islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида битирув аттестацияси

“Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти 4-курс битирувчилари тўрт йиллик талабалик даврини тугатиб катта ҳаётга қадам қўйиш олдида турибдилар. Битирув арафаси талабалар охирги синовлардан ўтиш жараёнларини бошдан кечирмоқда.

Бугун май ойининг 29 кунида Тошкент ислом институти бакалавриат битирувчилари учун “Араб тили” фанидан давлат аттестацияси бўлиб ўтди.

Институтнинг ахборот ресурс маркази залида бўлиб ўтган имтиҳонга талабалар бирма-бир қатъий назорат асосида текшириб киритилди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғофуров очиб берди ва талабаларга тавсия, йўл-йўриқлар кўрсатиб, муваффақиятлар тилади. Тадбирда институт проректорлари, “Тиллар” кафедраси мудири, ўқитувчилари ва тўла 41 нафар 4-курс битирувчилари иштирок этди.

Имтиҳон соат 10:00 да бошланди. Талабалардан иккита вакил чиқиб билетлар солинган конвертни очишди ва ҳар бир талаба учун алоҳида тайёрланган билетлар тарқатилди. Билетлар учта саволдан иборат бўлиб, араб тилида тақдим қилинган матнни таржима қилиш, наҳв қоидаларидан берилганини тўла ёритиш ва танлаб қўйилган мавзу доирасида араб тилида матн тузиш каби шартлар белгилаб қўйилган.

Имтиҳон 12:30гача икки ярим соат давом этди. Қатъий назорат остида бўлиб ўтган имтиҳонда талабалар тўрт йил мобайнида ўзлаштирган илмларини синовдан ўтказди.

Тадбир сўнгида устозлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, яхши дуолар билан якунланди.

38820cookie-checkТошкент ислом институтида битирув аттестацияси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: