islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръони каримдаги итоб оятлар

Итоб сўзи араб тилида “койиш”, “қўрқитиш”, “яхши кўрган кишисига кечириши учун дакки бериш” маъноларида келади. Бу луғат эътиборидан унинг маъноси бўлса, истилоҳда эса биз уни икки хил маънода ишлатишимиз мумкин:

Биринчиси, “Аллоҳ у билан бандаларини қўрқитадиган оятларни” шу ном билан номланади.

Иккинчиси, “Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бирор хато иш қилганларида уни итоб қилиш, яъни тўғри бўлган ишни  кўрсатиш ва унга қайтариш”.

Аллоҳ таоло Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уч хил жиҳатдан итоб қилган:

  1. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга йўналтирилган итоб.
  2. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга танбеҳ берилган итоб.
  3. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни сақланишга ва тийилиша чақирган итоб

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръоннинг жами бўлиб егирма иккита оятида итоб қилинган.

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга собит туриши ва азмини кучли қилиш учун туширилган оятлар. Аллоҳ  Таоло “Аъроф” сурасининг 2-оятдларида бундай нозил қилган:

Бу сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган китобдир. Кўнглингда ундан танглик бўлмасин.

Аллоҳ таоло Пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим ила ҳеч нарсага эътибор бермай кофирларни огоҳлантираверишни ва мўминларга эслатма беришни амр қилмоқда. Чунки одамларга Қуръон ила мурожаат қилиш осон эмас. Бу йўлда кўпгина қийинчиликлар келиб чиқади. Қуръони Каримни одамларга етказишга уринган киши уларнинг ҳавои нафсларига, шаҳватларига, мансабларига, ижтимоий ўринларига, урфларига ва кўнгилларига ёқадиган бошқа нарсаларга қарши гапириши керак бўлади. Шунинг учун ҳам бу йўлда танглик кўп чиқади. Золим ҳокимлар ҳақидаги оятларни етказган даъватчига ҳокимлар «Менга суиқасд қилмоқда, ўрнимни тортиб олмоқчи», деб туҳмат қилади. Ўғрининг қўлини кесиш ҳақидаги оятларни етказган даъватчи ўғрилардан озор кўради. Намоз ҳақидаги оятларни етказган бенамозлардан танглик кўради. Аёлларга тегишли оятларни етказган одам аёллардан таънаи-дашномларга қолади. Бу ҳол Қуръони Карим нозил бўлгандан буён мусулмонлар бошида рўй бераётган ҳолдир.

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ёлғиз ёки бир қисмгина иймонли кишилар билан бутун оламдан қанчалик танглик кўрганларини тасаввур қилайлик. Шундай бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у кишининг кўнгилларида танглик бўлмаслиги зарурлигини таъкидламоқда. У зоти бобаракот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари кўнглида ҳам ҳеч қандай танглик бўлмаслиги керак. Улар Қуръонга жазм ила амал қилишга ўтмоқлари лозим.

 Демак, бу оятда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон нозил қилингани ва кўнгли тор бўлиб, юраги сиқилмаслиги кераклиги айтиляпти.

Қуръони каримда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга машаққатларга ўзини кўп урмаслик ва рисолатни етказишдаги қийинчиликларга  кўп киришмаслик буюрилган.

Бунга мисол Аллоҳ Таоло “Каҳф” сураси олтинчи оятда келтирилган.

  1. Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!

Яъни, мушриклар Қуръонга иймон келтирмасалар, уларга афсусланиб, ўзингни ўзинг қийнарсан? Йўқ, бундай қилма. Улар бунга арзимайдилар. Улар учун афсус чекма, хафа ҳам бўлма. Улар бу дунёнинг зийнатига берилиб юраверсинлар.

ТИИ Модуль таълим шакли

талабаси Саидов Акбар

305980cookie-checkҚуръони каримдаги итоб оятлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: