Оқшом тушгач, атроф ғира-шира бўлиб, ҳатто яқинингиздаги инсонни ҳам таний олмай қоласиз. Қоронғулик чўкиши билан осмонда ой кўрина бошлайди. Зулматни ҳайдаш илинжида жон-жаҳди билан ҳаракат қилган ой гоҳида кучсизланиб, чарчаб қолгандек туюлади. Мана шу хайрли ишда тонг ойнинг кўмагига ошиқади ва улар биргалашиб тунни ёритадилар. Ниҳоят, қуёш чиқиб, ўз нурларини сочгач, тун кунга айланади. Офтобнинг нури бутун оламни мунаввар қилади. Бироқ, қаро тунларда қолиб кетган қалблар ҳам бундан ёришармикан? Уларнинг ҳам вужудлари равшанлашиб, инсофлари уйғонармикин?
Эҳ, саволлар-саволлар... Одамларга қўшилишга тайёр бўлганингизда, эшитишингиз муқаррар бўлган саволларга қандай жавоб қайтариш, қандай маълумотлар беришга тайёр эканингизни бир сидра қайта ўйлаб, тайёрланиб олингани маъқул. Aфсуски, баъзи одамлар жуда қизиқувчан ва безор қилар даражада бўлишади. Бундайларга киши ўзи учун гапириш осон бўлганидан ортиғини айтмагани яхши, унда ҳам тушунавермаса, бу мавзу ҳақида гапиришни истамаслигингизни айтишдан ҳам ҳеч уляшиш керакмас.
Одам тафтин одам олади... Агар оилам ва яқинларим ёнимда бўлишмаганида ушбу залворли зарбадан халос бўлишим анчайин қийин кечарди, деб ўйлаб қоламан баъзида. Турмуш ўртоғимнинг тоғдек елкасига бошимни қўйиб йиғлаганимда, бу Aллоҳнинг синови эканлигини ва биз сабрли бўлишимиз ҳамда мусибатимизни тақдирдан деб қабул қилишимиз кераклигини мудом эслатар, тасалли берар ва ҳайтимга қувонч бағишлаш учун ўзини турли кўйларга солиб, вазиятдан чиқариб юборарди.
Илм таҳсил қилишда ва илмдан ҳақиқий насибадор бўлишда олимлар бир қанча воситаларни санаб ўтганлар. Хусусан, Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ўзларининг “Маъалим иршадийя фи синаъати толиби илм” (Ҳақиқий талаба етиштиришдаги йўл-йўриқлар) асарида илм таҳсил қилиш жараёнида – “тафарруғ” яъни, буткул илм учун ажраб чиқиш, илм олишдан тўсадиган ҳар қандай ишлардан фориғ бўлишни алоҳида боб сифатида келтирадилар. Бу борада олимларнинг ақлбовар қилмас ҳикоялари бор-ки, илм ўрганаётган ҳар бир талабани жиддий ўйлантиради.