islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ер юзидаги энг яхши сув – замзам

Замзам қудуғи (بئر زمزم) — Каъабдан 20 метр шарқда, Маккадаги Масжидул Ҳаром мажмуаси ичида жойлашган тарихий сув қудуғи. Ҳар йили миллионлаб зиёратчилар Ҳаж ёки Умра зиёратларини бажариш чоғида сувидан ичиш учун бу қудуққа атрофига тўпланадилар. Ислом манбаларига кўра, Замзам мўъжизавий равишда Аллоҳ томонидан чиқарилган сув манбаи бўлиб, у минг йиллар олдин Иброҳим алаҳиссаломнинг гўдак ўғли Исмоил онаси Ҳожар билан чўлда сувсиз қолиб кетган пайтда пайдо бўлган.


Сув чиқа бошлагач, Замзам қудуғи қўлда қазилган, чуқурлиги тахминан 30 метр ва диаметри 1,08 дан 2,66 метргача. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қудуқ дастлаб иккита ҳовузига эга бўлиб, бири ичимлик, иккинчиси таҳорат учун ишлатиларди.


Қудуқнинг номи زم زم، زم زم иборасидан келиб чиққан. Сув сўраб Аллоҳга нола қилгач, Жаброил алаҳиссалом қаноти билан ерга урганда, сув чиқа бошлайди. Шунда Ҳожар онамиз оқиб кетаётган булоқ сувини ушлаб туриш мақсадида атрофини тупроқ билан ўраб, суриёний тилида زم زم، زم زم дейди, яъни тўхта-тўхта деган маънони англатади.
Маълумки, Замзам қудуғи Иброҳим алайҳиссаломнинг иккинчи хотини ва Исмоил алайҳиссаломнинг онаси Ҳожар сабабли пайдо бўлган. Аллоҳнинг амри билан Иброҳим алайҳиссалом хотини ва ўғлини чўлнинг қоқ ўртасида қолдириб кетади. Она гўдак ўғли учун сув қидириб юрди, лекин топа олмади, чунки Макка сув манбалари кам, иссиқ, қуруқ водийда жойлашган.


Ҳожар Сафо ва Марванинг икки тепалиги орасидаги жазирамада сув излаб етти марта олдинга ва орқага югуради. Чақалоқ Исмоил чанқаб йиғлайвергач, бирдан сув отилиб чиқади. Сув чиқиши ва фаришта Жаброил алаҳиссалом қаноти билан ерни урганлиги ҳақида юқорида айтдик.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. У тўйимли таом ва касалликдан шифодир” (Табароний ривояти, ал-Мўъжам ал-Кабир, саҳиҳ ҳадис).
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса шундай марҳамат қилинади: “Замзам суви нима ниятда ичилган бўлса, ўша ниятнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлади” (Имом Аҳмад, ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Исломдан олдинги даврда
Сиқоя, яъни карвонларга, саҳродагиларга ичимлик суви бериш биринчи навбатда Ҳожар онамизнинг вазифаси эди. Саҳродаги ягона сув манбаи бўлган Замзам жанубий Яманнинг Журҳум қабиласи эътиборини тортиб, улар Маккага келиб яшаш бўйича Ҳожар онамиз билан маслаҳат қилдилар.
Тарихий манбалардан маълумки, бир қанча вақт Замзам қудуғи йўқолган ёки кўмилиб қолган. Қудуқнинг қайта очиш ишларини Пайғамбар алаҳиссаломнинг бобоси Абдулмутталиб ташаббуси билан амалга оиширлади. Шундан сўнг Замзам қудуғи доимий равишда ҳозиргача одамларни сув билан таъминлаб турибди.


Жоҳилият даврида
Жоҳилият даврида Замзам қудуғи “Ишбаъ” (إشباع) номи билан машҳур бўлиб, сўзма-сўз маъноси “чанқоқни босиш” деган маънони англатади.
Пайғамбарлик даврида
Муҳаммад алайҳиссалом даврида Замзам тошлар билан ўралган қудуқ эди. Кейинчалик сув чиқиш жойига иккита сардоба, яъни сув ҳовузи қурилган, бири ичимлик суви, иккинчиси таҳорат учун.
Аббосийлар даврида
Аббосийлар халифаси ал-Мансур даврида милодий 771 йил (ҳижрий 154-155) қудуқ тепасида биринчи марта гумбаз қурилган ва у мармар билан қопланган. Тахминан 775 йилда ал-Маҳдий халифалиги даврида қудуқ тепасига мозаик билан қопланган гумбаз ўрнатилди. Қудуқ милодий 835 йилда, Муътасим ҳукмронлиги даврида гумбаз мармар билан қопланиб қайта таъмирланди.
Усмонлилар ва Саудия даврида таҳминан 1940 йилда Замзам қудуғи устидаги


Бу бино Усмонлилар султони Абдулҳамид II томонидан милодий 1915 йилда Масжидул Ҳаромдаги кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилганда қурилган. Кўп сонли миллионлаб зиёратчиларнинг ибодатларини осонлаштириш мақсадида, Каъбани тавоф қилишлари учун Замзам жойлашган бино асл жойидан сал четроқа кўчирилди.
Икки Муқаддас Масжид музейида сақланаётган Замзам қудуғининг панжараси. Металдан ишланган тўсиқ-панжара тахминан милодий 1970 йил тўғри келади. Челакдан эса тахминан 1900 йилларда сув тортиб олиш учун фойдаланилган.
Охирги таъмирлашСаудия Арабистонида Замзам қудуғини таъмирлаш лойиҳаси 2018 йил 7 ой ичида якунига етказди. Лойиҳа Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда Замзам қудуғини қайта тиклаш мақсадида амалга оширилди.


Замзам қудуғининг шарқий томонидан унга кенглиги 8, узунлиги 120 метрлик бешта кўприк қурилди. Замзам қудуғи атрофидаги ҳудуд тозаланиб, ободонлаштириш, жумладан, атрофдаги эски бетон ва темир қурилмаларни олиб ташлаш орқали Замзам суви учун зарарли моддалар таъсири камайтирилди.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

280110cookie-checkЕр юзидаги энг яхши сув – замзам

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: