حَلَفٌ وََقَسَمٌ
2-савол: Аллоҳ таоло айтади:
وَيَحْلِفُونَ بِاللَّهِ إِنَّهُمْ لَمِنْكُمْ وَمَا هُمْ مِنْكُمْ
«Улар ўзлари, албатта, сиздан эканликларига Аллоҳ номи ила қасам ичарлар. Ҳолбуки, улар сиздан эмас» )Тавба сураси, 56-оят).
Яна Аллоҳ таоло айтади:
وَإِنَّهُ لَقَسَمٌ لَوْ تَعْلَمُونَ عَظِيمٌ
«Албатта, агар билсангиз, бу улуғ қасамдир» (Воқеа сураси, 76-оят).
Қуръони каримдаги «ҳалаф» ва «қасам» сўзлари орасида қандай фарқ бор?
2-жавоб: Кўпинча бу сўз бир-бирининг ўрнида тафсир қилинади, луғат китобларида ҳам уларнинг маънолари бир-бирига яқин. Энг ишончли ва мукаммал бўлган “Олий Баён”га бунинг ҳукмини ҳавола қилсак, уларнинг бир хил маънода келмаслиги аён бўлади.
«حَلِفَ» сўзи келган ўн учта жойданинг барчасидаёлғон қасамни билдириб келади. Қасам эса, ҳақиқат ёки гумон (ваҳм) бўлишидан қатъий назар, тўғри қасамларни билдиради. Шу тарзда “ҳалаф” сўзиёлғон қасамдан ажралиб туради ва “қасам” сўзи эсамутлақ қасам бўлади. Мана шу шаклда бу сўзлар қуръон баёнида умумий тарзда ишлатилаверади.