islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон илмлари фани ислом ва Қуръонни ўрганиш борасида катта ўрин тутиши.

Улумул Қуръон” ва “Усулут тафсир” илмлари — Исломобод

Қуръони Карим Ислом динининг абадий мўъжиз манбаи бўлиб, бирор нарса мўъжизакорлик борасида ундан олдин вужудга келмаган. Аллоҳ таоло Расулуллоҳга кишиларни зулумат ботқоғидан иймон нурига чиқариш, тўғри йўлга бошлаш учун Қуръонни нозил қилди. Расулуллоҳ Қуръон оятларини саҳобаларига етказдилар. Улар ушбу оятларни англаб олар, агар бирор оятга тушинмай қолсалар, уни дарҳол Расулуллоҳдан сўраб билиб олишар эди.

Икки Шайх (Имом Бухорий ва Имом Муслим) ва бошқа ровийлар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича: “Анъом сурасининг – Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар , маъносидаги, 82-ояти нозил бўлганда, бу маъно кишиларга оғир туюлди. Шунда улар: Эй, Расулуллоҳ: Бизнинг қай биримиз нафсимизга зулм қилмаганмиз? деганларида, У Зот: “Бу сиз назарда тутганингиздек эмас”, Солиҳ банда айтган сўзни эшитмаганмисиз? “Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан,: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир» деган эди. (Луқмон сураси 13-оят)”, дедилар”. Бу ерда келтирилган зулмдан мурод ширкдир.[1]

Шунингдек, Расулуллоҳ саҳобаларга баъзи оятларни тафсир қилиб берар эдилар. Муслим ва бошқа ровийлар Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича: “Мен, Расулуллоҳнинг минбарда туриб: Анфол сурасининг 60-ояти: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз!”ни ўқиб, Огоҳ бўлинг! Қувват, бу ўқ отишдир”, деганларини эшитганман, деди. Саҳобалар Қуръон оятларини Расулуллоҳдан ўрганиш, уларни ёдлаш ва тушинишга жуда қизиқар эдилар. Бу ҳол улар учун шарафли иш эди. Анас р.а: “Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқиган  киши бизнинг орамизда улуғ саналар эди”, дер эди. Саҳобалар  Қуръонга амал қилиш ва унинг ҳукумларига эътиборли бўлишга ҳаракат қилар эди.

Абу Абдурраҳмон Суламийдан ривоят қилинишича: “Бизга Қуръон ўқитган Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқа кишилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн оят таълим олишса, уларда мавжуд илмни ўрганмай ва уларга амал қилмай бошқа оятга ўтмас эдилар. Улар У зотдан: “биз, Қуръон, илм ва амални ҳаммасини бирга таълим олар эдик”, дер эдилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ўзларидан Қуръондан бошқа нарсани ёзиб олишга изн бермадилар. Чунки ўша пайтда Қуръонга бошқа нарсаларни аралашиб кетиш хавфи бор эди. Муслим Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича: Расулуллоҳ с.а.в: “Ким мендан Қуръондан бошқа нарсани ёзиб олса, уни ўчирсин! Мендан ҳадис айтинглар, унда ҳараж йўқдир. Ким қасдан менинг ҳаққимда ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой таёрласин!”, дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларига ҳадис ёзишга изн берган бўлсаларда, Қуръонга тегишли маълумотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳуларнинг даврларида оғзаки ривоят услубида олиб борилган.[2]

Усмон розияллоҳу анҳу халифалик даврларига келиб, мусулмонларни бир мусҳафга амал қилдириш  эҳтиёжи вужудга  келгач, бу иш амалга оширилди ва уни “Бош Мусҳаф” деб номланди. Ундан нусха кўчирилиб, бошқа диёрларга юборилди ва бу нусхани Усмон розияллоҳу анҳуга нисбат бериб, “Усмоний расм-хат” деб номланди. Ушбу нусха “Қуръон ёзиш илми” учун биринчи манба ҳисобланади. Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида, Абул Асвад Дуалий халифанинг буйруғи билан Қуръон нутқини саломат сақланиш мақсадида унга  наҳв қоидаларини қўйиб чиқди. Шунингдек, бу иш “Қуръон эъроби илми” учун биринчи манба ҳисобланади.

Саҳобалар Қуръон маънолари ва унинг баъзи оятларининг тафсирини тушиниш ва Расулуллоҳнинг ҳузурларида бўлишларига қараб айрим фарқлар билан бўлсада, бир-бирларига етказишар эдилар.Ушбу ривоятларни уларнинг шогирдлари ҳам ривоят қилардилар.Энг машҳур муфассир саҳобалар сифатида ,Тўрт халифа, Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абу Мусо Ашъарий ва Абдуллоҳ ибн Зубайрларни келтириш мумкин. Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Убай ибн Каъблардан тафсир борасида кўп ривоят қилинган бўлса, улардан бошқа саҳобалардан Қуръоннинг тўла тафсири ривоят этилмай, балки айрим оятларнинг маънолари, ноаниқ жойлари ва мужмал  ўринларигина ёритиб бериш билан кифояланган. Тобиъинлардан эса  машҳур бир жамоа тафсирчилар бўлиб, улар бу илмни саҳобалардан олишган ва баъзи оятлар тафсирида ўзлари ҳам ижтиҳод қилишган.

[1] “Саҳиҳул Муслим” Имом Муслим. Байрут. 2020. 246 б.

[2] Қуръон илмлари. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳилол-нашр”. Тошкент – 2019. 68 б.

ТИИ Модуль таълим шакли 704-гуруҳ

талабаси Абдулхайиров Зайниддин Хусанович

307330cookie-checkҚуръон илмлари фани ислом ва Қуръонни ўрганиш борасида катта ўрин тутиши.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: