Уммат розилик ила қабул қилган оҳод хабарларнинг мисоллари
1. Ибн Абдулбар раҳматуллоҳи алайҳ “Ат-Тамҳид”да Термизийдан Бухорий هو الطهور ماؤه ҳадисини саҳиҳ деганини нақл қилиб айтади: Аҳли ҳадис бу каби иснодни саҳиҳ демайдилар. Лекин менинг наздимда бу саҳиҳдир. Чунки уламолар розилик ила қабул ” .
Яна “Ат-Тамҳидий” деган китобда шу каби айтади: “Жобир розияллоҳу анҳудан саҳиҳ бўлмаган иснод билан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: الدينار أربعة وعشرون قيراطا − “Дийнор йигирма тўрт қийрот”, деганлар.
Татбиқи: Ибн Абдулбар шу ўринда айтади: Бу ҳадис гарчи иснод эътиборидан саҳиҳ бўлмаса ҳам уламолар жамоаси бунга ҳукм қилганлар ва одамлар бунинг маъносига ижмо қилганлар. Мана шунинг ўзи бу ҳадисда исноддан беҳожатлик борлигига далолат қилади” .
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: إن الله قد أعطى كل ذي حق حقه فلا وصية لوارث – “Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир ҳақдорни ҳақини берди. Меросхўр учун васият йўқ”.
Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Фатво аҳлларини ва биз улардан ҳадис ёдлаб оладиган қурайшлик ва бошқа жойлик мағозий аҳли илмларни кўрдикки, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ йилида мана бундай деганликларида ихтилоф қилмаганлар: لا وصية لوارث، ولا يقتل مؤمن بكافر – “Меросхўр учун васият йўқдир, мўмин киши кофир туфайли ўлдирилмайди” .
Татбиқ: Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Улар мағозий уламоларидан ўзлари кўришиб ёдлаб олганларидан шу ҳадисни қабул қилиб олганлар. Бу ҳадис омманинг оммадан қилган нақлидир. Мана шу йўналиш баъзи ишларда бир одамни бир одамдан нақл қилишидан кўра кучлироқ. Шунингдек, аҳли илмлар ушбу ҳадисга ижмо қилганликларини ҳам топдик” .
3. Термизий раҳматуллоҳи алайҳ: طلق الأمة تطليقتان… – “Чўрининг талоқи икки талоқдир” деган ҳадисни ривоят қилгандан кейин “Бу ғариб ҳадисдир. Лекин саҳобалар ва бошқалардан иборат аҳли илм наздида амал шунгадир”, деган .
4. Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ўз санади билан Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: من جمع بين الصلاتين من غير عذر فقد أتى بابا من الكبائر – “Ким икки намоз ўртасини узрсиз жамласа, кабиралардан бир эшикка келган бўлади”.
Татбиқ: Термизий раҳматуллоҳи алайҳ шу ҳадисни ривоят қилгандан кейин айтади: “(ровийлар ичида келган) Ҳусайнни Аҳмад ва бошқалар заиф, деган. Лекин аҳли илм наздида амал шу ҳадисгадир. Бу билан у киши ҳадис аҳли илмнинг гапи билан қувватланишига ишора қилмоқда. Аҳли илмлар бир ҳадис билан ҳукм қилиши ўша ҳадиснинг саҳиҳлигига далолатдир. Лекин бу ҳадисда суяниладиган иснод бўлмаслиги ҳам мумкинлигини кўпчилик очиқ айтган” .
Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёс ов