Араб тилининг жаҳон тилларидан бирига айланишига сабаб бўлган омил, араб тилини ислом динининг асоси ҳисобланган Қуръони карим тили бўлганлигидир. Араб тили жаннат тили ҳамдир.
Бу тилда гаплашадиган кишилар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Араб тилида гаплашадиган инсонлар сони 250 миллионга яқин. Араб тили БМТнинг олтинчи расмий тили ҳисобланади. 18-декабр «Халқаро араб тили куни» сифатида ҳар йили кенг ничонланади. Араб тили қийинлиги бўйича дунёда Хитой тилидан кейин иккинчи ўринда туради. Тиллар гўзаллиги борасида араб тили дунёда еттинчи ўринни эгаллайди.
Қайси бир тилда синоним – «маънодош» сўзлар кўп бўлса, ўша тил энг бой тил ҳисобланади. Дунё тиллари ичида араб тилида синоним сўзлар энг кўп учрайди. Араб тили уч ярим миллиондан очиқ сўзларга эга. Бу борада ҳам араб тили дунёда пешқадам ҳисобланади.
Араб тилида гаплашадиган инсонларнинг кўпчилиги тушинадигани адабий араб тили бўлиб, у Қуръони карим тилидир. Ислом оламида ёзилган китобларнинг кўпчилиги айнан мана шу адабий араб тилида ёзилган. Араб тили граматикаси (наҳв илми) асосчиси Али розияллоҳу анҳу ҳисобланади. Араб тилинининг қонун-қоидаларини, граматикасини ҳозирги мукаммал кўринишга келтирган олимлар араб бўлмаган. «Наҳв илмининг имоми» деган номга муяссар бўлган олим Сибавайҳ раҳматуллоҳи алайҳ асил келиб чиқиши форслардан бўлган. Араб тилида 28 та ҳарф бор бўлиб, улар ўнгдан чапга қараб ёзилади.
Араб тили наҳв (гармматик) фанидаги барча қоидалар тўла асослангани жиҳатидан ҳам дунёдаги тилшуносликда биринчи ўринда туради. Араб ҳарфларида ёзилган хаттотлик асарлари ҳам дунёда такрорланмасдир. Араб тили 26 мамлакатнинг расмий тили ҳисобланади. Араб тили дунёда энг кўп ўрганилаётган тиллар ичида ҳам биринчилардан ҳисобланади.
Тошкент ислом институти
401-гуруҳ талабаси
Низаматдинов Толеген