islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Театр ибрат мактабидир

Санъат ва маданият-халқнинг маънавий дунёқарашини шакллантирадиган, унинг тарихи, миллий менталитети ҳамда маданий салоҳиятини намойиш этадиган қудратли куч. Бунда, айниқса, театрнинг ўрни беқиёсдир. Театр санъати тасаввур ва тафаккур ҳосиласи, маънавий юксалиш воситасидир. Театрни маънавий, маърифий, ахлоқий ва ғоявий тарбия мактаби, инсонни руҳан покловчи муқаддас даргоҳ деб ҳисобланади.

Ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ўз романларида биринчилардан бўлиб ўзбек халқи ҳаётининг ёрқин манзараларини чизиб берди, миллий характернинг мукаммал намуналарини яратди. Қодирий тарихий романларини ўтган аср ўзбек халқи ҳаётининг қомуси дейиш мумкин. Хуллас, ўз романлари билан Қодирий кенг пландаги реалистик эпик тасвирнинг нақадар катта имкониятларга эга эканлигини намойиш қилди, омманинг эстетик тафаккурини бир даража юксалтирди.

Жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, кутубхоначи И.Акмалова ва талаба қизлар Ўзбек Миллий Академик драма театрида А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи асосида саҳналаштирилган спектаклни тамоша қилиш учун бордилар. Спектаклда ўзбек миллатини тимсоли бўлган Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим, Мирзакарим қутидор, Офтоб ойим, Отабек, Кумушларнинг маданияти, маънавият, одоб-ахлоқи, вафо-садоқати, орияти, ғурури тасвирланади. Спектакл барчада чуқур таассурот қолдирди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

122520cookie-checkТеатр ибрат мактабидир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: