islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Мақолалар

Tag

Қуръони каримда ворид бўлган ажамий сўзларни ўрганиш

Қурьони каримда тадқиқотчилар хулосасига кўра жами 275 марта ажамий сўзлар ишлатилган. Бу сўзлар араб тилига асосан форс тилидан, иброний, сурёний, оромий, ҳабаший, юнон, курдий ҳамда бошқа тиллардан кириб келган. Қуръони карим нозил бўлишидан олдин ажамий сўзлар араб тилида жуда яхши ўзлаштирилган. - Тошкент ислом институти талабаси Лутфулла МИРЗАҚУЛОВ

ХОТИРА МАНГУ – ҚАДР МУҚАДДАС

Хотира бор экан, тирикдир миллат, Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур. Хотира – элни халқ этгувчи қудрат. Хотира – эртани ёритгувчи нур. - ТИИ талабаси, Янгийул тумани “Қирсадақ” жоме масжиди имом-хатиби Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ

Ҳунарнинг ёмони бўлмайди

Ислом дини инсонни фақат ибодат билан эмас, балки ҳалол меҳнат, касб ва ҳунар орқали ҳам Аллоҳга яқинлашишга ундайди. Динимизда ҳалол ризқ топиш энг улуғ ибодатлардан бири сифатида эътироф этилган. Шу маънода, “Ҳунарнинг ёмони бўлмайди” деган нақл ҳам шунчаки халқ гапи эмас, балки Исломнинг меҳнат ва ҳунарга бўлган чуқур эътиборини акс эттиради. - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Ш.ИСРОИЛОВ

Кибр – мўъмин учун бегонадир

Муаллимга кибр қилиш, уни менсимаслик тубан хулқ ҳамда нифоқ аломатларидан ҳисобланади. Имом Табароний “ал-Кабир”да ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “уч тоифа инсон борки, уларни фақат мунофиқгина хорлайди: Исломда мўйсафид бўлган қария, илм соҳиби ва одил раҳбар”. Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ дедиларки: Агар мутакаббир кишини кўрсанг билгинки, унинг намози кам ёки ундан бутунлай маҳрум бўлган. Чунки кибр билан кўп сажда қилиш бирга жамланмайди. Ривоят қилишларича: Бир кишиникига меҳмон келиб қолди. Уйда меҳмонга қўядиган ҳеч вақо йўқ эди. У бир литр қатиқ олиб келиб, беш литр сув қўшиб, туз ва муз солиб, айрон тайёрлади. Бир литр қатиқ беш литр сувни қабул қилиб, тотли ичимликка айланди. Агар ўша қатиққа бир томчи бензин тушиб кетганида уни ичиб бўлмас эди. Худди шунингдек, салгина такаббурлик ҳам амални бузиб юборади. Мутакаббир кимса Аллоҳдан тўсилади, халойиқ томонидан нафратга учрайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда «Чунки уларга ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар», деган (Соффот сураси, 35 оят)... - Жаъфархон СУФИЕВ, ТИИ талабаси

Мушорака молиялаштириш воситаси: Ислом молиясининг асосий инструменти

“Мушорака” (шерикчилик) — араб тилидан олинган бўлиб, «шерикчилик қилиш» маъносини англатади. Ислом молиясида мушорака, фоизга асосланган кредитларнинг адолатли ва барқарор муқобили сифатида кўрилади. Бу восита орқали молиявий муассасалар ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатлар адолат ва ўзаро хамкорлик асосида шаклланади. - Тошкент ислом институти талабаси Абдулвоҳид БУРИБОЕВ
1 2 3 4 5 217