Жорий йилнинг 13 февраль куни Афғонистон Таржима маркази раҳбари, Шайхулҳадис Азизуллоҳ Шинворий бошчилигидаги 17 нафар делегация аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари М. Мухаммадсидиқов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими ходими А. Арипов ҳамроҳлигида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур деганда кўз олдимизда нафақат буюк саркарда ва давлат арбоби, балки нозиктаъб шоир ва қомусий олим гавдаланади. Унинг илмий мероси ичида алоҳида ўрин тутган, аммо асрлар давомида кўпчилик учун сирли бўлиб келган хазиналардан бири — «Хатти Бобурий» бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ихтиро қилган хат тури ҳисобланади. «Хатти Бобурий» кўплаб тадқиқотчилар эътиборини тортиб келган. Шарқшунослардан А.Бевериж, С.Азимжонова, Собир Муҳаммад, М.Ҳеравий, Али Алпарслон, Г.Маоний ва бошқалар «Хатти Бобурий» тўғрисида ўз фикрларини билдирганлар. Жумладан филолог олим Ўктам Султонов ўз тадқиқотларида ушбу алифбонинг моҳиятини янги қирраларини очиб берган. XVI асрда туркий тиллар ривожланиши янги босқичга чиққан эди. Ўша даврда қўлланилган араб ёзуви туркий тилнинг товуш тизимини, хусусан, унли товушларни тўлиқ ифодалай олмасди. Бобур Мирзо мана шу бўшлиқни тўлдириш, ёзувни соддалаштириш ва халқ учун тушунарли қилиш мақсадида 1504 йили 20 ёшида Қобулда янги алифбо — «Хатти Бобурий»ни ёхуд хатти шоҳий[1] деб аталувчи ёзув турини ихтиро қилди. Ўктам Султонов таъкидлаганидек, бу шунчаки ҳарфлар йиғиндиси эмас, балки туркий тилнинг ички имкониятларини юзага чиқаришга қаратилган илк жиддий тил ислоҳоти эди. Бу ёзув ўнгдан чапга қараб ёзилади. У бошқа ёзув тизимлари билан боғлиқ эмасдек туюлса-да, мавжуд намуналар унинг араб абжад тизимининг махфий коди (шифри) бўлиши мумкинлигини кўрсатади... - Ё.Бухарбаев ТИИ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор
“Кўнглумда бор эди ул ёру диёр, Не қилсун, ғурбатда ўтди баҳор”. Бобур нафақат моҳир саркарда, балки юксак истеъдодли адиб ҳамдир. Унинг энг машҳур асари – “Бобурнома” бўлиб, у тарихий, адабий ва географик манба сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Асарда муаллиф ўз ҳаёти, юришлари, табиат манзаралари ва турли халқларнинг урф-одатларини содда, равон ва самимий тилда баён қилади. Бобур туркий (чиғатой) тилида ижод қилиб, она тилининг адабий мавқеини юксалтиришга катта ҳисса қўшган. Унинг асарларида садоқат, ҳижрон, ватанпарварлик ва ҳаётнинг ўткинчилиги чуқур фалсафий руҳда ифодаланган.