islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф

Тошкент ислом институтининг 1 ва 2-курс талабалари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига яқиндан танишиш учун ташриф буюрдилар. Университет Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони асосида ташкил этилган.

Талабалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуслари асосида фаолият бошлаган махсус хоналарга ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, университетда жойлашган кутубхона, ахборот ресурс маркази, электрон кутубхона, ўқув бўлимлари ва талабалар турар жойларини кўздан кечириб, талабарга яратилаётган шароитлардан мамнун бўлдилар. Яна шуни таъкидлаш керакки, университет 135 та хорижий университетлар билан ҳамкорлик қилиш билан бирга, кўпгина хорижий талабалар ҳам турли йўналишлар бўйича университетда таҳсил олишмоқда экан. Бу эса юртимизда таълим сифатини ошиб бораётганини, қолаверса, тилимизга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини билдиради.
Университетнинг буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратларининг исмлари ила номланиши талабаларимизда фахр ва ғурур ҳиссини уйғотди. У зотнинг халқимиз, динимиз, тилимиз равнақи йўлида қилган меҳнатларидан ҳар қандай инсон фахрланади.

1 курс талабаси Н.Шербоев

104050cookie-checkАлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: