Сўз қўллашнинг санъат даражасида ёки санъат даражасида эмаслигини баҳолаш учун, энг аввало, сўз, унинг маъноси ва бу маънонинг тузилишини аниқ тасаввур этиш лозим. Албатта, сўзнинг қўлланиши билан боғлиқ ҳолда юзага чиқадиган қўшимча маъно нозикликлари, мазмун ўзгачаликлари турли тасвир усуллари ва воситалари орқали реаллашиши мумкин. Аммо таъкидлаш жоизки, бундай қўшимча маъно нозикликлари аксар ҳолларда, аввало, сўз маъно қурилишининг ўзида имконият сифатида мавжуд бўлади, улар сўзнинг маъно қурилиши таркибида илгаридан қайд этилган бўлади.
Демак балоғати илми баён, маъоний ва бадеъ илмларидан иборат ҳамда баён илми турли йўллар билан битта маънони ифодалаб бериш, маъно илми – айтилган сўзнинг вазият, ўринга айнан мос тушиши ҳисобланади.
Илмул бадеъ – балоғат таркибига кирувчи уч илминг бири ҳисобланади. Илмул бадеъга оид дастлабки асарлар араб тилида яратилган бўлиб, IХ-Х асрларга оид Наср бин Ҳасаннинг “Маҳосинул-калом”, Ибн Муътазнинг “Китобул-бадир”. Қудама ибн Жаъфарнинг “Нақдуш-шеър” рисолалари шулар жумласидандир. Шунингдек, форс тилида яратилган Умар Родуёнийнинг “Таржимонул-балоға”, Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг “Бадоэъус-саноэ” асарлари илмул-бадеънинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Шунингдек, туркий тилдаги илмул-бадеъга доир илк асар сифатида Шайх Аҳмад Худойдоднинг ХV асрда яратилган “Фунун ул-балоға” рисоласи эътироф этилади. Илмул бадеъ айтиладиган гапни вазиятга мувофиқ равишда безаш, гўзал шаклга келтириш, нутққа безак берувчи санъатлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, таснифланиши, нутқнинг эстетик функсиясини ошириш, фикрни гўзал ва мазмунли ифодалаш каби масалаларни ўрганувчи илм. Илмул бадеъ баъзан лафз, баъзан эса маъно билан боғлиқ бўлади. Шу хусусдан улар маънони безовчи воситалар ва нутқни безовчи воситалар деб номланувчи икки турга бўлинади.
Дастлаб маънони безовчи воситалар хусусида сўз юритайлик. Бу воситаларнинг қуйидаги турлари мавжуд.
Икки маънолилик (маънони яшириш). Бунда айтган гапимиз зоҳиридан бошқа маънони англатса-да, уни яна иккинчи маъноси борлиги тушунилади.
Антитеза (солиштириш, қаршилантириш). Муқобала анитетазадан келиб чиққан, икки ёки ундан ортиқ маъноларни тартиб билан келтириш илми ҳисобланади. Биз баҳс юритадиган мавзу ҳам муқобала ва тибоқ илмлари ҳақида бўлади. Истихдом – икки маъноли сўзнинг бир маъносини ифодалаб, иккинчи маъносини назарда тутиш. Ёки жамлаш каби мисолларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Кейинги бадеъ турларидан бири тибоқ туридир. Тибоқ мутобақа деб ҳам номланади. Бу бир-бирига карама-карши бўлган икки сўз ўртасини жамлашдир. Бу икки сўз гоҳида иккита исм бўлади. Масалан: Каҳф сурасининг 18-ояти
(وتحسبهم أيقاظا وهم رقود) (١٨ الكهف)
“Ухлоқ бўлсалар-да, (кўзлари очиқ бўлгани учун) уларни уйғоқ деб ўйлайсан.”
Булар икки бир-бирига қарама-қарши бўлган исмлар бўлиб, бир жумлада жамланяпти. Уларни мудроқ деб ўйлайсан, ваҳоланки, мудроқдирлар. Уйғоқ ва мудроқ сўзлари бир жумлада келди, шунинг учун мутобақа бўлди. Кўриб турганимиздек, иккала лафз ҳам исм сўз туркумидандир.
Иккинчиси салбий тибоқ – бу икки зид калима ижобий ва салбий жихатдан аралашган гап. Гоҳида битта масдардан хосил бўлган икки феъл бир гапда жамланади. Улардан бири бир марта мусбат формада бўлади ва иккинчи марта уни инкор килиб келади. Бунга мисол:
يعلمون ظاهرا من الحياة الدنيا وهم عن الخرة هم غافلون (الروم-7 )
Улар охиратдан гофил (бехабар) бўлган ҳолларида факат (шу фоний) дунё ҳаётининг зоҳиринигина билурлар.
Бу оятда икки зид феъл “билурлар” ва о “бехабар” бир гапда жамланган.
قل هل يستوي الذين يعلمون والذين لا يعلمون(الزمر- 9)
Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!>>
Бу оятда хам икки зид феъл “биладиганлар” билан У “билмайдиганлар” бир гапда жамланган. Ёки ўша бир гапдаги бир масдардан хосил бўлган икки феълнинг бири амр, иккинчиси эса нахий бўлади:
اشبعوا ما أنزل إليكم من ربكم ولا تتبعوا من دونه أولياء (الاعراف:3)
Роббингиздан сизларга нозил қилинган нарса (Қуръон таълимотига эргашингиз, ундан бошқа «дўстлар»га эргашмангиз!!
Оятдаги биринчи сўз ф “эргашингиз” амр бўлиб, иккинчи “эргашмангиз” худди ўша феълнинг нахийсидир.
Мукобала-мослашиш. Мутобақада икки бир-бири билан қарама-қарши маънодаги сўзлар жамланган бўлса, энди мукобалада ўша бир-бирига тескари сўзларга мослашадиган нарса киради. Бу ўша тескари сўзларга мувофик келадиган бир ёки ундан кўп маъноларнинг келишидир. Аллох таолонинг мана бу сўзи каби²:
فأما من أعطى واتقى وصدق بالحسنى – فسنيسره لليسرى *
وأما من بخل واستغنى – وكذب بالحسنى – فسنيسره للعسرى (الليل: 5-10)
- Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллодан) қўрқса, б. ҳамда
гўзал (нарса)ни* тасдиқ этса,
* Гўзал нарсадан мурод ислом дини ëки жаннат ёхуд иймон калимаси.
- Бас, унга осонликни муяссар килурми.
- Аммо кимки бахиллик қилса ва (ўзини) беҳожат (бой) санаса,
- Хамда гўзал (нарса)ни ёлгонга чикарса,
- Бас, унга огрикликни муяссар килурмиз.
Оятдаги أعطى сўзига بخل сўзи, وصدق сўзига وكذب сўзи, لليسرى сўзига эса للعسرى сўзлари карама-каршидир. Оятларнинг охирида ўша тескари сўзларга мувофик келадиган маънолар келмокда.
Кейинги мақоламизда тибоқ ва муқобала тушунчаларига чуқурроқ киришиб, Қуръони каримдан кўпроқ мисоллар кўриб чиқамиз.
ТИИ 4-курс талабаси
Убайдуллаева Нилуфар