Илм толиби ўз фикрини тўғри шакллантириши учун муайян таълим тизими ва қоидаларига риоя қилиши лозим. Бу борада буюк уламоларимиз қуйидаги мезонларни белгилаганлар: Имом Муҳаммад Шайбоний айтадилар: «Илмга учта хислат билан эришилади: кучли рағбат, заковатли ақл ва моддий таъминот». Имом Шофеий таъкидлайдилар: «Толиби илм уч нарсага муҳтож: узоқ умр, моддий барқарорлик ва заковат». Хатиб Бағдодий шу жумлаларни келтириб шундай изоҳ берадилар: «Узоқ умр» — илмга доимий боғланиш; «моддий барқарорлик» — тирикчилик ташвишидан холи бўлиб, бор эътиборни илмга қаратишдир.
Илм таҳсил қилишда ва илмдан ҳақиқий насибадор бўлишда олимлар бир қанча воситаларни санаб ўтганлар. Хусусан, Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ўзларининг “Маъалим иршадийя фи синаъати толиби илм” (Ҳақиқий талаба етиштиришдаги йўл-йўриқлар) асарида илм таҳсил қилиш жараёнида – “тафарруғ” яъни, буткул илм учун ажраб чиқиш, илм олишдан тўсадиган ҳар қандай ишлардан фориғ бўлишни алоҳида боб сифатида келтирадилар. Бу борада олимларнинг ақлбовар қилмас ҳикоялари бор-ки, илм ўрганаётган ҳар бир талабани жиддий ўйлантиради.
Сўз қўллашнинг санъат даражасида ёки санъат даражасида эмаслигини баҳолаш учун, энг аввало, сўз, унинг маъноси ва бу маънонинг тузилишини аниқ тасаввур этиш лозим...-ТИИ 4-курс талабаси Убайдуллаева Нилуфар
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни уч тоифа шафоат қилади: «Анбиёлар, уламолар ва шаҳидлар», дедилар»...-Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси Сагидуллаев Зарафатдин