Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ҳамда "Ҳаж – 2022" мавсумида гуруҳ раҳбари бўлган имом-хатиблар мурожаати инобатга олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2022 йил 6 август кунига қадар (шу куни хам 18:00 гача) узайтирилганини маълум қиламиз...- ТИИ Қабул ҳайъати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижлик фуқароларни ўқишга қабул қилиш жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилди... - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтига Шом диёри уламолари доктор Муҳаммад Холид Ҳарсо ва доктор Аҳмад Муҳаммад Фозил ташриф буюрдилар. Уламолар Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Аслам ибн Солим ибн Язид ал-Киндий Тусийнинг “Арбаиън” ҳадислар тўплами бўйича устоз ва талабаларга ижоза бердилар...- ТИИ ўқитувчиси Абдуллоҳ Ғафуров
Ўқув курслари 01-06 июн кунлари икки босқчида ташкил қилиниб, биринчи босқичда “Қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш”, иккинчи босқичда эса “Калом илми” бўйича дарслар бўлиб ўтди... - “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Сойибжон Жўраев