islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Мақолалар

Tag

Бир оят  ҳақида тафаккур  

Юсуф отасига: "Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам, қуёш ва ойни ҳам кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим" деганини эсла. Эй муҳтарам ўқувчи! Юсуф алайҳиссалом ғаройиб тушларини биринчи бўлиб кимга айтиб берганларига яхшилаб эътибор, Яъқуб алайҳиссаломга, яъни оталарига! Шуни билгинки, ҳамма инсонлар ҳам ишончли, омонатдор бўлавермайдилар. Ҳамма мавзулар ҳақида ҳам  оммага айюҳаннос солиш тўғри эмас... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ

Силаи раҳм қилиш, юксак фазилатдир.

Инсон учун ер юзида шундай ижтимоий муносабатлар мавжудки, инсон ушбу муносабатларни амалга ошириши билан икки дунё саодатига эришади. Ана шундай муносабатлардан бири бу силаи раҳмдир. Силаи раҳм Аллох таоло мустаҳкам қилишга буюрган ва зое қилишдан қайтарган энг катта амаллардан бири ҳисобланади....-ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.

Бир оят ҳақида тафаккур

Инсонлар қадрингни билишмаса, хафа бўлма! Аслида, Аллоҳ таоло сени кимлигингни билиши етарлидир. Инсонларнинг билиши ёки билмаслиги сенга ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайди. Бунга ёрқин далил, Аллоҳ таолонинг баъзи пайғамбарларни инсониятга танитиб, баъзиларини сир тутиб, ҳатто исмларини ҳам ошкор қилмаганидир. Чунки бизнинг Нуҳ алайҳиссаломни танишимиз амаллар ўлчанадиган тарозида у зотнинг фойдаларига бирорта амал зиёда қилмайди. Шунингдек, Аллоҳ Қуръонда қиссаларини келтирмаган пайғамбарларни танимаслигимиз тарозида уларнинг солиҳ амалларидан бирортасини  камайтириб қўймайди.

Хулқи Қуръон бўлган Зот

Оламлар Парвардигори Аллоҳ Таоло барча нарсани яратишдан олдин Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурларини яратди, ҳамда нурни отамиз Одам алайҳиссалом пешоналарига жойлади. Бу нур Одам алайҳиссаломдан кейинги Пайғамбарларга ўтиб келди ва алал оқибат оламларни ёритгувчи нур - Набиййимиз бузрукворлари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибнинг пешоналарига кўчди. У зотнинг пешоналаридаги нур қалб кўзи очиқларгагина кўринган. Набиййимиз оталари Абдуллоҳнинг оналари Оминага никоҳлари барокатидан оламларга раҳмат бўлган Расулимиз таваллуд топдилар. Бу кун Фил йилида, Рабиул аввал ойининг ўн иккинчиси Душанба куни эди. Рабиул аввал ойи суюкли Набиййимиз таваллуд топган кун бўлгани боис ўзгача шукуҳда ўтказилади... - Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси, Исматуллаева Одина

Исломда аёлларнинг ўрни

Муқаддас динимиз Исломда аёлларнинг ўрни ҳақида сўз юритишдан олдин Исломдан олдин аёлларнинг ҳурмати қай даражада бўлгани ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро шунда Ислом аёллар қадр-қимматини қанчалар юқори кўтарганини англашимиз осонроқ бўлади... - ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Фарҳод Жўраев
1 5 6 7 8 9 213