islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
#Мақолалар

Tag

Исломда биродарлик — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик асосидир

Ислом дини инсонни фақат ибодатга чорлаб қолмай, балки уни жамият ичида меҳр-оқибатли, адолатли, самимий ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга ҳам ўргатади. Чунки инсон ёлғиз яшаш учун эмас, балки бир-бирини тушуниб, қўллаб-қувватлаб, яхшиликда ҳамкор бўлиб яшаш учун яратилган. Шунинг учун ҳам Исломда биродарлик тушунчаси жуда муҳим ўрин эгаллайди. Исломда биродарлик — бу фақат қон-қариндошлик билан чекланадиган алоқа эмас. У иймон, тақво ва инсонийлик асосида шаклланадиган, қалбларни бирлаштирадиган муқаддас риштадир. Бу биродарлик инсонларни бир-бирига яқинлаштиради, уларнинг орасидаги душманлик, ҳасад, адоват ва ғазабни йўқотади. - Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Тоҳирбек РАҲМОНОВ

Аллоҳ таолони зикр қилиш

Зикр нафсни поклайдиган ва ахлоқни сақлайдиган энг кучли амаллардан бири ҳисобланади. Банданинг тили учун Қуръон тиловатидан кейинги энг афзал ибодат Аллоҳ таолони зикр қилишдир. Зикр орқали банда Аллоҳ таолога ихлос билан дуо қилади ва ҳожатларини сўрайди. - Тошкент ислом институти талабаси Сохиба РАХМАНОВА

Жамоат транспортида одоб: рул, тутқич ва телефон орасида йўқолган иймон

Бугунги жамоат транспорти – сабр мактаби бўлиши керак эди. Аммо у кўпинча асаб бозори, одоб синови эмас, балки иймоннинг йиқиладиган жойига айланмоқда. Автобус ёки маршруткага чиққан заҳоти айримлар гўё барча ахлоқий мажбуриятлардан “тушиб қолгандек” бўлади. - Жаъфархон СУФИЕВ, ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

Инсонларга меҳр муҳаббатли бўлиш, ислом одобидир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бир қора аёл масжидни супуриб юрар эди.  У вафот қилганида саҳобалар унинг вафотини унча катта бўлмаган бир иш деб, ўзлари жаноза намозини ўқиб кўмишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг вафот этганини эшитгач саҳобаларга дедилар: -Унинг вафот этганини менга айтсангиз бўлмасмиди? Унинг қабрини менга кўрсатинг! - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Жаъфархон СУФИЕВ

Мушораканинг исломий асослари

Улар ичида мушорака — шерикчиликка асосланган молиявий инструмент бўлиб, иқтисодий фаолиятни биргаликда амалга ошириш, фойда ва зарарни адолатли тақсимлашни таъминлайди. Бу восита жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлайди. Мушорака — бу “шерикчилик” деган маънони англатувчи арабча сўз бўлиб, у икки ёки ундан ортиқ шахснинг муайян иқтисодий лойиҳани биргаликда амалга ошириш мақсадида маблағ, меҳнат ёки ресурс қўшиши орқали ташкил топади. Мушорака Қуръон ва Суннадаги умумий адолат ва шерикчилик принципларига асосланади... - Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” катта ўқитувчиси Яҳё РАЗЗАҚОВ
1 4 5 6 7 8 224