islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръони каримни тафсир қилиш қонун-қоидалари

Ҳар бир инсон ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳамма бўйсуниб қабул қилган қонун-қоидаларни билиб, унга амал қилади. Ҳар бир илм-фанни ўрганишликнинг ўзига хос қонун-қоидалари бўлиб, уларни адо этмаган инсоннинг фикри ўша соҳада эътиборга олинмайди.

Дунё қонун-қоидаси шундай экан, Қуръондек буюк мўжизавий китобни ҳар ким ўзича тафсир қилаолмайди, қилса ҳам этиборга олинмайди. Айрим инсонлар Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

و لقد يسرنا القرأن للذكر

Маъноси: “Ҳақиқатда биз Қуръонни зикр учун осон қилиб қўйдик”, деб марҳамат қилаяпти (Қамар,17). Қуръони карим Парвардигор тарафидан осон қилинган китоб экан, йни тафсир қилиш учун узундан-узун илмларни ўрганишлик на ҳожат, дейишади. Лекин бу фикр нотўғри бўлиб, ўта илмсизлик оқибатида пайдо бўлган. Ҳақиқат шуки, Қуръони карим оятлари икки қисмдир.

  1. Ўзида насиҳат, ибратли воқеъалар, охиратга тарғиб каби мазмунларни ўзида мужассам қилган оятлар.

Масалан: Дунёнинг фонийлиги, жаннат ва дўзахнинг васфлари, хавфу ражода бўлиш, қиёмат ҳолатларини баён қиладиган оятлар шулар жумласидандир. Бу қисмга оид бўлган оятлар ҳақиқатда осондир. Араб тилидан бохабар бўлган ҳар бир киши уларни тушуниб, ўзига яраша насиҳат олиши мумкин ва осондир.  Юқоридаги ояти каримада баён этилганидек осон қилинишлиги шунга ўхшаган мазмунларга оиддир, чунки ўша оятнинг ўзида буни баён этиб, “للذكر” деб марҳамат қилингандир.

  1. Юқоридаги биринчи қисмнинг аксича, иккинчи қисм оятлар ҳукмлар, қонун-қоидалар, ақоид ва илмий мавзуларни ўзида қамраган оятлардир. Бундай мазмунларни ўз ичига олган оятларни тўлиқ тушиниб, идрок этмоқлик ва улардан ҳукмлар ва масалаларни истинбот қилиш ҳар кимнинг ҳам иши эмас, балки буни тушунишлик учун дин илмларини пухта эгаллаб унда басират ҳосил қилган бўлиши керак бўлади. Шу сабабли саҳобаи киромлар гарчи араб тили она тиллари бўлсада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръони карим маъноларини ва унинг илмини ҳосил қилиш учун ўзларининг умрларини сарф этганлар. Араб тилини билишликка кифояланмаганлар. Аллома Жалолуддин Суютий р.а. Имом Абу Абдураҳмон Суламийдан нақл қиладилар: Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Қуръони каримни таълим олган саҳобаи киромлар масалан улардан: Ҳазрат Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар бизларга айтдилар:

“Бизлар Пайғамбар алайҳиссаломдан Қуръони карим оятларидан ўн оятни ўрганиб, ўша оятга алоқадор бўлган барча илмий ва амалий аҳкомларни ўзлаштириб олмагунимизча бошқа оятга ўтмас эдик” дейишиб қуйидагича баён этар эдилар:

فتعلمنا القرآن و العلم و العمل جميعا (الاتقان 2/176)

Ҳазрат Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Муватто” китобларида, Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг “Бақара” сурасини ёд олиш учун саккиз йил сарф қилганликлари борасида ривоят келтирадилар. “Муснад Аҳмад” да Ҳазрат Анас розияллоҳу анҳу: “Бизлардан бирортамиз “Бақара” сурасини ўқиса ўша кишини ниҳоятда улуғ даражада деб ҳисоблар эдик”, – деб марҳамат қилар эди.

Саҳобаи киромларнинг шаънлари борасида келтирилади, улар ўз замоналарида назм ва насрни ёдлашлик бобида ниҳоятда юқори мақомда эдиларки, узундан-узун шеъру қасидаларни бир бор кўздан кечиришлик билан ҳам ёдлаб олардилар. Шундай экан саҳобаи киромлар Қуръони карим оятларини ёдлашликка нима учун саккиз йиллаб умрларини сарф қилганлар? Бунинг боиси фақатгина бир нарса эди, у ҳам бўлса, араб тилининг  билишликнинг ўзи кифоя қилмаслигидир, балки унинг учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан таълим олиш зарурийлигидир. Саҳоби киромлар арабий забон эдилар, Қуръони карим оятларини нозил бўлаётган замони саодатда яшашларига қарамасдан Қуръони Каримни тушуниш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан таълим олишликни ўзларига лозим деб ҳисоблар эканлар. Қуръони карим нозил бўлгандан бир неча асрлар кейин туғилган инсонлар эса бунга кўпроқ муҳтожмиз.

Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги иршодотларини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

من قال فى القرآن بغير علم فليتبوأ مقعده فى النار

“Кимки, Қуръони карим оятлари борасида илмсиз ҳолда бирорта сўз айтса, ўз жойини жаҳаннамдан олсин” (ابو دائود از اتقان 2/179)

من تكلم فى القرآن برأيه فاصاب فقد اخطأ

“Кимки Қуръон оятлари тўғрисида ўз фикри билан бирор гап айтса-ю тўғри айтсада, у хато қилибди” (ابو دائود نسائى)

4-курс талабаси Абдумажидов Шаҳбоз

227450cookie-checkҚуръони каримни тафсир қилиш қонун-қоидалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: