиш”, деди.
Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга икки нарсани қолдиряпман, ким уларни маҳкам ушласа асло адашмайди. Улар Китоб ва Суннатдир”, деганлар.
1-курс талабаси
Р.Маннобжонова