islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Институт

Tag

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови

21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилари аниқланиб, уларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари эътироф этилди ҳамда диллом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тошкент ислом институти талабалари “Innoweek.uz” инновация ҳафталигида иштирок этдилар

Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган “Innoweek.uz” — инновация ҳафталигида фаол иштирок этдилар. Талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодими, куратор Р.Олтинбоев ҳамроҳлик қилди.

“Талабанинг ҳаётида вақтнинг қадри” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш" фан ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти "Aқоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси томонидан 4-курс талабаларига мўлжалланган "Талабанинг ҳаётида вақтнинг қадри" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ҳуқуқбузарлик ва ахлоқсизликка қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлашга бағишланган тадбир

Тошкент ислом институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф

Тошкент ислом институтининг Модуль таълим йўналиши талабалари “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” устозлари А.Аллаберганов ва А.Тошпўлатов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар.
1 2 3 4 35