islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Битирувчилар Ҳадис фанидан малака талаблари бўйича синовдан ўтдилар

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили кундузги таълим тизими битирувчи курс талабаларининг 4 йил мобайнида мутахассислик фанлардан олган билимлари синовдан ўтказилмоқда.

76 нафар 4-курс талабалари «Битирувчи мутахассисларига қўйилган малака талаблари» Низоми асосида 2023 йил 24 майдан 02 июнгача мутахассислик фанлардан ўзлаштирган билим ва кўникмаларини якуний назорат сифатида имтиҳон қилинади.

Битирувчилар Ҳадис, Қуръон қироати ва илмлари ҳамда Тафсир фанларидан оғзаки шаклда синовдан ўтадилар.

Малака талаблари бўйича якуний синовларни ўз вақтида, адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссия тузилган.

Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Ҳурмуҳаммад домла Нурбаев, кафедра ўқитувчилари Баҳодир домла Азамов, Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов, Халилуллоҳ домла Юсупов, Юсуфхон домла Абдураҳимов, Мансур домла  Жамбиловдан иборат мутахассислар низомда кўрасатилган талабларга кўра Ҳадис фанидан талабаларнинг билимларига баҳо қўйдилар.

Маълумот учун, мазкур синовларда қониқарли натижа кўрсата олмаган талабалар институт Кенгаши қарорига асосан белгиланган тартибда курсда қолдирилади.

ТИИ Матбуот хизмати

395460cookie-checkБитирувчилар Ҳадис фанидан малака талаблари бўйича синовдан ўтдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: