3-савол: Қуръон истилоҳида «خشية» «хошят» ва «خوف» «хавф» сўзлари орасида қандай фарқ бор?
Аллоҳ таоло Тавба сураси, 18-оятда марҳамат қилади:
وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ
«Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина..»
Яна Аллоҳ таоло айтади:
وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا
«Ва уларнинг хафв-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди»(Нур сураси, 55-оят).
3-жавоб: «Хошят» сўзи «хавф» сўзидан биз азаматли бўлган Зотдан қанчалик қўрқишимиз аниқлигига қараб, фарқ қилади. Аммо, хавф эса, қаҳр ва қўрқув натижасида пайдо бўлиши мумкин.«Хошят» фақат, Аллоҳ таолодангина бўлади, Ундан бошқа бирор махлуқотдан бўлмайди. Бу «Китоби-Муҳкам»да ўша сўзнинг барча истеъмол қилинган ўринларида очиқ оятлар билан бирин-кетин келади.Қуръонда «хошятуллоҳ» калимаси Роббисининг рисолатини етказувчилар, Зикрга эргашганлар, мўминлар, уламолар ва Аллоҳ улардан рози, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлган кишиларнинг сифатлари учун ишлатилади.
Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади